08 dec 23:11
News

"Бухоро"ни "Нурафшон"га қайтарайлик

Бу жамоанинг барча мухлислари талаби. Жамоамиз ҳозирда жуда қийин аҳволда. Сабаби жуда оддий.
Биринчидан, жамоа ичида таниш билишчилик биринчи ўринга чиққан. Агамуродовдан тортиб барча жамоа ходимлари фақатгина ўзига таниш бўлган футболчилардан фойдаланиб келмоқда эди. Оддий мисол Евгений Кочневнинг якунига етган мавсумда бир неча бор таркибдан ўрин олгани, масхарабоз Ботир Носировни таркибга жалб қилиниши. Энди навбат Гессга келди. Яна ўша таниш билишчилик давом этади шекилли. Александр Востриковнинг жамога келиши мумкинлигини ўзи бунга бир ишора. Бизга бу футболчи керакми ўзи? Агамуродов бир йиллик жамоа тузиб жамоа келажагини инқирозга учратиб кетгани етар. Бизга камида жамоага 5 йиллик шартномага имзо чекиб, ўйнаб берадиган, шундан кейин ҳам фақатгина Европа клубларига йўл олиши мумкин бўлган футболчилар керак. Бақоев, Сергиенко, Захаров, Шарипов, Тошевлар керак бизга.

Гапни очиғини айтадиган бўлсак мақсадсиз жамоага мухлислик қилишдан зерикдик.

Бу йил раҳбарият бор эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратишини айтяпти. Бу дегани яна 9-10 ўринларда юрамиз дегани. Мухлисларга жамоани 60% маҳаллий бухоролик футболчилар, 40% ўзбекистонлик ёш истедодли футболчилар керак. Менимча легионерлар ҳозирча шартмас. Чунки савияли лигионерлар олишга жамоа на селекция хизматига, на молиявий салоҳиятга ега. Фақатгина Квесиешвили қайтса хурсанд бўлардик. Ягона энг самарали йўл "Нурафшон" йўлидан бориб ички селекцияни кучайтириш, иложи бўлса жамоа мухлислари ҳаққи  ҳурмати жамоа номини "Нурафшон"га ўзгартириш.

Биз бир гуруҳ мухлислар 2014 йилги "Нурафшон" таркибини орзу қилиб тузиб чиқяпмиз. Бизнингча клуб раҳбариятиниг бу жамоани тузишга шароити бемалол етади.

Вилоят ҳокими Эсанов Муҳиддин Турдиевичдан ушбу футболчиларни харид қилиб, жамоа номини "Нурафшон"га ўзгартиришни илтимос қилиб сўраб қоламиз.

2014 йил "Нурафшон" жамоаси таркиби (Мухлислар орзуси)

Дарвозабонлар: Сардор Қобулжонов, Фаррух Турдиалиев, Виктор Мочалов
Ҳимоячилар: Бобур Омонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Тоҳиржон Шамсиддинов, Георги Квесиешвили, Сардор Рахмонов, Миржалол Қурбонов, Илья Ильин, Сергей Ивлев.
Ярим ҳимоячилар: Азизбек Муротов, Алишер Саноев, Алишер Маҳмудов, Отабек Валижонов, Шаҳзод Сулаймонов, Жамшид Ҳасанов, Санжар Шораҳмедов, Сухроб Неъматов, Нозимжон Умуров, Миршахоб Раҳимов, Сухроб Қобилов, Давлатбек Ёрбеков, Мухаммаджон Абдуллаев, Абдумутталиб Абдуллаев, Шавкат Саломов.
Ҳужумчилар: Фирдавс Асадов, Баҳодир Пардаев, Баҳриддин Вахобов, Акобир Тўраев, Темурхўжа Абдухолиқов, Руслан Саноев, Улуғбек Бақоев.

Изоҳ: Ушбу футболчилар билан беш йиллик шартнома тузилса, 2 йилдан кейин медаллар учун курашса бўлади.

Жамоанинг 43 нафар содиқ мухлислари номидан.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook