23 jul 13:18
News

Ди Канио: Жакерини Европанинг энг яхши футболчиларидан бири

"Сандерленд" бош мураббийи Пауло ди Канио яқинда "Ювентус"дан сотиб олган футболчиси Эмануэл Жакеринини Европанинг энг яхши футболчиларидан бири деб билади.
"Фикримча Жакерини менинг жамоамга мос келадиган, Европадаги энг яхши футболчилардан бири".

"Ҳозирги вақтда ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек ажойиб ўйин намойиш этиш қобилиятига эга бўлган қанот футболчилари кўп эмас".

"Унинг майдон бўйлаб ҳаракатланиши, жамоадошлари учун бўш зоналар яратиб бериши ва умуман ўйинни ўқий олиш қобилияти уни топ-футболчилардан бири деб аташга имкон беради",— деди ди Канио.

Эслати ўтамиз, ўтган ҳафтада 28 ёшли Италия терма жамоаси аъзоси ди Канио жамоасига 6,5 миллион фунт эвазига ўтганди.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook