UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  2 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  5 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳси олдидан. Хайрулла Холиқов: “Қосимовсиз ўтадиган ўйин” Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳси олдидан. Хайрулла Холиқов: “Қосимовсиз ўтадиган ўйин”

Бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашуви билан олий лиганинг 3-турига старт берилади.
Бу турдан ўрин олган бошқа ўйинлар шанбага қўйилган. “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” ўртасидаги ўйин турнир жадвали пешқадамлари ўртасидаги тўқнашув ҳисобланади.

Айни пайтда ҳар иккала жамоа ҳисобида 6 очкодан мавжуд. “Олмалиқ” аввалги икки турни ўз майдонида ўтказиб, “Металлург” (3:2) ва “Сўғдиёна” (4:2) устидан ғалаба қозонди. Демак, бугунги баҳс жамоанинг жорий чемпионатдаги илк сафари бўлади.

“Бунёдкор” эса ўз майдонида “Қизилқум”ни 2:1, сафарда “Машъал”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва шу тариқа 6 очко жамғарди. Фақат тўплар нисбатига бўйича “Олмалиқ” турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги беллашувни “Бунёдкор” бош мураббий Миржалол Қосимовсиз ўтказади. Чунки Қосимов миллий терма жамоа устози сифатида Австралияга кетганди ва бизга маълум бўлишича, мураббий у ердан тўғри Эронга йўл олади. Чунки “Бунёдкор” ОЧЛнинг кейинги турини сафарда “Фулад”га қарши ўтказади.

“Олмалиқ” аввалги икки ўйинда 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 4та тўп ўтказиб юборди. Бу эса жамоанинг ҳимоясида муаммолар борлигини кўрсатмоқда. Қолаверса, дарвозабон Мақсатмурот Шомуродов ҳам бир қатор хатоларга йўл қўйяпти. Катта эҳтимол билан бугун меҳмонлар дарвозасини Умид Хонимқулов қўриқласа керак. “Олмалиқ”нинг аввалги икки ўйинида гол урган футболчилар: Шерзод Ҳакимов (3та), Дилявер Абибуллаев (2та), Диёр Туропов ва Обид Жўрабоев.

“Бунёдкор” эса аввалги икки учрашувда 4та тўп киритиб, ўз дарвозасидан битта гол ўтказди. Шунда ҳам жамоа 1-турда пенальтидан гол ўтказди. “Қизилқум” ярим ҳимоячиси Элдор Бойматов 11 метрлик зарбадан унумли фойдаланди. “Бунёдкор” сафида шу пайтгача Воҳид Шодиев 2та, Анвар Бердиев билан Дилшод Жўраев биттадан тўп киритишди.

Албатта, кўпчилик учун “қалдирғочлар”нинг бош мураббий Миржалол Қосимовсиз қандай ўйин намойиш этиши қизиқ бўлса керак. Бундан ташқари, Шквирин бошчилигидаги жамоа ҳам жиддий қаршилик кўрсатиши турган гап. Яна икки кундан сўнг “Пахтакор” ўз майдонида тўп суришини инобатга олсак, бугунги баҳс “Жар”га кўчирилган. Соат 17:00да бошланадиган ўйинни Владислав Цейтлин бошқариб боради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика