UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  2 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

«Бунёдкор»дан «Бухоро»га жавобсиз тўртта гол Янгиликлар

«Бунёдкор»дан «Бухоро»га жавобсиз тўртта гол

Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Миржалол Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор" клуби Тачмурад Агамуродов устозлик қилаётган "Бухоро" клубини қабул қилди.
4-дақиқада Пишур боши билан ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси кучсиз чиқди. 5-дақиқада Алишер Маҳмудовнинг жарима зарбаси хавфли чиқди. Нестеров тўпни эгаллаб олди. 13-дақиқада Акмал Шораҳмедов оширган пасни Лутфулла Тўраев бир уринишда Таранга узатди. Игорьнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. Ҳимоячидан қайтган тўпга Тўраевнинг ўзи зарба берди. Лутфулла ҳам кучли зарба йўллай олмади.

19-дақиқада Олег Зотеевдан пас қабул қилиб олган Лутфулла Тўраев бир зум шериклари очишини кутди. Ҳамма уни пас оширади деб ўйлаган паллада Лутфулла чап оёғида Қобулжоновнинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.

Кейинги дақиқада Тўраев дубль муаллифига айланиши мумкин эди. Бу сафар Қобулжонов маҳорат кўрсатди. 21-дақиқада Жасур Ҳасановнинг бурчакдан ошириб берган пасини Олег Зотеев боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:0га оширди. Бу вазиятда "Бухоро" ҳимоячилари Пишур билан овора бўлиб қолишди. 23-дақиқада Бу сафар Пишур ва Таран тўп талашиб қолишди. Агар бу икки ҳужумчининг бири шеригига имкон берганида ҳисоб йирик кўирнишига келармиди... 28-дақиқада Олег Зотеевнинг бурчакка яқин нуқтадан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.

33-дақиқада Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан узатган пасини Олександр Пишур боши билан дарвозабоннинг қарама-қарши йўналишига жойлаб, ҳисобни 3:0га оширди. 42-дақиқада Жасур Ҳасанов узатган пасни Асқар Муҳитдинов боши билан қайтарди. Қайтган тўпга Шораҳмедов кучли зарба йўллади, ноаниқ. 45-дақиқада 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини Лутфулла Тўраев секингина Олександр Пишурга мослаб берди, украиналик ҳужумчининг кучли зарбаси аниқ бўлди - 4:0. Биринчи бўлим якунланди.  

49-дақиқада Жасур Ҳасанов бу сафар тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди. Игорь Таран тўпни дарвозага тўғрилаб юбориши мумкин эди. Бироқ ноаниқ. 65-дақиқада Игорь Таран шериклари томонидан олдинга ташланди, Игорь бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. 80-дақиқада Фозил Мусаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси аввал дарвозабонга, сўнгра дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди. Ўйинда бошқа гол урилмади. "Бунёдкор" ўз уйида "Бухоро"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро) 4:0 (4:0)

Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), А. Эргашев (Тошкент).
 
Голлар:
Лутфулла Тўраев 19, - 1:0. Олег Зотеев 21, - 2:0 . Олександр Пишур 33, - 3:0. Олександр Пишур 45, - 4:0. 
 
«Бунёдкор»:
1.Игнатий Нестеров (сардор), 2.Акмал Шораҳмедов (3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 58), 4.Хайрулла Каримов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич, 9.Игорь Таран, 11.Олександр Пишур (17.Камолиддин Мурзоев, 67), 13.Лутфулла Тўраев (18.Фозил Мусаев, 54), 19.Жасур Ҳасанов, 33.Олег Зотеев
 
«Бухоро»:
20.Сардор Қобулжонов, 2.Наоя Шибамура, 4.Девид Ония (сардор), 5.Георгий Квесиашвили, 8.Алишер Маҳмудов, 10.Алишер Саноев (19.Жамшид Ҳасанов, 75), 11.Отабек Валижонов, 14.Вохид Шодиев, 17.Отабек Нарзуллаев (7.Алексей Николаев, 38), 21.Бахриддин Вахобов (6.Евгений Кочнев, 82), 24.Асқар Мухитдинов
 
Огоҳлантиришлар:
Отабек Валижонов 37, Акмал Шораҳмедов 57, Дилшод Жўраев 76.
 
Назоратчи:
А. Попов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика