UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  3 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  0 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  7 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  13 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  10 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14

Даврон Файзиев: "25 январь куни "Нефтчи" билан ўйнаймиз" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "25 январь куни "Нефтчи" билан ўйнаймиз"

"Сўғдиёна" клубининг янги мавсумга тайёргарлик ишини бошлашдан дарак йўқ. Буни билиш мақсадида бош мураббийга мурожаат этдик.
- Даврон ака, бугунги кунга келиб олий лиганинг деярли барча жамоаси мавсум тараддудини бошлаб юборган. Аммо сиз бошчилик қилаётган "Сўғдиёна" бу борада жим. Бунга молиявий муаммолар сабаб бўляптими?
- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Агарда моддий қийинчилик бўлмаганида эртароқ киришган бўлардик. Лекин нолимаймиз, шукур келтириб ишлашда давом этамиз.

- У ҳолда айтингчи, йиғинни қачондан бошлашни режалаштирмоқдасизлар?
- Бугундан йигитларни ўз базамизда йиғишни ўйлаб турибмиз (суҳбат 6 январь куни бўлиб ўтган). Насиб қилса кечга қадар йиғинни бошлаймиз.

- "Сўғдиёна"нинг янги мавсумга тайёргарлик режаси қандай?
- Январь ойида Жиззахда бўламиз. Февралдан Тошкентга бориб, йиғин ташкил этишни режалаштирганмиз. ПФЛ Кубогида ҳам иштирок этишни ўйлаб турибмиз.

- Синов-назорат баҳслари ҳам ўтказилса керак?

- Ҳа, албатта. Январда учта ўйин ташкил этамиз. Рақиб жамоаларнинг номи бутунлай аниқ эмас. Биргина 25 январь куни "Нефтчи" билан ўйнашимизни аниқ айтишим мумкин. Қолган икки рақиб эса жавобини айтмади.

- Бундай пайтда футболчиларнинг ҳам жамоадан кетиб қолиши табиий хол?
- Ҳозирча жамоани тарк этганлар деб номларга тўхталмоқчи эмасман. Чунки йиғинга киришайлик, кейин кимлар келади кимлар кетишни истамоқда. Буларнинг ҳаммаси ойдинлашади. Шуни сизга маълум қила оламанки, Сирож Ҳамроев "Машъал"га ўтди. У билан дўстона хайрлашдик. Қолганлар жамоадан кетиш ҳақида шахсан менга айтишмаган.

- Легионер посбоннинг кейинги тақдири қандай кечади?
- Меленчук ўтган йили жамоамизга катта фойда келтирди. Шу боис уни олиб қолишни мақсад қилганмиз. Ўзаро келишувга биноан футболчи 10 январга қадар сафимизга келиб қўшилади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика