Latest news

13:26“Металлург-2016”: Жамоа сардори барчага ўрнак бўлди0 13:21Олий лига-2016. Энг яхши мураббий ким? 12 13:19Olamsport: Истомин ўз ўрнида қолди, Рафалович Гран-прига жўнаб кетмоқда ва бошқа хабарлар0 13:17“Эль Классико”га ташриф, бу сафар ПСЖ орқали “Камп Ноу”га6 13:13"Рома" Депайни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда0 13:13"Рома" рассматривает возможность аренды Мемфиса Депая0 12:45Рональд Куман: "Мы заслужили ничью в матче с МЮ"0 12:43Зидан битта учрашувдан сўнг Бенхаккернинг натижасини такрорлаши мумкин6 12:43Зидану остался один матч, чтобы повторить рекорд Бенхаккера в «Реале»0 12:23«Локомотив» январда «Зенит» билан ўйнайди6 12:12Ибрагимович: "Агар атайин Коулманга зарба берганимда, у "ўчиб" қоларди"14 12:12Ибрагимович: если бы я специально ударил Коулмана, он бы отключился0 11:59Неймар илк маротаба кетма-кет 7 та ўйинда гол урмади8 11:49Фабрегас Фернандиньога тарсаки туширгани учун қизил карточка олиши мумкин8 11:44Фабрегас может получить красную карточку за провокацию в адрес Фернандиньо0

01 aug 17:24
News

Чемпионатнинг июль ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг

ЎзПФЛ матбуот хизмати Ўзбекистон чемпионатининг июль ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш учун овозларни қабул қилиш жараёни бошланганини маълум қилади.
Овоз бериш жараёнида Ўзбекистонда фаолият юритаётган спортга оид ОАВ вакиллари (журналистлар) иштирок этишлари мумкин. Номзодлар рўйхати чегараланмаган бўлиб, овоз берувчилар Ўзбекистон миллий чемпионатларида фаолият юритаётган барча футболчилар ва мураббийларга, жумладан, хориж мамлакатларидан келиб ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этаётган футболчилар ва мураббийларга ҳам овоз беришлари мумкин.

Ой ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича сўровномада иштирок этаётган журналист июль ойининг энг яхши футболчи ва мураббийилардан 5 нафардан номзодларнинг исм-шарифларини ЎзПФЛ матбуот хизматига (media@the-uff.com электрон почта манзилига жўнатган ҳолда) тақдим этишлари керак. Журналистлар ўз вариантларини 7 август соат 18:00гача юборишлари мумкин.

Футболчиларнинг июль ойидаги ҳаракатларини баҳолашда қуйидаги мусобақалар ҳисобга олинади: Олий Лига; Ўзбекистон Кубоги; Осиё Чемпионлар лигасидаги Ўзбекистон клублари иштирокидаги ўйинлар; Биринчи Лига; ЎзПФЛ тасарруфидаги бошқа мусобақалар. Танловда иштирок этган ОАВ вакилининг вариантларидан келиб чиқиб, футболчи ва мураббийларга қуйидагича баллар берилади: 1-ўрин – 5 балл; 2-ўрин – 4 балл; 3-ўрин – 3 балл; 4-ўрин – 2 балл; 5-ўрин – 1 балл.

ОАВдан келиб тушган вариантлар ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан ҳисоб-китоб қилинади ва унинг якуний натижалари ЎзПФЛ расмий сайти (www.pfl.uz)да эълон қилинади. Энг кўп овоз тўплаган футболчи (мураббий) «Ўзбекистон чемпионатида ойнинг энг яхши футболчиси (мураббийи)» деб топилади. Март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

Қўшимча сифатида:
- Фарҳод Тожиев ва Миржалол Қосимов – март ойи лауреатлари
- Акмал Холматов ва Миржалол Қосимов – апрель ойи лауреатлари
- Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиев – май ойи лауреатлари
- Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиев - июнь ойи лауреатлари
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook