UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05ЖЧ-2018. Россияга Хитойдан 100 мингга яқин мухлис келиши кутиляпти  19 23:40Ван Гал Голландия терма жамоасига маслаҳатчи сифатида қайтадими?  7 23:10Olamsport: Учинчи жангидаёқ чемпионлик камарини қўлга киритган Ломаченко ҳақида ёҳуд Фазлиддин унга ўхшай оладими?  5 22:45“Арсенал” Португалия терма жамоаси дарвозабонига харидор  9 22:32Спортчилар ижтимоий тармоқларда  10 22:15Месси Альбанинг “Барселона”дан кетишига қарши бўляпти  11 21:39ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон - Қатар. Ўйинолди машғулот  54 21:24Жесси Лингард МЮ билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:56"Барселона" Ракитични Коутиньога алмаштирмоқчи  14 20:29Франческо Тольдо: "Доннарумма - ажойиб футболчи, лекин терма жамоа Буффон билан кучли"  14 20:02Дибала умумий гуруҳга қайтди  4 19:35Бен Гибсон "Мидлсбро"ни тарк этиши мумкин  4 19:10Olamsport: "Uzbek Tigers" жанги учун промо-ролик, велоспорт бўйича янги турнир бошланди ва бошқа хабарлар  5 19:08Марсело Брозович Эстонияга қарши ўйнамайди  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" - "Қўқон-1912" 0:2 (видео)  4

22 май 13:30
Янгиликлар

“Бунёдкор”га халақит бераётган бешта муаммо

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ОЧЛдаги иштирокини тугатди ва жамоа бундан буён бор эътиборни ички чемпионат баҳсларига қаратади.
“Бунёдкор” ОЧЛнинг 1/8 финал босқичида “Ал Ҳилол”дан ҳар иккала учрашувда мағлубиятга учради. Бунинг устига “қалдирғочлар” кетма-кет уч ўйиндан бери рақиб дарвозасига тўп кирита олишмаяпти.

Жамоа охирги марта “Навбаҳор” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди ва шундан сўнг учта ўйинда гол ура олмади. Айни пайтда “Бунёдкор” 15 очко билан олий лига турнир жадвалида 4-поғонада боряпти. Жамоа ўйинида пасайиш ва қандайдир муаммолар юзага келгандек. Қуйидаги мақолада шу ҳақда тўхталамиз.  

Бунинг учун биз бешта сабабни асосий муаммо сифатида танлаб олдик. Демак, бошлаймиз.



1.Бош мураббийнинг йўқлиги  
Миржалол Қосимов клубни тарк этгач, Александр Волков бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келмоқда. Волков ҳозир ҳам шу лавозимда бўлиши керак. Яъни, у кишини расман бош мураббий дея олмаймиз. Бу эса “Бунёдкор”дек катта жамоа учун муаммони юзага келтиряпти. Масалан, “Насаф” билан кечган беллашувда футболчиларга захира ўриндиғида ўтирганлардан уч-тўрт киши мудом кўрсатма бериб турди. Бир қарасанг Волков, бир қарасанг Мурод Отажонов, яна бир қарасанг клуб раҳбари Бахтиёр Бобоев. Бу эса “Бунёдкор”га ҳеч ярашмаяпти. Қосимов ишлаган пайтда кўрсатмаларни фақат ўзи берарди, ҳозир бўлса ким хоҳласа ўша туриб футболчиларга бир нарса деяпти. Очиғи, четдан томоша қилганда бироз хунук манзара ҳосил бўларкан. Раҳбарият Александр Волковга ишондими, унинг ўзига қўйиб берсин. Ишонмаётган бўлса, унда бошқа мураббий қидиришга тўғри келади.  



2.Майдон марказининг ёшларга қолгани

“Бунёдкор” қанотлардан ҳужум уюштиришни хуш кўради, аммо майдон марказида кучли ижрочилар бўлмагунча бунинг имкони қийин. “Насаф” билан кечган баҳсда Жавлон Иброҳимовнинг кутилмаганда жароҳат олиб майдонни тарк этиши “Бунёдкор” учун яхшигина муаммони юзага келтирди. У билан бирга Сардор Собирхўжаев ўйнаётганди, кейин Дилшод Жўраев майдонга тушди. Лекин кўриниб турдики, Дилшод билан Сардор ҳали катта ўйинларга тайёр эмаслар. “Бунёдкор” чемпионлик учун курашадиган жамоа бўлгани учун ҳам марказда тажрибали ярим ҳимоячига эга бўлиши шарт. Баъзан ўйланиб қоласан, агар Мансур Саидов олиб қолинганида ҳозир унинг ёрдами клубга роса асқотаётган бўлармиди. Жамоада моҳир плеймейкер йўқлигидан баъзи учрашувларда Баҳодир Пардаев орқароққа қайтиб тўп суряпти, лекин биламизки, Баҳодир ўйинни ташкил қиладиган футболчи эмас. У иккинчи пландаги ҳужумчи бўлиб ўйнаши мумкин, аммо плеймейкерлик бутунлай бошқа масала. Назаримда, айнан марказдаги ёшларнинг ўйини деб “Бунёдкор” уюштираётган ҳужумлар кескин кўриниш олмаяпти.



3.Савияси баланд бўлмаган легионерлар
“Бунёдкор” бу йил ўз сафини уч нафар легионер билан тўлдириб олди. Булар - Карлес Кото, Сергей Симоненко ва Сато Минори. Кото жароҳатидан яқинда қутилиб энди ўйнай бошлади, Симоненко умуман бошқача футбол намойиш этяпти, япониялик Сато эса худди клуб администраторига ўхшаб жамоа билан у ёқдан бу ёққа бориб юрибди. Унинг ўйинини ҳали кўрганимиз йўқ. Испаниялик Котонинг яхши футболчи эканлиги маълум, бироқ у жамоа ўйинига тўлиқ киришиб кетгани йўқ. Симоненко эса баъзан ўзимизнинг ҳимоячилардан ҳам паст савияда ўйин намойиш этмоқда. Балки унинг ўрнига Бобир Акбаровни синаб кўрган маъқулдир. Агар ёзги танаффусда “Навбаҳор”дан Шукур Пўлатов қайтариб олинадиган бўлса, бу муаммо ҳам ёпилиши мумкин.    



4.Пишурнинг ўхшамаётган ўйини
“Бунёдкор”нинг ўйини кўп жиҳатдан Александр Пишурга боғлиқ бўлиб қолди. Пишур ўйинни кўпинча ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда. Керак бўлса, жарима тўпларини ҳам ўзи тепяпти. Шу ўринда бир савол туғилади: Пишур майдонда найзанинг учи сифатида ҳаракат қиладиган ҳужумчими ёки орқага қайтиб ҳужумни бошлайдиган ўйинчими? Ўтган йил у кўп гол урарди, бу йил эса негадир суст бўлиб қолди. Пишур орқага қайтиб ўйнаганда тезлиги, баъзан тўпни ўзида ушлаб тура олмаслиги панд бериб қўйяпти. Бу нарса айниқса “Ал Ҳилол” билан сафарда кечган баҳсда яққол кўринди. Кейин Қаршидаги ўйинда ҳам етакчиликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди-ю, бироқ Илҳом Юнусовга ўхшаб абжир эмаслиги панд берди. Пишур қулай вазият бўлди дегунча гол урадиган ҳужумчи. Ундан фақат олдинда фойдаланиш учун эса орқада яхши плеймейкер керак бўлади.   



5.Уй учрашувларини тайинли стадионда ўтказмаётгани
Ҳар қандай жамоа учун уй учрашувларини аниқ бир стадионда ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Лекин “Бунёдкор” шу кунгача уйдаги баҳсларни гоҳ “Пахтакор”, гоҳ “Жар”да ўтказди. Жамоа эса умуман бошқа майдонда машғулот ўтказмоқда. Шунинг учун ҳам Александр Волков матбуот анжуманларининг бирида гўёки фақат сафарда ўйнаётгандек бўляпмиз деган гапни айтиб ўтди. Тўғри-да, машғулотлар “Бунёдкор” стадионида олиб борилса-ю, уй учрашувлари бошқа жойда ўтказилса. Мана энди ОЧЛ тугади ва буёғига олий лига ва Кубок ўйинлари “Жар”да бўлади. Шундан келиб чиқиб “Бунёдкор” буёғига ўзини худди ўз уйида тўп тепаётгандек ҳис қилса ажаб эмас.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди
Кеча Малайзияда Сурияга қарши ўйин ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси...  212
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  530
Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида
Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти...  135
Яхши ҳам Равшан Эрматов бор...
ЖЧни ҳеч бўлмаса у киши учун кўрамиз деймизда... Яна математика?...  122
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: