UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10ОЧЛ–2017. “Ульсан Хёндэ” – “Кашима Антлерс” ўйини Азиз Асимовга топширилди  0 12:52Буффон: "Балки фаолиятимнинг охирги ўйинида Зиданга ўхшаб "калла қўярман"  11 12:41"Наврўз" Кубогидан фотомақола ёхуд Бекхэм Тошкентда  10 12:32Мусса Сиссоко "Тоттенхэм"ни тарк этиши мумкин  14 12:10Отаменди «Реал»га ўтишга рози, аммо клуб Вальехони қайтармоқчи  24 12:01Футзал. Бугун ярим финал ўйинлари ўтказилади  13 11:54Тимо Вернер икки ҳафтани ўтказиб юборади  6 11:43Сардор Раҳмонов: "Истиқлол"ни мағлуб этишимиз шарт"  14 11:31“Баркамол авлод” – “Наврўз Кубоги-2017” ғолиби!  8 11:28“Андижон” – “Нефтчи” ўйинига чипталар сотувга чиқди  12 11:16Ди Марияга "Ювентус" қизиқиб қолди  18 10:50ВИДЕО. Қатар - Эрон 0:1  31 10:35Левандовски: «Бавария» «Реал»дан қабул қилинган 0:4ни унутгани йўқ»  30 10:15Нолито "Сельта"га қайтиши мумкин  22 10:12“Андижон” – “Нефтчи” ўйинига чипталар сотувга чиқди  11

11 янв 19:40
Янгиликлар

"Челси" сафарда "Халл"ни мағлуб этди

Англия премьер-лигасининг 21-турини очиб берган "Халл Сити" - "Челси" учрашуви ниҳоясига етди.
ЯНГИЛАШ


Сизнинг хизматингизда эса шу 90 дақиқадан сал кўпроқ вақт мобайнида Аброр Қодиров бўлди. Эътибор учун ташаккур. "СА"да қолинг. 


90. Челси навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Азар ҳар доимгидек бетакрор. Торрес ҳам ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. 21-турнинг илк ўйинида "Челси" сафарда "Халл Сити" устидан ишончли ғалабага эришди.  

90. Ҳакамнинг финал хуштаги янгради. Ўйин тугади. Инглизчасига Full time! 


90. Қўшиб берилган вақт ўтиб бормоқда



Ўйин қаҳрамони


89. "Челси"да яна бир ўзгариш: Азар ўрнига Эссьен. 


87. "Челси"да футболчи алмаштирилди. Виллиан ўрнига Шурле.  


87. ГООООЛ! 0:2. Торрес! Ҳа, у ҳам гол уради! Фернандо бир неча футболчиларни алдаб ўди ва зарба берди ва камлдан-кам юз берадиган воқелик гувоҳи бўлдик — Торрес дарвозани ишғол этди


84. Ўйин нафақат зерикишга, балки вазиятларнинг ҳаммасини ёзиб улгуришга ҳам имкон бермаяпти. Жуда қизғин. Жуда. 


81. Фигероага сариқ карточка. Жуда қўпол ўйнади Азарга қарши. қизил олса ҳам ҳайрон қолмасдик, очиғи. 


80. Ҳисобда олдинда бораётган жамоа ҳужумкор Оскар ўрнига Микелни туширишидан мақсади нима эканлигини сезиш қийинмас. Муориньо — эҳтиёткор.  


78. "Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Оби Микел 


74. Оскарда жуда қулай имконият бўлган эди. Ҳудди биринчи бўлимдагига ўхшаш ҳолатда яна унинг омади келмади. "Омадим келмади шу гол бобидаа", деб куйлаган бўларди Улуғбек Раҳматуллаев вазиятни кўрганида. 



Мана бу йигитлар совқотиб қолишди


69. Азар яна бир голга муаллифлик қилиши мумкин эди. "Челси"нинг узоқ давом этган ва бир неча зарбалар билан якунланган ҳужуми ҳисоб йириклашишига олиб келмади. 


66. Икки йил олинмаган сочини калталатиб, бинойидек қилиб олган Том Хадлстоун жарима зарбасини амалга оширди. Аммо зарба соч турмаги ҳамқида қайғуришга эҳтиёжи бўлмаган Чехга қийинчилик туғдирмади. 


65. Кейхиллга сариқ карточка! Қўли билан ўйнагани учун. 


60. Азар ушбу мавсумдаги 9-голини киритди. 2012/13 йилда эса у бутун мавсум давомида шунча урганди. 


56. ГОООООООЛ! Азааар! Эден Азар бир неча футболчиларни алдаб ўтиб, 17-18 метрлар атрофидан ажойиб зарба йўллади — 0:1.


54. О! Диққат! Мата чигалёзди машқларини бажараётган футболчиларга қўшилиб, югура бошлади. Балки майдонда кўриб қолармиз. 


52. Давид Луиз яна бир бор жарима тўпидан зарба йўллади. Яна дарвозабон тўпга эга чиқди. Лэмпард қайтмагунча "Челси" жаримадан гол урмаса керагов...


51. Мата катта эҳтимол билан бугун майдонга тушмаса керак.  Чигал ёзди машқларини амалга ошираётганлар орасида у кўринмади. 


49. Азар рақиб жарима майдонида учта ҳимоячини алдаб ўтди ва зарба йўллади! Хавфли! Лекин, лекин... 


45. Тошкентдаги "Жар" стадионида "Бунёдкор" ўйини бошланишидан аввал боксчи Рокки ҳақидаги филмдан саунд-трек қўйиларди. Зўр мусиқа. Хулласи "Ҳалл Сити" ўйинлари олдидан ҳам айнан шу қўшиқ қўйиларкан.


45. Тошкентининг "Бунёдкор" ва "Халл Сити" ўртасида қандай боғлиқлик бор? Биласизми?


Биринчи бўлимда "Ҳалл Сити" камида иккита гол уриши мумкин эди. Лондонликларда эса битта юз фоизлик вазият бўлди. Бироқ таблода ҳали ҳам ноллар ёниб турибди. Иккинчи бўлим голсиз бўладиганга ўхшамаяпти. Кўраверайлик-чи. 


Танаффус! Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳисоб очилгани йўқ. 


45. "Челси" тайм оҳирида босимни кучайтирди. 


44. "Челси" жарима тўпи тепди. Давид Луизнинг зарбаси хавфли чиқди. Дарвозабон бурчакка чиқариб юборди. 


43. Оппа! Йигитлар жанжаллашиб кетишди! Ҳамма бир-бирига ўшқирган, ёвқараш қилган... Иш уришиб кетишгача бормади. 


41. Бу орада майдон эгалари жарима тўпини амалга оширишди. Самарали якунланмаган бўлса-да, ҳар холда яна бир хавли вазият яратилди.  


40. "Челси" таркибидаги ушбу мавсумнинг энг фойдали футболчиси Эден Азар, бу ўйинда ҳам ҳаммадан фаол. Айтганча у ёзда "ПСЖ"га кетиб қолиши мумкин.


33. Хавфли вазият! Челси ҳисобни очишга жуда-жуда яқин эди! Оскар жарима майдони ичидан кучли зарба берган эди.  


31. Шундай қилиб, "Челси" қийналяпти. "Халл" ўз майдонида жуда ишончли ўйнайдиган жамоалардан бири. Улар ўз майдонида бор йўғи 6та гол ўтказиб юборишган.


Айни вақтда бўлиб ўтаётган ўйиндан фотолар излаб топишда давом этамиз. 


26. Сагбо! Ажойиб вазиятни йўққа чиқарди. "Халл" олдинга чиқиб олиши ҳеч гап эмасди. Террининг хатоси қимматга тушарди сал қолса... 


25. Ҳисоб эса ўзгарганича йўқ. 


22. "Халл"нинг хавфли ҳужумии....! Йўқ. Чех ишончли ўйнади.


20. "Яна Мата йўқми?", деб сўраяпти ҳозиргина ўйинни кўришни бошлаган укам. Йўқ! Ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиларидан бири Моуриньо келганидан буён заҳира ўриндиғини иситишдек шарафли вазифани бажаряпти.


19. Ўйиннинг 20 дақиқаси ўтиб бўлаётган бир пайтда, ҳали бирорта ҳам голга тортадиган вазият бўлмаганини маълум қилшимиз мумкин.  


15. Йўқ, Азарнинг аҳволи у қадар ёмон эмас. Ҳар холда яна югуриб юрибди. 


14. Том Хадлстоун Азарга нисбатан шу қадар қўпол ўйнадики, Эден ҳали ҳам ўзига келолмай ётибди.


10. Ҳозиргина мана шу расмдаги йигит рақибларга хавф солиб, бурчак тўпи ишлади. Лекин бу бурчак тўпининг тақдири ҳам аввалгиларикидан фарқ қилмади - бефойда.



07. "Халл Сити" ҳам "Челси"дан ортиқча қўрқаётгани йўқ. Бир неча бор олдинга ташланиб, лондонлилар сафидаги ягона чех — Чехни зерикиб қолмаслигини таъминлашди. 

05. Дарвоқе, матн юқорисидаги "Янгилаш" деган тугмани босиб туришни унитманг. 

04. Азар ҳаммани алдашга киришиб кетти-ю, ҳакамни алдаб ўта олмади. 

03. "Челси" ҳужумга отланиб, бурчак тўпи ишлаган бўлса-да, уни қойиллатиб бажара олмади. Виллианнинг тўп узатиши ўхшамади 

01. Диққат қилинг! Компютеримиз офис телевизори қаршисига ўрнатилаган ва нигоҳларимиз ТВга қаратилган! Англия стадионларига бориб  трансляция қилиш насиб этишини ният қилиб ўйинни кузатишни бошлаймиз! 

Тошкент вақти билан соат 17:45 да бошланадиган ўйиннинг натижасини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

Кечқурун бўлиб ўтадиган ўйинлар ҳам сайтимиз орқали ёритиб борилади. 


Халл – Челси 0:2
11 январь, 17.45, «Кей Си Стэдиум»

Гол: Азар (56), Торрес (87)
Халл – Макгрегор, Брюс, Керт. Дэвис, Честер, Фигероа, Ливермор, Мейлер, Бойд, Хаддлстоун, Аль-Мухаммади, Сагбо.
Челси – Чех, Давид Луиз, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Виллиан, Рамирес, Э. Коул, Оскар, Э. Азар, Торрес.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1203
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  490
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  256
Сурия - Ўзбекистон. Таркиблар маълум бўлди
Сурия ва Ўзбекистон учрашувида жамоаларнинг таркиби маълум бўлди.   232
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: