UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  1 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  11 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  15 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  6 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  9

“Бунёдкор” ёшлари энди “Қўқон-1912”ни мағлубият учратди Янгиликлар

“Бунёдкор” ёшлари энди “Қўқон-1912”ни мағлубият учратди

“Бунёдкор” ёшлари ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган “Қўқон-1912” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди.
Учрашув кучли ёмғир остида бошланди ва об-ҳаво инжиқлиги секин-аста қорга айланди. Шундай бўлса-да, ҳар иккала жамоа аъзолари суъний майдонда чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Учрашув давомида “Бунёдкор” ёшларида ҳам, “Қўқон-1912” футболчиларида ҳам гол киритиш учун қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ улардан оқилона фойдаланишда футболчиларга аниқлик етишмади. Баъзи ҳолларда эса ҳимоячиларнинг бехато ўйини ва дарвозабоннинг маҳорати иш берди. Шу тарзда ўйин якунланиб бораётган бир паллада, аниқроғи 87-дақиқада Достонбек Ҳамдамов ўз маҳоратини ишга солиб, Азиз Ашуров қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди ва ёш “қалдирғочлар”га ғалаба келтирди.

Таъкидлаш жоизки, Александр Мочинов бошчилигидаги ёшларимиз бунгача ўтказилган назорат учрашувларида Қозоғистон БИИК жамоасини 7:0, “Олмалиқ” ёшларини 6:0 ва ёш “темирйўлчилар”ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди.

“БУНЁДКОР” (ёшлар) – “ҚЎҚОН-1912” 1:0
Гол
: Достонбек Ҳамдамов 87
“Бунёдкор”: Зафар Сафоев, Саиджон Топилов, Азизбек Мамазоитов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Достонбек Ҳамдамов, Санжар Рихсибоев, Аҳрор Умаржонов, Шохрух Исломов, Хуршид Ғиёсов, Темур Аюпов
Захирадан майдонга тушганлар: Амир Эргашев, Турсун Раҳимбердиев, Абдуллох Абдулазизов, Бахтиёр Содиқ-Охунов, Босит Рихсибоев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика