02 oct 15:21
News

Данилу: "Зенит"га қарши ўйинлар "Порту" учун ҳал қилувчи бахслар бўлади"

"Порту" ҳимоячиси Данилу жамоаси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Атлетико"га қарши ўйинда қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг (1:2) фикрлари билан ўртоқлашиб, рақиб хатоларни жазолаганини айтиб ўтди.
"Биз жуда муҳим очколарни бой бердик. Энди вазиятни ўнглаш учун бор кучимизни ишга солишимиз лозим бўлади. "Зенит"га қарши ўйинлар ҳал қилувчи аҳамият касб этади".

"Мағлубият жуда оғир бўлди. Бироқ барибир олға ҳаракат қилишда давом этиш керак. Бизда гуруҳдан чиқиш учун ҳали ҳам яхши имконият бор. Буни тушуниб турибмиз. Чемпионлар Лигаси жуда савияли мусобақа ва "Зенит"га қарши ўйинлар осон кечмайди. Шунинг учун ҳаммасига тайёр туришимиз керак", дея унинг сўзларида УЕФА расмий сайти иқтибос келтирмоқда.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook