Latest news

19 jul 10:50
News

"Челси" ҳам Игуаин учун курашга қўшилди

Аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин учун бир неча клуб кураш олиб бормоқда. Улар орасига энди "Челси" ҳам қўшилди.

Испаниянинг AS нашри аниқлашича "Челси" Гонсало бўйича "Реал Мадрид"га таклиф билан чиққан. 

Ҳозирда "Челси"ни бошқараётган "Реал" собиқ мураббийи Жозе Моуриньо эски жамоасидаги шогирдини таркибига қўшиб олиш истагини билдирган. Буни футболчининг ўзи ҳам тасдиқлади.

"Ҳа, Моуриньо мени ўз жамоасига чақиряпти", — деди Игуаин бу ҳақида гапирар экан. 

Мадрид клуби футболчи учун 40 миллион евро сўрамоқда. Ҳозирча клублар келишувга эришишганича йўқ.

Футболчи билан қизиқаётган яна бир клуб "Наполи" президенти де Лаурентис эса бу ҳақида шундай дейди: "Бу ҳужумчи учун "Арсенал" билан кураш олиб бораётган эдик. Энди "Челси" ҳам қўшилди".

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook