13 feb 22:54
News

“Бунёдкор” учун омадсиз кун

Анталия йиғини доирасидаги бугунги иккинчи учрашувимиз Белоруссия чемпионати етакчиларидан бири “Торпедо Белаз” клубига қарши кечди.
Бизга спарринг рақиблик қилган клубни ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган мутахассис Игорь Криушенко бошқариб бормоқда. Эсингизда бўлса, бу мураббий икки йил аввал Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида фаолият юритган эди.

Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа бир-бирларига муносиб қаршилик кўрсатишди. Бу жиҳат дастлабки таймда қайд этилган ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Меҳмонлар вакили Концевой томонидан киритилган голга Олег Зотеев жавоб қайтарди. Бироқ иккинчи бўлимда рақиб таркибининг деярли тўлиқ алмаштирилиши уларнинг жисмоний ҳолатини янада тетиклаштирди. “Бунёдкор” сафида эса тўрттагина футболчи алмаштирилди. Боиси асосий таркиб футболчилари эрталаб Украина премьер-лигаси вакили “Ильичёвец” клуби билан куч синашган эди. Булоруссияликларга ғалаба келтирган гол муаллифи Платонов бўлди.

“БУНЁДКОР” – “ТОРПЕДО БЕЛАЗ” (Белоруссия) 1:2 (1:1)
Голлар: Концевой 9 (0:1), Зотеев 19 (1:1), Платонов 72 (1:2)
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зухуров, 18.Бобиржон Акбаров, 3.Шукурали Пўлатов, 13.Рустам Аъзамов (26.Жавлон Мирабдуллаев 68), 30.Ҳасан Асқаров, 27.Сардор Собирхўжаев (16.Камронбей Кападзе 66), 44.Миржамол Қосимов (14.Алибобо Раҳматуллаев 66), 9.Мансур Саидов, 33.Олег Зотеев (22.Вячеслав Шарпар 66), 19.Забихилло Ўринбоев, 10.Анвар Бердиев
“Торпедо Белаз” 1- тайм: 30.Степанов, 7.Сосновский, 27.Казниев, 17.Бурко, 8.Селява, 6.Панковец (22.Маров 27), 14.Казека, 3.Хосе Миньяно, 9.Глеб, 11.Шегрикович, 23.Концевой
“Торпедо Белаз” 1-тайм: 1.Чесноковский, 2.Челядинский, 29.Прокопчич, 24.Гирский, 22.Маров, 9.Левицкий, 8.Селява, 18.Казловский (14.Козека 76), 32.Платонов, 19.Васков, 15.Яцкевич
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook