Latest news

14 jun 04:40
News

Чили - Австралия 3:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Чили ва Австралия ўртасида кечган баҳсда Чили терма жамоаси футболчилари ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Жаҳон чемпионати, "B" гуруҳи. 1-тур.

 ЧИЛИ - АВСТРАЛИЯ 3:1
14 июнь. 03:00.
Куяба. "Панантал" стадиони.
Бош ҳакам
: Ноумандез Дуе (Кот Д'Ивуар)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сонгуифоло Йео  (Кот Д'Ивуар), Жан Клод Бирумушаху (Бурунди)
Тўртинчи ҳакам: Роберто Морено (Панама)

Голлар: Алексис Санчес (12), Валдивиа (14), Кэйхил (35), Босежур (90)

Чили: Браво, Мена, Исла, Санчес, Видаль (Гутьеррес, 60), Валдивиа (Босежур, 69), Варгас, Медел, Яра, Арангуиз, Диаз.

Австралия
: Рян, Франич (Макгован, 50), Давидсон, Кэйхил, Миллиган, Спиранович, Лэки, Оар (Халлоран, 69), Единак, Вилкинсон, Брешиано (Троизи, 78).

Огоҳлантиришлар
: Тим Кэйхил (44), Единак (58), Миллиган (68), Арангуиз (87)

                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди!

90+2` ГООООООООООООООООООООЛ! Босежур! Иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилар Пинилла ва Босежурнинг ҳаракатлари эвазига киритилган муҳим гол. Пинилла бирга-бир вазиятни қўкка совурди. Лекин дарвозабондан қайтган тўпни узоқ масофага бўлишига қармасдан Босежур кучли ва аниқ зарбаси эвазига дарвоза жойлаб қўйди, - 3:1!

90`
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89`
Тим Кэйхил жарима майдончаси ичига кириб йиқилди. Ҳакам жим. Кэйхилни режаси амалга ошмади.

88`
Чилида сўнгги ўзгариш: Варгас ўрнига Пинилла туширилди.

88`
Иккинчи бўлим биринчиси каби шиддатли ўтмаяпти. Асосан ўйин қоидаси бузилишлари вафутболчиларнинг ҳиссиётларига бой тайм.

87`
Арангуиз сариқ карточка ишлаб олди.

86`
Алексис Санчеснинг зарбасига аниқлик етишмади.

85`
Захирага олинган Валдивиа анча асабий. Валидвиани олдига тўртинчи ҳакам келиб, бироз тинчланиб олиши кераклигини тушунтирди.

82`
Австралия ҳаракат қилмоқда. Лекин рақиб дарвоза олдида хавфли вазият яратиш уларга қийинчилик туғдирмоқда.

80`
Иккинчи бўлим асосан тенг курашлар остида ўтмоқда. Лекин таблода ҳисоб Чили фойдасига. Биринчи бўлимдаги яққол устунлик ҳозирча ўз сўзини айтмоқда.

78`
Марк Брешиано ўрнига Троизи майдонга тушди.

77`
Австралиянинг ҳужумлари якунига етмай қолмоқда.

75`
Алексис Санчес ўйиндан ташқари ҳолатда...

73`
Австрадия борган сари олдинга қараб бормоқда. Лекин Чили дарвозасига иккинчи тўпни киритиш ҳозирча уларга насиб этмаяпти.

71`
Тиниб-тинчимас Кэйхил яна боши билан рақиб дарвозасини нишонга олмоқчи бўлди. Бу сафар бироз ноаниқ.

70`
Австралияда ҳам ўзгариш руй берди. Оар ўз ўрнини Халлоранга бўшатиб берди.

69`
Чилида ўзгариш. Гол муаллифи Хорхе Валдивиа ўрнига Босежур майдонга туширилди.

68`
Миллиган ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

67`
Австралия яхши ҳужум ташкил этди. Лекин сўнгги паллада Чили ҳимоячиси ишончли ўйнади.

65`
Қараса Австралия бирин-кетин хавфли ҳужумлар ташкил этмоқда. Ҳисоб эса хавфли. Чили яна олдинга интилиши кераклиги англади ва вазиятни янада яхшилаш мақсадида ҳужумлар уюштиришни бошлади.

62` Қандай имконият! Чили ҳисобни ошириши мумкин эди. Лекин дарвозага кириб кетаётган тўпни "кенгурулар" ҳимоячиси Вилкинсон сўнгги сонияларда қайтариб қолди. Тасанно!


61`
Артуро Видаль жароҳати боис алмаштирилди. Видаль ҳали тўлиқ тикланиб олмагани кўриниб қолди. Унинг ўрнида Гутьеррес ҳаракат қилади.

60` Ҳа, бу қария ёмон чиқди. Брешиано яна фаоллик кўрсатди. Рақибларини бирин-кетин ортда қолдирган Брешиано тўпни Кэйхил томон узатди. Лекин ҳимоячилар бу вазиятда илдамроқ ҳаракат қилишди.

58`
  Единак ҳакам томонидан огоҳлантирди.

57` Супер хавфли вазият! Супер зарба! Супер "сейв"!
Австралиянинг қанотдан ташкил этган ҳужуми анча хавфли кўриниш олди. Брешианонинг кучли зарбасини Браво ажойиб "сейви" орқали қайтариб қолди. Қойил!

56`
Австралия таркибидаги икки қария Брешиано ва Кэйхил ёшлардан кўра фаолроқ ҳаракат қилишмоқда.

55`
Чилилик мухлислар байрамни бошлаб юборишган. Ҳали эрта эмасмикин?

53`
Тим Кэйхил яна боши билан дарвозани ишғол этиб, хурсандчиликка чопиб кетаётган бир пайтда, ён ҳакам бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини кўрсатди. Кэйхил ранжиди. Лекин лайнсмен ҳақ.

52`
Чили анча эҳтиёткорлик била ўйинни давом эттирмоқда. Австралия биринчи бўлимдаги "кенгурулар" эмас. Осиё вакиллари ўз ўйинларини анча кучайтиришди.

50`
Австралия таркибида ўзгариш: Франич ўйинни давом эттира олмади ва майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Макгован тушди.

47`
Чили биринчи бўлимда бўлгани каби иккинчи таймни ҳам фаоллик билан бошлади. Тўп асосан қизил ранглиларда.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб 2:1, Чили олдинда. ТАНАФФУС!

45`
"Кенгурулар" жарима зарбасидан наф чиқара олишмади.

44`
Видалнинг қўполлиги Австралияга жарима тўпини амалга ошириш ҳуқуқини берди. Тим Кэйхил эса йўқ жойдан сариқ карточка ишлаб олди.

43`
Санчес, Видаль ва Валдивиа кўздан ғойиб бўлди ва Чилининг ўйинида пасайиш юзага келди. Ушбу "трио"нинг ўрни жуда катта бу терма жамоада.

42` Австралия голдан кейин анча ўзгарди. "Ўйнаса бўларкан" - деб ҳаракат қилишмоқда.

39`
Кэйхилнинг голи ўйинни янада жонлантирди. Австралия жонланди, ўзига бўлган ишончи ортди.

38`
Чили хавфли ҳужум ташкил этди. Лекин бу сафар рақиб ҳимоячилари ишончли ўйнашди.

36`
Чилининг ҳимояда йўл қўйган хатоси яна қимматга тушиш мумкин эди. Тим Кэйхилнинг ҳаракатлари Чили ҳимоясини довдиратиб қўйди. Ёш ўтса ўтади, лекин тажриба ва маҳорат ўшалигича қолади. Кэйхил буни исботламоқда. Қойил!

35` ГОООООООООООООООООООООООЛ! Кэйхил! Австралиянинг қанотдан амалга оширган ҳужуми самара келтирди. Кэйхил жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлади, - 2:1!

34`
Австралия ҳимоячилари бурчак тўпини бартараф этишни уддасидан чиқишди.

32`
Чилининг навбатдаги кескин ҳужуми. Менанинг фаоллиги эвазига Чили бурчак тўпи ишлаб олди.

30`
Австралиянинг навбатдаги давоми йўқ ҳужуми.

28`
Чили шошилмасдан тўпни назорат қилмоқда.

26`
Австралияга ҳақиқий етакчи футболчи етишмаяпти. Ҳа, Брешиано ва Кэйхил бор. Аммо бу футболчилар аввалгидек ёш ва шижоаткор эмаслар. "Кенгурулар" ҳимоядан ҳужумга ўтишга узилишларга дуч келишмоқда. Яхши марказий ярим ҳимоячи етишмаслиги панд бермоқда.

25`
Артуро Видаль анча фаоллашди. Чили анча фаол. Бу жамоа кўпчиликка бош оғриқ бўлишини кўпчилик тахмин қилаётган эди.

23`
"Кенгурулар" нимадир қилиш мақсадида олдинга боришган эди. Лекин Чили ҳимоячиси уларни режасини бузиб юборди.

22`
Санчес ва Артуро Видаль ҳозир чиройли комбинацияни ташкил этишмоқчи бўлишди. Видаль томонидан узатиб берилган тўпга Алексис бироз кеч қолди.

21`
Австралия олдинга боришга уринмоқда. Кэйхил ва Брешиано вазиятни ўз қўлларига олишлари керак. 

19` Клаудио Браво дарвозасини узоқдан нионга олишга уриниб кўрган Оарнинг зарбасига аниқлик етишмади.

17`
Австралия олдинга боришга мажбур. Уларни бошқа иложиси йўқ. Лекин Чили бугун улардан бир калла устун эканлигини ўтаётган дақиқаларда исботламоқда.

14` ГОООООООООООООООООООЛ! Валдивиа! Чили бир неча дақиқалар ичида Австралияни "шокка" тушириб қўймоқда. Алексис Санчес яна фаоллик кўрсатди ва тўпни қулай вазиятда турган Валдивиага узатди. Бу футболчи эса 13 метрлар масофадан дарвозани "тўққизлигини" аниқ нишонга олди, - 2:0!


12` ГОООООООООООООООООООЛ! Алексис Санчес! Чилининг навбатдаги ташкил этган ҳужуми гол билан якунланди. Бу вазиятни яратишда фаоллик кўрсатган Санчес, ҳужумни ҳам ўзи чиройли якунлади, 1:0!


10`
Ҳозирча айтарли ҳужумлар ташкил этилмаяпти. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

8`
Австралия тўпни эгаллаб олиб, темпни туширмоқчи бўляпти.

6`
Чили яхши ҳаракатланмоқда. Айниқса чап қанот фаоллик кўрсатмоқда. Валдивиани ҳозир жамоадошлари тушунишмади. Акс ҳолда хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.

5`
Австралияда бироз ҳаяжон кучлилик қилаётгандек. Тезда тўпни йўқотиб қўйишмоқда.

4`
Австралия ҳам ҳужум қилишга уриниб кўрди. Оарнинг жарима майдончасига етказиб берган тўпини Браво ушлаб олди.

3`
Чили фаоллик билан ўйинни бошлади. Чап қанотдан ташкил этилган ҳужум бесамар якунланди. Лекин қизил рангда ҳаракат қилаётган футболчилар яна олдинга интилишмоқда.

2` Чилилик футболчилар тўп билан муомалада бўлиб туришибди.

1` Учрашув бошланди!


Чилилиф футболчилар қизил, Австралияликлар эса сариқ рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Жамоа сардорлари ва бош ҳакам ўйинни ким биринчи бўлиб бошлашини келишиб олишмоқда.

Энди навбат Австралия давлати мадҳиясига...

Қойил! Тасанно! Чилилик футболчилар ажойиб тарзда мадҳияни сўнггигача жўр бўлиб куйлашди.

Чили давлати мадҳияси жарангламоқда...

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Учрашув ташкилотчилари барча нарсани шай ҳолатга келтиришмоқда. Бироздан сўнг жамоалар майдонга чиқиб келишади.

"Кенгурулар" мухлислари ҳам етиб келишди



Бразилиялик мухлиса бугунги Чили - Австралия учрашувини бэътибор қолдирмапти



Бу расм уйқингизни қочириб юборса ажабмас:-)



Чилилик амаки ўйинга тайёр



Уйқуни қочириш учун яхшиси "Playstation 3"да "PES2013" ўйнаб туришингиз ҳам мумкин. Иложиси бўлса, Чили ёки Австралияни танланг ва кучизни синаб кўринг:-)

Чили - Австралия баҳсини камина Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзда шарҳлаб боради.

Ассалому-алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Уйқусиз тунларга хуш келибсиз! Футбол байрами давом этади! Энди навбат "B" гуруҳининг 1-тур учрашуви Чили - Австралия баҳсига етиб келди! Бу ўйинни ҳам сайтимиз орқали матнли онлайн тарзида кузатиб бориш имкониятингиз бор. Уйқуни қочириш учун "қаҳва"ни уриб олинг:-) 

- Учрашув соат 03:00да бошланади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook