UZ

Сўнгги янгиликлар

23:36ЖЧ-2018 саралаши. Англия, Чехия, Германия ва Арманистонда ғалаба  5 23:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 22:36Сами Хедира: “Ювентус”да футболчи сифатида ўсдим”  9 22:1434 ёшли Дефо тўрт йиллик танаффусдан кейин гол урди  14 21:47Ндиди: "Раньерининг кетишини "Лестер" футболчилари истаганини эшитиш ёқимсиз"  1 21:16Маццоне: "Менга ҳеч қачон Спаллетти ёқмаган, у доимо келишмовчиликлар келтириб чиқарган"  2 20:58Суннатилла Мамадалиев: “Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз”  0 20:51"Қўқон-1912": Термиздаги ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 20:45Скоулз: "Руни бошқа инглиз клубига ўтишини истамайман"  3 20:41"Нефтчи": “Қўқон-1912″га қарши баҳснинг бошланиш вақти маълум  20 20:34Ўзбекистон кубоги. "Сўғдиёна" нимчорак финалга чиқди  20 20:14Диего Коста "Монако" ҳужумчиси Мбаппени феномен деб атади  12 19:43Буффон ҳазил тариқасида, фаолиятидаги 2000 учрашувни нишонлашга ҳаракат қилишини айтди  10 19:14Видич: "Погбанинг муаммоси шундаки, футбол бозори ақлдан озган"  12 18:45Фукс: "Раньерининг истеъфосида ҳамма "Лестер" футболчиларини айблашини билгандим"  6

30 окт 10:10
Янгиликлар

Даррен Флетчер майдонга қайтди

Даррен Флетчер асосий таркибга қайтиш учун яна бир қадам ташлади, у душанба куни кечқурун ўринбосарлар таркибида “Фулхем”га қарши майдонга тушди.
29 ёшли шотландиялик футболчи бу мавсумда биринчи бор расмий ўйинда қатнашди. У охирги марта 2012 йил декабрь ойининг охирларида “Нюкасл”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушганди.

“Мен анчадан бери ўйнамаётган эдим, шунинг учун бугун кечаси вазифамга қайтганим яхши бўлди”, - дейди Флетчер жамоа телеканалига берган интервюсида. “Мен бир неча ҳафтадан бери машқ қилаётгандим ва менга яхши имкониятлар яратиб беришди, кейинги ҳаракатим эса ўйин ўтказиш эди”.

“Биз бир тайм ўйнашни, кейин эса ўз ҳолатимни баҳолаш кераклигини режалаштиргандик. Агар ҳаммаси жойида бўлса мен 60 дақиқагача ўйнашим ва майдонни тарк этишим керак эди. Ҳаттоки озгина кўп ҳам ўйнадим, биз шифокарларимизнинг режаларини бузишни хоҳламаган эдик”.

“Бизнинг шифокорларимиз ўз вазифаларини жуда яхши бажаришмоқда, мен шахсан Стив МакНоллига миннатдорчилик билдиришни хоҳлайман. У мен билан жуда яхши ишлади ва ҳар бир аъзойим холатидан хабардор бўлиб борди ва жамоанинг ҳам қўллаб қувватлаши шунчаки фантастика! Мени барча қўллаб қувватлади, сэр Алексдан бошлаб, Девид Гил ҳам, янги мураббийимиз ҳам. Бундан бошқасини хоҳлаб бўлмасди”.

“Албатта, менга осон бўлмаган пайтда ҳар доим ёнимда бўлган ажойиб оилам борлигидан хурсандман. Мен аллақачон таслим бўлиб бўлган пайтимда улар мени қўллаб қувватлашди, ўз имкониятларимни сақлаб қолишимга ва олдинга қараб интилишимга ёрдам беришди ва ўз соғлигимни тиклаб олгунимча кўмаклашишди”.

Даррен Флетчернинг кейинги мақсади эса Уоррен Жойснинг ўринбосарлари жамоасида тўлиқ ўйин ўтказиш.

“Мен шунчаки жамоага қанча керак бўлса шунча ёрдам беришни ва бор кучим билан ишлашни хоҳлайман. Мураббийимизнинг режаларига киришни ва яна асосий таркибда тушишни истайман, лекин мени қайтишим қарорини Девид Мойес қабул қилади. Хозир мен ўринбосарлар жамоасида яна бир қанча ўйинларда иштирок этишни ва 90 дақиқа ҳаракат қилишни хоҳлайман. Агар мен имкониятга эга бўлсам бундан тўлиқ фойдаланиш учун тайёр бўлишим лозим”.

Жавлонбек Юсупов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1229
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  530
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  262
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: