Latest news

17:02ПСЖ ҳам Пайега қизқмоқда3 17:02"ПСЖ" интересуется Пайе0 16:45ПСВ – «Ростов». Учрашувни германиялик ҳакамлар бошқаришади2 16:45ПСВ – «Ростов». Матч рассудит немецкая бригада арбитров во главе с Айтекином0 16:31«Марсель» «Интер»дан Габиголни ижарага олмоқчи 2 16:31«Марсель» хочет арендовать Габигола у «Интера»0 16:28Ильгиз Танташев “Сузуки Кубоги” ярим финал учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди2 16:022017 йил учун ФИФА реферилари рўйхатига киритилган ўзбекистонлик ҳакамларни тасдиқланди4 15:45Olamsport: Таэквондочиларимиздан 8 та олтин, Лебедев ютқазиб қўйди ва бошқа хабарлар0 15:20Моуриньо "Манчестер Юнайтед"даги мақсадлари ҳақида гапириб берди15 14:52Зидан: «Рамос ҳеч қачон таслим бўлмайди»22 14:52Зидан: «Рамос никогда не сдаётся»0 14:22Фернандиньо 3 та ўйинга дисквалификация қилинадими?20 14:22Фернандиньо грозит от трёх матчей дисквалификации0 14:00Фабрегас "Арсенал"га қайтиши мумкин9

12 dec 20:00
News

Чемпионат тўпурарлари терма жамоада қандай ўйнаган?

Олий лига ўтказилишни бошлаганидан буён мавсум тўпурарларига бўлган эътибор ўзгача бўлган.
Чунки ҳужумчилар ёки барча футболчилар орасида рақиб дарвозасини энг кўп ишғол этиш олқишга сазовор ҳолат. Уларнинг клублари учун муносиб ўйнаганини эътироф этамиз. Хўш, улар терма жамоада ўзларини қанчалик кўрсата олишган? Шу саволга жавоб топиш мақсадида тўпурарларнинг терма жамоадаги кўрсаткичларига назар ташлаб ўтдик. Айтиш ўтиш лозимки, нима учундир бизда лига тўпурарлари кам ҳолатларда миллий терма жамоада муваффақиятли ўйнаб кетишган.

Авваллари бизда ҳужумчилар борасида муаммолар учрамасди. Балки, шу сабаблидир, лига тўпурарлари ҳар доим ҳам миллий терма жамоага чақирув олишмаган. Агар улар ҳозир ўшандай сермаҳсуллик кўрсатишганда ҳеч шубҳасиз асосий таркиб футболчиси бўлишарди. Чунки айни пайтда 10-15та тўп киритган футболчиларни терма жамоа савияда деб атаяпмиз. Олдинлари ҳужумчилар бунча голни бир даврада уриб ташлашарди. Бошқа тарафдан улар юқори савияда ўйнаган футболчилар кўпроқ авлод ичида тарбияланишган. Орада узилиш юзага келган. Бунинг таъсири ҳозир билинаётган бўлса ажаб эмас. Охирги йилларда болалар футболига қаратилаётган эътибор яқин йилларда ўз самарасини бериши тайин. Энди эса тўпурарлар ҳақида бирма-бир тўхталиб ўтсак.

1992 йил тўпурар бўлган Валерий Кечинов ўшанда Россия терма жамоаси учун ўйнашни ихтиёр қилган. “Спартак” таркибида Еврокубокларда бир қатор ажойиб учрашувларни ўтказган. Унинг қарорини муҳокама қилганимиз билан барибир фойдаси йўқ. 1993 йил Рустам Дўрмонов ҳаммадан кўп гол урганди. Бироқ унинг миллий терма жамоадаги фаолияти узоққа чўзилмаган. Асосан 1994 ва 2000 йилларда бош жамоага чақирилган. 14 беллашувда 2 гол урган. Хиросимадаги Осиё ўйинларида термамиз ғалабасига ҳисса қўшган. Бироқ нима учундир шундай ажойиб ҳужумчини доимий равишда асосий таркиб футболчисига айланмаган. Равшан Бозоров ҳақида ҳам шундай дейишимиз мумкин. У 1995 йилдан 1999 йилгача терма жамоада фаолият кўрсатган. 26 ўйинда 5 гол муаллифи бўлган. Ҳар икки ҳужумчи ўша пайтларда барқарор ўйин кўрсатган футболчилар сифатида эътироф этиларди. Аниқ бир ҳужумчини миллий терма жамоада тўпурарга айлантира олмаслик бизга кейинчалик керакли натижаларни қўлга киритишда халал берган. Масалан, Португалияда кўп йиллар Нуну Гомеш, Педро Паулета, Элдер Поштига ва Криштиану Роналду шундай вазифани бажариб келмоқда. Германияда эса Герд Мюллер, Юрген Клинсманн, Мирослав Клозени шу қаторга қўйиш мумкин. Голландияда Йохан Круифф, Патрик Клюйверт, Робин Ван Перси, Италияда Роберто Баджо, Кристиан Вьери, Лука Тони ва бошқалар. Яъни, бирор терма жамоа қайсидир йиллар оралиғида тўпурар ҳужумчига боғланиб ўйнайди ва бу фойда келтиради. Бироқ бизда бундай вазият деярли юзага келмаган. Албатта, биргина Максим Шацкихни ҳисобга олмаганда.
Эҳтимол, Олег Шацких жароҳат олмаганда бугунги кунда миллий терма жамоа тўпурари сифатида унинг укаси Максимни эмас, аксинча Олегнинг ўзини айтган бўлармидик? Ҳар ҳолда, Олег терма жамоада ўйнаган 13 ой мобайнида 9 тўп киритган. Бунинг учун унга 11 учрашув керак бўлган холос. Ўртача ҳар 80 дақиқада катта Шацких рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Афсуски, шундай маҳоратли ҳужумчи жароҳат туфайли фаолиятини жуда эрта якунлади.

Жаъфар Ирисметов. Олий лигада бир мавсумнинг ўзида 45та гол уриб, ҳали-бери янгиланмайдиган рекордни ўрнатиб қўйган ҳужумчи. У ҳам асосан 1997 йилдан 2001 йилгача терма жамоада тўп тепган. Жами 36 учрашувда 15 гол муаллифига айланган. Бу кўрсаткич деярли ҳар 3 учрашувда 2тадан тўп киритишга тўғри келади. Терма жамоа учун жуда яхши кўрсаткич. Бироқ тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб турган бир пайтда Жаъфарни терма жамоага таклиф этишни тўхтатишган. Акс ҳолда, у янада кўпроқ гол урган бўлармиди. Ўз устида ишлайдиган бундай профессионал ҳужумчилар бизда унчалик кўп топилмайди. 2007 йилда уни термага таклиф этишди, бироқ Ирисметов ўзини кўрсатишга қийналди.

1998 йил тўпурар бўлган Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин ўзларини кўрсатишган. Қосимов 67 баҳсда 31 гол урган. Шквирин эса 31 баҳсда 20 тўп киритган. Яна бир омадсизлик шундаки, терма жамоамиз мустақилликдан кейин расмий беллашувлар ўтказишни бошлаганда Игорнинг ёши 30га етиб қолганди. Шу сабабли терма жамоадаги фаолияти жуда кўп давом этмади. Агар Шквирин 10 йил кейинроқ туғилган бўлгандами, шундай маҳорати билан жамоага янада асқотган бўларди. Бундай савиядаги ҳужумчи бемалол 60дан ортиқ голларга муаллифлик қилиши мумкин эди.

Умид Исоқов ва Бахтиёр Ҳамидуллаев. 2000-йилларнинг бошида тўпурарлик учун кураш асосан шу ҳужумчилар ўртасида кечган. Водийлик тўпурарлар бир неча йил давомида барқарор, сермаҳсул ўйин намойиш қилганлар. Бироқ уларнинг ҳам бош жамоадаги фаолияти омадли бўлмаган. Ҳар икки ҳужумчида бир хил кўрсаткични кўрамиз: 8тадан ўйин ва 3тадан гол. Бу жуда оз, албатта. Ҳеч йўғи улардан бири доимий тарзда Максим Шацких билан жуфтликда ўйнашга сазовор бўлмаган. Ҳамидуллаев жарима майдонига оширилган тўпларни бир уринишда дарвозага йўллаш бўйича энг уста ҳужумчилардан бири эди. Исоқов эса ўйинни ўзига олиб, рақиб футболчиларини алдаб ўтиш, шерикларини қулай вазиятга чиқариш ва ўзи гол уришни ҳам уддаларди. Лекин улар ҳам ўша тушунарсиз вазиятга дуч келишган. Олий лиганинг энг зўр тўпурарлари миллий терма жамоада ўзини кўрсата олмайди. Бошқа томондан улар етарлича имконият ҳам олишмаган.

2003 йилги тўпурар Марсель Идиатуллин терма жамоага умуман чақирилмаган! Бу пайтга келиб таркибда Максим Шацкихдек футболчи бўлгани сабабли иккинчи ҳужумчи масаласи кескин тортишувларга сабаб бўлган. Ўшандан бир йил аввал терма жамоа таркиби ёшартириб юборилгани туфайли энди фахрийроқ футболчиларда имконият кўп бўлмаган. 2004 йилги энг яхши сермаҳсул футболчи Шуҳрат Мирхолдиршоевнинг ҳам терма жамоада омади чопмаган. У “Навбаҳор” сафида майдонда истаган ишларини бажарган бир ҳолатда миллий жамоа сафида атиги 3 баҳсда иштирок этган ва умуман гол урмаган. Олий лигада эса Шуҳрат узоқ йиллар мобайнида 19тадан кам гол урмади. Рақибни алдаб ўтиш, дриблинг ва стандарт вазиятларни ижро этиш бўйича у мамлакатимиздаги энг моҳир ижрочилардан бири бўлганини ишқибозлар яхши эслашади. Афсуски, Мирхолдиршоевгаям терма жамоада ўзини мухлисларга кўрсатиш бахти насиб қилмаган.

Анвар Солиевни вақтида жамоамизнинг “сеҳрли таёқча”си сифатида айтиб ўтганмиз. Чунки у кўплаб учрашувларда термамизни мағлубиятлардан қутқариб қолган ёки муҳим тўпларни киритган. Ушбу футболчи ҳамон олий лигада тўп уриш қобилиятини йўқолмаганини исботлаб келяпти. Солиев мамлакат бош жамоаси сафида 48 беллашувда 8 гол урган. У асосан захирадан майдонга тушиш орқали учрашувларда ҳаракат қилган. Одатда бундай паллада тўп киритиш анча қийин кечади. Қолган тўпурарларга нисбатан кўпроқ ўйин ўтказган бўлишига қарамай, барибир у ҳам терма жамоада олий лигадаги сингари етакчиликни қўлга олмаган.

Павел Соломин эса ўзи учун муваффақиятли келган 2006 йилдан 2008 йилга қадар миллий термада тўп тепган. Бу давр ичида у 12 учрашув ўтказиб, 1 гол урган. Ягона тўпини Саудия Арабистонига қарши 2007 йилги Осиё Кубоги чорак финал баҳсида киритган. 2007 йилги тўпурар Илҳом Мўминжонов эса фақат 3 ўйинда майдонга тушган. Унинг олган оғир жароҳати футболни давом эттиришига йўл қўймаган. Акс ҳолда, у кўпроқ гол уриб, терма жамоадан доимий чақирув олишга эришиши мумкин эди. 2007 йилни анча юқори савияда ўтказиб, бир давранинг ўзида 16 гол уришга эришганди.

Сервер Жепаров худди Қосимов сингари ярим ҳимоячи ва терма жамоада кўплаб ўйинларда майдонга тушган. У ҳозиргача терма жамоа таркибида 99 беллашувда 21 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Унинг амплуаси учун бу жуда яхши натижа. Ҳар ҳолда, таққосласак, у баъзи ҳужумчилардан яхшироқ кўрсаткични қайд этган. Дарвоқе, навбатдаги беллашув Сервер учун терма жамоадаги юбилей 100-ўйинга айланади. Бу борада у юзлик маррани босиб ўтган иккинчи футболчига айланади.

2009, 2011 ва 2013 йилги мавсумларда тўпурарликка “Бунёдкор”нинг хорижлик футболчилари сазовор бўлишди. Орада Алишер Холиқов ва Носир Отақўзиев 13тадан гол урган ҳолда мукофотни биргаликда қабул қилганлар. 2010 йил тўпурарлар қайд этган энг паст кўрсаткич сифатида узоқ вақт турса ажаб эмас. Чунки кейинги энг ёмон натижа 19 гол саналади. Холиқов терма жамоада ўйнамаган. Отақўзиев эса 2 учрашувда майдонга туширилган.

Ўтган йили тўпурарликка эришган Анвар Бердиев кўп йиллардан буён чемпионатимизда барқарор гол уриб келаётган ҳужумчилардан биридир. Лекин у атиги 5 бор миллий терма таркибида ҳаракат қилган. Фақат ўртоқлик беллашувларида тўп тепган Бердиев 2 голга муаллифлик қилган.

Рақамлардан кўриниб турибдики, миллий чемпионат тўпурарлари ҳар доим ҳам терма жамоада ўзларини кўрсата олишмаган. Бизда деярли бундай ҳолат содир бўлмаган. Эҳтимол, бунга чемпионатимизда ҳужумчиларга муносиб ташвиш туғдирадиган ҳимоячилар камлиги сабаб бўлган ёки ҳужумчилар босимга дуч келган бўлишлари ҳам мумкин. Чунки олий лигада гол урган ҳар бир тўпурар ҳужумчи терма жамоада ўйнаб кетавермайди. Ёки ўша пайтларда яхши савияда ўйнайдиган ҳужумчилар кўп бўлгани боис уларнинг барчасига имконият берилмаган. Авваллари хорижда ўйнайдиган ҳужумчиларга кўпроқ таянардик, энди эса ҳеч ким чет элда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилмаяпти. Шу сабабли ўзимизнинг ёшларга имконият бериляпти. Ҳозир олдин ўзимиз қадрига етмаган ҳужумчиларнинг ўрни билинмоқда.

1992 Валерий Кечинов
1993 Рустам Дўрмонов
1994 Равшан Бозоров
1995 Олег Шацких
1996 Жаъфар Ирисметов, Олег Шацких
1997 Жаъфар Ирисметов
1998 Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин
1999 Умид Исоқов, Бахтиёр Ҳамидуллаев
2000 Жаъфар Ирисметов
2001 Умид Исоқов
2002 Бахтиёр Ҳамидуллаев
2003 Марсель Идиатуллин
2004 Шуҳрат Мирхолдиршоев
2005 Анвар Солиев
2006 Павел Соломин
2007 Илҳом Мўминжонов
2008 Сервер Жепаров
2009 Ривалдо
2010 Алишер Холиқов, Носир Отақўзиев
2011 Милош Трифунович
2012 Анвар Бердиев
2013 Александр Пишур

Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook