UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  5 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  29 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

“Бунёдкор” ўсмирлари халқаро турнир ғолиби! Янгиликлар

“Бунёдкор” ўсмирлари халқаро турнир ғолиби!

Қозоғистоннинг Тараз вилоятида спорт устаси Антон Шох хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнир ниҳоясига етди.
Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги “Бунёдкор” футбол мактабининг 2000 йилда таваллуд топган жамоаси финалда мезбонлар, Таразнинг “Монтажник” клубини 1:0 ҳисобида енгди ва бош совринни қўлга киритди. Шуниси қувончлики, шахсий совринларнинг ҳам кўпчилиги ёш “қалдирғочлар”га насиб этди. “Энг яхши дарвозабон” соврини Жасур Умрзоқовга, “Энг яхши ҳимоячи” – Ихтиёр Холдоровга, “Энг яхши тўпурар” Абдунозир Абдураҳмоновга топширилди. Абдунозир турнирда 7 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Мусобақанинг сўнгги кунида қуйидаги натижалар қайд этилди ва барча ўрин соҳиблари маълум бўлди:

7-ўрин учун: “Спарта” (Томск) – 5-БЎСМ (Тараз) – 6:2.
5-ўрин учун: Тошкент терма жамоаси – “Абдиш-Ота” (Кант) – 2:1.
3-ўрин учун: “Ротор” (Волгоград) – “Урал” (Екатеринбург) – 6:0.
Финал: “Бунёдкор” (Тошкент) – “Монтажник” (Тараз) – 1:0.

Ўсмирларимиз ва уларнинг ота-оналарини ажойиб муваффақият билан муборакбод этамиз!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика