UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  5 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0

Даврон Ҳошимов: “Бу йил жамоа сифатида ўсиб боряпмиз” Янгиликлар

Даврон Ҳошимов: “Бу йил жамоа сифатида ўсиб боряпмиз”

Ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов бу йил янада ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турибди.
У клуб расмий сайтимиз учун мавсум тўғрисидаги саволларга жавоб берди.

- Даврон, жорий мавсумни жуда муваффақиятли бошланди деб айтса бўладими?

- Ҳа, шундай. Бизда энди масъулият ортди. Аввалги мавсумда ишқибозларни ижобий натижалар билан хурсанд қилмадик. Шу сабабли бу йил икки ҳисса куч билан уларнинг ишончини оқлашга интиляпмиз. Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этмаяпмиз. Мухлисларимизга халқаро учрашувларни қайтаришни хоҳлаймиз. Бутун жамоа фақат ғалабага эришиш истагида. Буни “Хоразм”га қарши ўтган кубокдаги беллашувда ҳам кўриб олиш мумкин бўлди. Биринчи лига жамоаси билан ўйнашимизга қарамай, тайёргарлик юқори даражада эди. Асосий таркиб майдонга туширилди ва ҳаммамиз муваффақиятга эришиш учун бор кучимизни сарфладик. Чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлисларни яна стадионга қайтаришни истаймиз.

- Олдинги мавсум билан солиштирганда жамоада қандай ўзгаришлар кузатилди?

- Биз катта тажриба тўплаб улгурдик. Шунингдек, таркибимизда ёш футболчиларнинг катта футболга кўникиш даври якунланди. Эътибор берсангиз, клуб академияси тарбияланувчилари сони “Пахтакор”да кўплаб топилади. Таркибимизнинг аксарият қисми шундай ўйинчилардан иборат. Бу ҳам бизга ёрдам бермоқда. Исматуллаев, Сергеев, Козак, Искандеров ва яна бошқа футболчилар академияда тарбияланган. Ёшликдан ўхшаш ўйин услубига кўникканмиз. Бир-биримизни руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз. Бунинг ўйин ва натижага таъсири бўлади. Ҳозир биз ўзимиз учун керакли бўлган тажрибага эга бўлиб улгурдик.

- Ҳозиргача “Пахтакор” тўқнаш келган рақиблардан қайси жамоанинг ўйини сизга маъқул келди?
- “Олмалиқ”нинг. Ўша куни меҳмонлар ҳам очиқ футбол кўрсатишга интилишди. Натижада ишқибозлар чиройли ва ҳужумкор ўйин гувоҳига айланишди. Шундай учрашувлар кўпроқ бўлса, мухлислар стадионга кўпроқ келишади. Биз олмалиқликларни жуда яхши ўргангандик. Ўйинимиз ҳам яхши чиқди, хавфли вазиятларни юзага келтирдик. Барча жамоалар ҳужумкор футболга эътибор қаратишса, бу мухлислар учун ҳам қизиқарли бўларди.

- “Пахтакор” ҳозир имкониятларининг неча фоиз даражасида ўйин кўрсатмоқда?
- Мавсумни эндигина бошладик. Шунинг учун тахминан максимал имкониятларимизнинг 70-80 фоизини ишга соляпмиз. Ўйиндан-ўйинга ҳар бир футболчи ва жамоанинг кўрсаткичларини ортиб боради. Ўйинимизни янада кучайтирамиз. Баъзи стадионлардаги майдонлар яхши ҳолатга келса, янаям ҳужумкор футбол намойиш қила оламиз. Ҳали етакчилар билан учрашувларимиз олдинда. Улар билан баҳслар арафасида энг яхши ҳолатга чиқиб боришга уринамиз. Бу йил ишқибозларимизга хурсандчилик тақдим эьтишни истаймиз. Бу йўлда бутун жамоа бор кучини сарфлайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика