UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Клопп: "Ливерпуль"даги келажагимиз натижаларга боғлиқ"1 17:00Ҳафтанинг спортга оид 15 та энг ажойиб сурати6 16:41Иньеста: "Барселона" футболчилари Луис Энрикени 1000% қўллаб-қувватлашади"4 16:27"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" афсоналари иккита ўйин ўтказади8 15:49Ҳакамлар қўмитаси Пике ва Роига сўзлари бўйича RFEFга мурожаат қилишди11 15:15"Шанхай СИПГ" - "Вестерн Сидней Уондерерз". Асосий таркиблар маълум10 15:08Раньерисиз қолган "Лестер" кутилмаганда "Ливерпуль"ни таслим этди. "Лестер Сити" - "Ливерпуль" 3:1 (видео)4 14:54Кейн: "Статистикага эътибор берсак, мен жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бириман"9 14:22ОЧЛ-2017. Иккита ўйиннинг асосий таркиблари маълум5 14:16"Реал" Пепе ўрнига италиялик ҳимоячи сотиб олиши мумкин8 13:44"Навбаҳор" дарвозабони “Олой”да ўйнайди16 13:38ПСЖ Эмерини кейинги мавсум учун ҳам олиб қолмоқчи5 13:37"Навбаҳор": Намангандаги йиғин бошланди10 13:06Olamsport: Бугун Истомин ва Шарипова ўз юришларини бошлайди ва бошқа хабарлар2 12:46Тимур Кападзе: “Машғулотларда хатоларимиз устида тинмай ишладик”18

20 сен 19:51
Янгиликлар

«Бунёдкор» Тошкентда «Навбаҳор» дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди

Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашуви бўлиб ўтди.
Мана шу ерда ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди.
 
Учрашувнинг 2-дақиқасига келибоқ "қалдирғочлар" ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Жарима майдончасида фаол ҳаракат қилган Сардор Рашидовнинг зарбасини дарвозабон қайтаришга ожизлик қилди  - 1:0. 8-дақиқада Сардор Рашидовнинг зарбасини дарвозабон бартараф этишга муваффақ бўлди. Дастлаб посбон тўпни қўлидан чиқариб юборганди, бироқ унинг яқинида рақиб футболчиларидан ҳеч ким йўқлиги сабаб, вазият жиддий кўриниш олмади. 9-дақиқада Рўзим Аҳмедовнинг хавфли зарбасини Мурод Зухуров бартараф этди. Акс холда ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Мазкур вазиятда Анвар Ғофуров хатоликка йўл қўйганини эътироф этиш керак. 15-дақиқада чамаси 35 метрлар узоқликдан Анвар Бердиев жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажариб, ҳисобни 2:0га келтирди. Биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 48-дақиқа Сардор Рашидов жарима майдончасига катта тезликда кириб бориб, рақиб футболчисини алдаб ўтди ва дарвозага зарба берди. Тўп эса дарвоза тўрига ён тарафдан тегди. 62-дақиқада Анвар Ғофуровнинг 20 метрлардан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтаришга ожизлик қилди - 3:0. 75-дақиқада чап қанотдан ошириб берилган тўпни Игорь Таран чиройли зарба билан ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. 90-дақиқада "Бунёдкор" футболчилари ажойиб комбинация ташкил этишди. Бердиев ва Таран девор услубида комбинация ташкил қилишгач, дарвозабондан илдамроқ ҳаракат қилган ҳужумчи дублини расмийлаштирди - 5:0. Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади.


«Бунёдкор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган) 5:0 (2:0)
Голлар
: Сардор Рашидов 2, - 1:0 (Лутфулла Тўраев). Анвар Бердиев 15, - 2:0. Анвар Ғофуров 62, - 3:0. Игорь Таран 75, - 4:0 (Сардор Рашидов).  Игорь Таран 90, - 5:0.
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), У. Каримов (Андижон), О. Тўйчибоев (Тошкент)
«Бунёдкор»: 25. Муроджон Зухуров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов (сардор), 6. Анвар Ғофуров, 7. Марко Блажич (9. Игорь Таран, 54), 8. Жавлон Иброхимов, 13. Лутфулла Тўраев (5. Дилшод Жўраев, 63), 16. Артём Филипосян, 21. Сардор Рашидов, 29. Анвар Бердиев, 33. Олег Зотеев
Захира:
45. Акбар Тўраев, 11. Олександр Пишур, 14. Алибобо Раҳматуллаев, 19. Жасур Ҳасанов, 23. Саҳоб Жўраев
«Навбаҳор»:
12. Ислом Жўраев, 3. Ботир Тўрабоев, 8. Азим Аҳмедов (10. Акром Бахритдинов, 63), 13. Тимур Султонов, 20. Ғайрат Жўраев, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзим Аҳмедов (сардор), 26. Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Оятулло Мухитдинов (23. Абдумалик Абдуллаев, 70), 45. Александр Лупашко (39. Аюбхон Гаппаров, 84)
Захира: 1. Виктор Мочалов, 6. Леонид Кошелев, 19. Дурбек Умаралиев, 31. Рустам Азимов.
Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 16, Азим Аҳмедов 33, Темур Султонов 50,
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

20-сониядаги гол ёхуд "Локомотив" - "Ал Аҳли" 2:0
Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Локомотив" -... 189
"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 148
Испания. "Реал Мадрид" 0:2 ҳисобини ғалабага айлантирди
Испания чемпионати доирасидаги "Вильярреал" – "Реал... 120
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: