UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  3 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  6 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  22 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8

Дато’ Алекс Сусей ОЧЛда ўзбек клубларига омад тилади Янгиликлар

Дато’ Алекс Сусей ОЧЛда ўзбек клубларига омад тилади

Кеча Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё футбол конфедерацияси офисида 2014 йилги Чемпионлар лигаси ҳамда ОФК кубоги мусобақалари учун ташкил этилган қуръа маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирлар учун аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари қиъамиз футболининг олий органи бош котиби билан суҳбатлашиш имконига эга бўлдилар. 2009 йилдан буён ОФК бош котиби лавозимига тасдиқланган малайзиялик Дато’ Алекс Сусей Осиёдаги етакчи журналистлар билан учрашув давомида мамлакатимиз футболига доир саволларга ҳам жавоб қайтарди.

Жумладан, Ўзбекистон жамоаларининг имкониятларини қандай баҳолаши ҳақида у қуйидагиларни билдирди:

- “Бунёдкор” ОЧЛ беллашувларини гуруҳ босқичидан бошлайди. Бу клуб қитъада баланд нуфузга эга. Сўнги икки мавсумда жамоа Шарқий минтақада иштирок этди. Ва маҳаллий грандларга етарлича ташвишлар туғдира олди. Ўйлайманки, “Бунёдкор” янги турнирда ҳам муваффақиятли қатнашади. Ғарбий минтақадан финалга бериладиган йўлланма учун Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони асосий даъвогарлардан бири бўлиши кутилмоқда. Жамоанинг ОЧЛдаги тажрибаси бунга асосий омил.

“Локомотив” ва “Насаф” осон бўлмаган саралашни енгиб ўтишлари керак бўлади. Бу – футбол. Унда ким кучли бўлса, ўша ғолиб чиқади. Мен мамлакатингизнинг учала вакилига фақат ва фақат омадлар тилаб қоламан, - дейди Алекс Сусей.

Жаноб Сусей қуръа билан бир кунга тўғри келган ЎФФ президенти сайловларига ҳам тўхталди:
- Сизнинг юртингизда футболга ҳукумат томонидан жуда кучли эътибор бор. Ҳукуматнинг бу кўмаги эвазига, қисқа қилиб айтганда, жаноб Мираброр Усмонов сўнги йилларда нафақат ўзбек футболи ривожи йўлида, балки бутун Осиё футболи тараққиёти йўлида ҳам улкан меҳнат ҳажмини амалга оширди. У кишининг ЎФФ президентлигига янгитдан сайланиши бу яхши воқеа. Мен жаноб Усмоновни табриклайман ва янги даврда ўзбек футболи янада кенг равнақ топишига ишонаман.

Улуғбек Мирзаев,
Куала-Лумпур
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика