UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  10 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  6 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

"ЧЕЛСИ" - ПСЖ 2:0. "Челси" Чемпионлар Лигаси ярим финалида! Янгиликлар

"ЧЕЛСИ" - ПСЖ 2:0. "Челси" Чемпионлар Лигаси ярим финалида!

Европа чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги "Челси" - ПСЖ учрашувини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
ЕЧЛ, чорак финал. Жавоб ўйини.

"Челси" - ПСЖ - 2:0 (1:0)

"Стэмфорд Бриж" стадиони.


Голлар:
Шюррле (31), Ба (87).

"Челси":
Чех, Аспиликуэта, Кэйхилл, Терри, Иванович, Луис, Лэмпард (Ба 66'), Азар (Шюррле 17'), Оскар (Торрес 81'), Виллиан, Это'О.

ПСЖ:
Сиригу, Алекс, Жалле, Силва, Максвелл, Мотта, Верратти (Кабай 55), Матюиди, Лукас (Маркиньос 85'), Кавани, Лавесси (Пасторе 77').
 
Огоҳлантиришлар:
Виллиан (24), Верратти (27), Кавани (40), Лэмпард (41), Лукас (52), Иванович (56), Максвелл (79), Луис (82).



                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ



Ажойиб футбол оқшомини сиз билан ўтказганимдан мамнунман. Ушбу ўйинни сиз учун Аброр Қодиров шарҳлаб борди. Эътибор учун ташаккур. Bye!

1979 йилда машхур инглиз гуруҳи Madness ўзининг One Step Beyond номли албомини тақдим этганди. Айни вақтда Челси футболчилари майдон бўйлаб ўша қўшиққа рақс тушмоқда. Эшитиш ва шу қўшиққа рақс тушишни барчангизга тавсия этаман. Ҳатто ПСЖга муҳлислик қилган бўлсангиз ҳам! 

Драмматик ўйин! Бу Челси тарихидаги яна бир буюк ғалабалардан бири! Ўйинни кўрмаганлар, онлайнни кузатмаганлар кўп нарса йўқотганини қўрқмай айтаман.

Тамом! ЧЕЛСИ ЯРИМ ФИНАЛДА! ҲА!


91. ЗАРБАААААА! ПСЖнинг ҳужуми Маркиньоз! ЧЕЕЕЕХ! Танкчи бугун ўта ишонли!

90. Жозе "The Special One" Моуриньо шу вақтгача  ҳеч қачон Еврокубоклар чорак финалида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этмаганди. У яна бу босқичдан ўтяпти.

89. ПСЖ ўз имкониятларидан фойдаланмади. Ҳали ҳам фойдалана олмаслик ишида барқарор улар. Хусусан Кавани.

85. Ҳа, Моуриньо провокатор. Ҳа унинг ҳарактери, ўзини тутиши кўпчиликка йоқмайди. Ҳа у шунақа. Лекин мураббий сифатида кучли мутахассис! Унинг қарорлари ўйинни, унинг тақдирини буткул ўзгартириб юборяпти.

84. Фантастика! Бу - футбол, дўстлар! Бу Моуриньо! Бу Челси!

84. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!! ДЕМ БАБАБАБАБАБАБАБАБАБАБАБАБАБА!

83. Ҳужумчилар сони рақибда кўпайиб кетганини кўрган Лоран Блан зудлик билан мувозанатни тиклади. Ярим ҳимоячи Моуранинг ўрнига ҳимоячи Маркиньос туширилди. 

81. Торрес ПСЖ жарима майдони ичида иккита футболчини алдаб, учинчисида тўхтади. Учинчисини алдаса, тўртинчиси тўхтатарди. Бутун жамоа шу ерда эди парижликларда.

80. Луис ҳам сариқ карточкадан қуруқ қолмасин. Нимага ҳаммага бериб, менга беришмади деб ҳафа бўлмасин.  қўли билан тортиб қолди рақиб футболкасидан. 

78. Оскар ўрнига Торрес. "Ва банк"

77. Челси гол уриши шарт. Ўтказишга ҳаққи йўқ. ПСЖни ҳисоб қаноатлантиради. Лекин зта қалтис ҳаммаси. Ҳаммаси биргина зарба билан остин устун бўлиб кетиши мумкин.

75. Кавани ҳозир ҳаммасини ҳал қилиб қўя қолиши мумкин эди. Яхши очилди. нга тўп ҳам чиройли тарзда етказиб берилди. Бироқ у яна тўпни трибунага йўллади. Бирор таниши ўтирибди у ерда?

74. Максвелнинг зарбасии! Пасторе тўпни Каванига узатганди. Келин Максвеллга келиб утшди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ, бироз кучсиз зарба берди. Ҳимоячилиги эсига тушиб қолгандир балки...

71. Ўтган ўйин қаҳрамони Пасторе майдонда. Лавеззи ўрнига.

70. КАВАННИИ! Узун узатма билан уни қулай вазиятга чиқариб юборишди. Сакрагант тўпга кучли зарб берди. Юқорироқ.

68. Шюрлее! Бугун у ўйин қаҳрамони бўлишга аҳд қилган шекилли. Яна бир аниқ зарба. Сиригу амаллади.

67. Жамоалар ҳудди стандарт вазиятлар сони бўйича мусобақалашаётгандек гўё. Дам униси, дам буниси... 

66. Френк Лэмпард майдонни тарк этиди. Унинг ўрнига Демба Ба. Ҳужумчилар сони кўпайтирди. Тушунарли. Челси Гол уриши шарт.  Ортга йўл йўқ.

65. Кетма-кет икки бор Лондон жамоаси жарима тўпини амалга оширди. иккиси ҳам қайтарилди.

64. Челси бутун жамоа бўлиб рақиб майдонига ўтиб олган. Тинимсиз ҳужумлар... Яна бир бурчак тўпи тепади ҳозир улар.

60.  Жон Террида кичик жароҳат. Қадам босишга қийналяпти. Агар у ҳам муддатидан илгари алмаштирилиши керак бўлиб қолса...  қийин бўлади инглизларга. 

57. ПСЖ бурчак тўпини амалга оширди. Кавани боши билан йўллаган зарба ноаниқ кетди.

56. Айтганча, ўзи ўйин ўйнаворсак ҳам бўларкан "Навбатдаги сариқ карточка кимга берилишини топ", деган.

55. ЧЕЕЕЕХ! Ажойиб сейв жарима зарбасидан кейин. Оҳ Чех, ох танкист!

53. Навбатдаги сариқ карточка. Бранислав Ивановичга бу сафар. Рақиб чап қанотдан ҳужум уюштирганида тўп ўрнига оёқни тепгани учун.

52. "Ўз уйингда деворлар ҳам ҳалал беради". (с) Челси.

50. Яна бир жарима тўпи тепди лондонликлар. Яна бир марта тўсинга тегди тўп. Энди Оскарнинг зарбасидан кейин!

49. Ба-баах! Шюрлее! У тепган тўп дарвоза тўсинига текканда чиққан овоз Тошкентгача эшитилди.


48. Лукас Моура деган йигит чиройли йиқиларкан. "I can fly" деган қўшиқ бўларди. "Ишонаман, уча оламан", деб таржима қилинади-да а?)

46. Челси навбатдаги, билмам нечанчи жарима тўпини амалга оширди. Умуман хафли чиқмади. Ҳаммаси окей.

Парижлик меҳмонлар иккинчи бўлиб олдидан Тиагу "Зорро" Сильва атрофида тўпланиб, бир нарсаларни гаплашиб олишди ва ўз жойларини эгаллашди. Иккинчи бўлим!

Биринчи бўлим якунланди.
Ҳаддан ташқари тез ўтиб кетди. Ё фақат менга шундай туюлдими?

45. ПСЖ ва Челси галма-галдан стандарт вазиятлар амалга шириш билан овора. Қоида деганиям бузилавеяпти-бузилаверяпти. Жанг бўлиши кутилганди аввалдан.

43. Челси катта тезликда қарши ҳужум уюштирганда, ундан кам бўлмаган тезликда шу ҳужумни якунлади. Парижлик ҳимоячилар тўхтатди уларди.

42. О-ҳо, бу энди кулгили эмас. Лэмпардга ҳам карточка. уникининг ҳам ранги сариқ.

40. Кавани эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиш учун Луизга ҳалал берди ва сариқ карточка билан сийлади. Айтдим-ку ҳакам сахий экан деб.

37. Это'О ва "Зорро" ниқобини тақиб майдонга тушган Сильва тўқнашиб кетишди. Камерунлик Самуэль сакраб бразилиялик ҳимоячининг оёғига тушди. Тиагу оқсаяпти.  

34. Лэмпард яна жарима тўпини амалга оширди. Тўпни шерикларига йўллади. Бироқ На Кейхилл ва на Луис аниқ зарба йўллай олди.

32. Э-хе, энди Шюрле пенальти ҳам ишлагиси келди. Ҳакам унинг йиқилишида пенальтига тортарли ҳеч нима кўрмади.

31. Азар ўрнига майдонга туширилган Шюрле Челсининг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини аниқ зарба билан якунлаб қўйди.

30. ГООООООООООООООООЛ
! ШЮРЛЕЕ!

28. Давид Луис узооқ-узооқлардан зарба йўллади. Тўп Сиригугача етиб боргунича ўз кучини йўқотди. Дарвозабонга қийинчилик туғдирмади. Луис сал ҳафа бўлди.

27. Лэмпарт жарима тўпини амалга оширди. Хавфлииии! Сиригу қутқарди. Ажойиб зарба. Чиройли сейв!

26. Оскарга қарши қўполлик бу сафар. Марко Вераттига ҳам сариқ. Ҳакам хотамитой экан.

25. Кавани жонли деворни пойлади. Ҳисоб эса ўша-ўша.

24. Жарима тўпи. 24 метрдан.

23. Виллианга сариқ карточка. Жингалаксоч ўз "землягм" Лукас Моурани йиқитди. Таниш-билишчилик қилиб ўтирадиган вақтмас ҳозир. Тушунамиз.

20. Умуман олганда, етакчини йўқотилиши ПСЖга ҳам бегона эмас. Уларда Златан йўқ. Бу эса Челси учун Азарнинг йўотилишидан ҳам йомонроқ ҳолат бўлса керак.

19. Спорт ТВ шарҳловчилари ҳам менинг саволимга жавоб бера олишмади. Азарсиз давом этади ўйин. Азартсиз эмас. Ахир бу Чемпионлар Лигаси.

18. Ийи, биринчи бўлимдаёқ Челсида ўйинча алмайяпти! Азар ўрнига Шюрле туширилди. Эденга нима қилди? 

12. Ойойой! Сиригу, нималар қиляпсан? Ҳимоячи унга тўп узатганидан рухланиб кетган дарвозабон ўз техникасини намойиш этиб қўйгиси келди. Сал қолса Самуэль уни жазоларди. 

09. Челсидан илк хавли хужууум! Оскар қанотда бир неча футболчини  чалғитиб, тўпни жарима майдонига йўллади. У ерда ҳақиқий ёши неччида эканини ўзи ҳам аниқ билиши шубҳали бўлган Это'O аниқ зарба йўллай олмади.

05. Лэмпард хавфли нуқтадан жарима тўпини амалга оширди. Ўзи зарба йўлласа анча муваффқиятли чиққан бўлармиди... шерикларига узатилган тўп, шериклари томонидан кузатилди, ПСЖ ҳимоячилари томонидан эса хато тузатилди. Давом этамиз.

03. Лоран Блан — Моуриньо. Ҳозирча уларнинг асабийлашиши учун, ҳавотирланиши учун сабаб йўқ. Лекин бу вақтинчалик ҳолат.

01. Ўйин бошланди! let's go!

— Клавиатурасини телевизори қаршисига жойлаштириб олиб, ушбу ўйинни сиз учун шарҳлаб боришга қарор қилган эса, камина — Аброр Қодиров. Хайрли оқшом. Бошладик!

— Инглизлар ва французлар ўртасида ўз вақтида 100 йилдан ортиқроқ давом этган жанглар бўли ўтган. Ўша юз йиллик уруш тугади деб ҳисоблаганлар адашаётганини маълум қиламиз. Яна рингда икки мамлакат вакиллари. Кўк бурчакда — Челси, қизил-оқ-сиёҳранг бурчакда ПСЖ.

— Уйқу? Ҳозирдан? Йўқ, фақат бугунмас! Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирининг ярим финалчиларини аниқлаш вақти етган паллада, бошқаси кутиб туради. Дам олиш, бир четда дам олиб, пайт пойлайди.

- Ўйин соат 23:45да бошланади.
- Бу жамоалар ўртасидаги биринчи ўйинда ПСЖ 3:1 ҳисобида зафар қучганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика