13 aug 08:18
News

“Бунёдкор”нинг 77 ўйинлик мағлубиятсиз серияси барҳам топди

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби олий лигада 2007 йилдан буён иштирок этиб келмоқда.
Клуб олий лигада шу кунга қадар ўз уйида ўтган иккитагина ўйинда мағлуб бўлган. Иккаласи ҳам 2007 йилга тўғри келади. Сўнгги марта “қалдирғочлар” 2007 йил 30 ноябрь куни ўз майдонида ўтказилган ўйинда мағлуб бўлишганди. Ўшанда “Металлург” “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Орадан 5 йил 8 ой 11 кун вақт ўтгач “қалдирғочлар” ўз майдонларидаги ўйинда мағлуб бўлишди.  

Мана шу муддатда “қалдирғочлар” олий лига доирасида ўз майдонларида 77 та ўйин ўтказишди. Натижалар қуйидагича: 70та ғалаба ва 7та дуранг.

Шу йил “Пахтакор” клубининг худди шундай 103 ўйинлик сериясига “Локомотив” барҳам берганди.

Бундан ташқари “Пахтакор” шу кунгача “Бунёдкор”ни олий лига доирасида умуман мағлуб эта олмай келаётганди. “Бунёдкор” ушбу рақибни 5 марта мағлуб этган. 8та ўйинда дуранг натижаси қайд этилганди. “Шерлар” 10 август куни ўз тарихларида илк бор “Бунёдкор”ни олий лига доирасида таслим қилишди.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 134
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 117
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари... 83
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook