UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  0 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  5 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  11 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  22 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  16 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   4 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6

Чиндан ҳам келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш олиб бориладими? Янгиликлар

Чиндан ҳам келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш олиб бориладими?

24 январь куни ПФЛ расмий сайтида “Келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш олиб борилади” сарлавҳаси остида кичикроқ мақола чоп этилди.
Бу мақолани кейинроқ футболга оид бошқа сайтлар ҳам беришди. Мақолани ўқиб чиқар эканмиз, бир томондан хурсанд бўлдик, иккинчи томондан эса бироз хафа.

Гап шундаки, Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинган келишилган ўйинларга қарши кураш олиб бориш ҳақидаги қарор бизни қанчалик хурсанд қилган бўлса, қўмита йиғилишида шундай муҳим масала муокама қилинган бир пайтда журналистларнинг иштирок этмагани шунчалик ранжитди. Аслида қўмита йиғилишида журналистларнинг қатнашиши мажбуриятга кирмайди. Лекин гап келишилган ўйинларни тозалаш ҳақида борар экан, бунда албатта матбуот вакиллари билан ҳамоҳанг тарзда иш юритилса фойдадан холи бўлмайди.

Футболда келишилган ўйинларга қарши кураш олиб бориш осон эмас. Бунинг учун аввало шубҳаланиш, кейин айбини бўйнига қўйиб жазолаш керак бўлади. Келишилган ўйинларга барҳам бериш учун аввало футболни чуқур тушунадиган кишилар бу борада иш олиб боришлари талаб этилади. Бундан ташқари, ўша одамнинг иродаси шунчалик бақувват бўлиши керакки, ўзбек футболини тозалайман деб келишилган ўйинларни ташкил этувчи ёки шу билан шуғулланувчи кишилар таъсирига тушиб қолмаслиги зарур.

Хўп, ПФЛ сайтида ёзилган мақолага мувофиқ ЎФФ Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлибди ҳам дейлик, аммо йиғилишда кимлар қатнашди, йиғилиш қаерда, қачон бўлиб ўтди, ўзи умуман Ижроия қўмитасининг аъзолари кимлардан ташкил топган – каби саволлар атрофлича ёритиб берилмаган. Мақолада қарор қабул қилинди дейилгани учун ҳам ўша қарорни матбуот вакилларига имкон қадар тезроқ етказилишини кутиб қоламиз.

Ўзбек футболида келишилган ўйинлар бор ва бунга барҳам бермасак бўлмайди. Футбол учрашувлари натижасини олдиндан келишиш, керак бўлса, ўз жамоасининг мағлубияти учун тотализаторда пул тикиш каби қинғир ишлар охирги йилларда роса авж олди. Шундай бўлдики, биринчи лига олий лига олдида бирмунча “тоза” ва адолатли чемпионат бўлиб қолди. Чунки биринчи лигада деярли ҳеч ким олий лигага чиқиш учун курашмайди, олий лигада эса кўп жамоалар тушиб кетмаслик учун курашишади ва математик ҳисоб-китоб орқали ўзаро келишув ишларини олиб боришади.   

Бу йилдан келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш бошланади десак, унинг тепасида ким туриши-ю, ким назорат қилиши ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади. Агар бу иш шунчаки қоғозда қолиб кетадиган бўлса, унда ҳеч бир фойда бермайди. Мадомики, ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг шахсан ўзлари келишилган ўйинлар ҳақида бонг уриб, уни бартараф этишга чақираётган эканлар, биз – журналистлар бу борада у кишига қўлдан келганча ёрдам беришга тайёрмиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика