UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  5 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  23 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  14 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   10 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  403 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1

Даврон Файзиев: “Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз”

Олий лигада жорий мавсум бош мураббий сифатида дебют мавсумини ўтказган Даврон Файзиев ўз олдига қўйилган вазифани уддалади.

Сабаби кўпчилик мухлислар “Сўғдиёна”ни чемпионат аввалида мавсум омадсизлари қаторига қўшиб қўйишганди. Файзиев эса бунга жавобан, таниқли бўлмаган футболчилар билан кучлилар сафида қолишни уддалади.

Энди кейинги йил ҳам жамоа элитадаги иштирокини давом эттиради. Биз жамоанинг келгуси режаларини билиш мақсадида Даврон Файзиевнинг ўзи билан суҳбатлашдик.

- Чемпионатнинг охирги турида, “Бунёдкор”га қарши ўйнадик. Ушбу баҳс тугагач, футболчиларга таътил берганмиз – дея гап бошлади Файзиев. Шунинг учун ҳозир жамоанинг барча аъзоси дам олишда. Насиб қилса, 20 декабардан йигитларни ўз қароргоҳимизда йиғишни режалаштириб турибмиз.

- Бу йил таркибимизда ўйнаган бир қатор футболчиларга олий лиганинг етакчи клубларидан таклифлар бўлмоқда. Лекин биз ҳам қўл қовуштириб турмоқчи эмасмиз. Имкон қадар асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолиш ниятидамиз.

- Бу йил дарвозамизни қўриқлаган молдавиялик посбонимиз ўз юртига жўнаб кетган. Александр Меленьчук юртимизга сафимизга қайтиб келиши керак. Чунки тажрибали голкипер билан оғзаки келишиб олганмиз.

- Кучайтирилиши лозим бўлган чизиқлар ҳам бор албатта. Энг биринчи навбатда олдинги чизиқдаги рақобатни кучайтириш учун маҳоратли ҳужумчиларни олишимиз керак. Шунингдек ярим ҳимояга ҳам янги ўйинчилар таклиф этишни мўлжаллаб турибмиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика