UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  6 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  4 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  3 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25

Даврон Мирзаев "Андижон"га келади Янгиликлар

Даврон Мирзаев "Андижон"га келади

Бугун “Андижон” Тошкентда иккинчи йиғинини бошлади. Бу сафар жамоа “Адмирал” меҳмонхонасига жойлашди.
Айтиш керакки, бугундан таркибга ҳам бир қатор янги ўйинчилар қўшилишмоқда. Машғулотларнинг дастлабки кунида жамоамиз сафида 5 нафар янги футболчи шуғулланди.

Литвадан келган Гедеминас Паулаускас ва Нериюс Астраускас жамоамиз билан машғулотларга киришишди. Шунингдек, дарвозабон Артур Парванов, ярим ҳимоячилар Мирзакамол Камолов ва Собир Усмонхўжаев “Андижон” билан машғулотларни бошлашди. Бу футболчилар орасида Камолов учун “Андижон” бегона жамоа эмас. Чунки у 2008-2010 йилларда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Камоловнинг фаолиятидаги энг яхши ўйинлари ҳам айнан “Андижон” билан боғлиқ десак муболаға бўлмайди. Уч йиллик танаффусдан сўнг ярим ҳимоячи “Андижон”га қайтмоқда. “Локомотив”даги фаолиятлари орқали мухлисларга яхши тиниш бўлган Парванов билан Усмонхўжаев ўз омадларини энди “Андижон”да синаб кўришмоқчи. Ҳозирча бу футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда.

Шунингдек, яна икки кундан сўнг таркибга ҳужумчи Даврон Мирзаев ҳам қўшилади. Россиянинг “Рубин”, “Химки” ва “Нефтехимик” клубларида тўп сурган бу ҳужумчини мураббийлар ПФЛ Кубоги турнирида синаб кўришади. Бундан ташқари африкалик футболчилар ҳам кўрикдан ўтказилади. Аввалги йиғинларда иштирок этган футболчилардан Омад Тойлоқов кўрикдан ўта олмади ва унга жавоб берилди.

 ПФЛ Кубоги бошлангунига қадар жамоамиз эртага “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши назорат учрашувида майдонга тушади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика