15 may 00:53
News

"Бунёдкор" ОЧЛни йирик мағлубият билан тарк этди

ОЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги "Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" ўйинини шу ерда онлайн равишда ўқиб бориш мумкин.
Тошкентдаги ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Ал Ҳилол" ўз мухлислари қаршисида йирик ғалабага эришди. Биринчи бўлимда Ёсир Ал Қаҳтони ўзини кўрсатди. Иккинчи бўлим бошида Носир Ал Шамрони ОЧЛдаги ўзининг 80-голини урди. 59-дақиқада Салим Ал Давсари томонидан киритилган тўп барчасига якун ясади - 3:0.

"Бунёдкор" бу йилги Осиё чемпионлар лигасидаги юришини 1/8 финалида тўхтатди.


Осиё Чемпионлар лигаси-2014
1/8 финал. Жавоб учрашуви
Ар-Риёд. “Қирол Фаҳд” стадиони.
“АЛ-ҲИЛОЛ” – “БУНЁДКОР” 3:0
Ҳакамлар:
Бенжамин Жон Вильямс, Метью Креам, Ҳакан Аназ, Жарред Гаван Гиллетт (барчаси – Австралия)
Ҳакамлар эксперти: Язбек Язбек (Ливан)
Учрашув комиссари: Манирул Ислам (Бангладеш)
Голлар: Ёсир Ал Қаҳтони 20, Носир Ал Шамрони 47, Салим Ал Давсари 59
“АЛ-ҲИЛОЛ”:  28.Абдуллоҳ Ал Сдаири, 4.Абдулла Ал Доссари, 10.Муҳаммад Ал Шлҳуб (36.Холид Кааби, 83), 12.Ёсир Ал ШаҲрони, 14.Кастильо, 15.Носир Ал Шамрони, 20.Ёсир Ал Қаҳтони (7.Тиаго Невес, 65), 23.Квак Таэ Хви, 26.Дигао, 27.Сауд Харири, 29.Салим Давсари.
Захира: 30.Файз Субаиҳ, 2.Султон Ал Биши, 5.Абдуллатиф Ал Ғаннам, 16.Юсуф Ал Салим, 33.Султон Дуаййи.

“БУНЁДКОР”: 45. Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов 4.Хайрулла Каримов, 5.Дилшод Жўраев (27.Сардор Собирхўжаев, 52), 6.Анвар Ғофуров (7.Алибобо Раҳматуллаев, 52), 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 21.Сардор Рашидов (24.Баҳодир Пардаев,57), 33.Олег Зотеев, 40.Сергей Симоненко.
Захира: 25.Муроджон Зуҳуров, 10.Анвар Бердиев, 16.Карлес Кото, 18.Бобиржон Акбаров.

Огоҳлантиришлар: Ёсир Ал Шаҳрони 18, Жавлон Иброҳимов 22, Кастильо 43,

Биринчи ўйин:
1:0                     

                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                    
ЯНГИЛАШ

90+3. Учрашув якунланди. "Ал Ҳилол" чорак финалга йўл олди.
90+2.
Пишур тўпни чап қанотдан жарима майдонига оширди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
89.
Хавфли вазият! Салим Ал Давсари Хайрулла Каримовдан қочиб кетиб дарвозага зарб берди. Тўп узоқ устун ёнидан ўтиб кетди.
86.
"Бунёдкор"нинг бир қатор ҳужумлари ноаниқ тўп узатилиши туфайли узилиб қолди.
83. Ўзгариш. "Ал Ҳилол".
Муҳаммад Ал Шлҳуб ўрнига Холид Кааби тушди
82.
Алибобо Раҳматуллаев жарима майдони чизиғи устидан тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ.
80.
Ҳисоб йирик кўриниш олгач барча масала ҳал бўлди. Шу боис ўйин темпи анча тушиб кетди. "Ҳилол" яна гол уришга интилмоқда.
74.
Акмал Шораҳмедов ўз қанотдан олдинга интилди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва тўп майдонни тарк этди.
72.
Пардаев жарима тўпини амалга оширди. Шодиев тўпни шерикларига оширишга хатога йўл қўйди. Қарши ҳужумдан сўнг Шлҳуб тўпни ноаниқ оширди ва ҳужум узилиб қолди.
71.
Яна бир имконият. Баҳодир Пардаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
70.
"Бунёдкор"нинг ҳужуми. Алибобо тўпни наригиа қанотдаги шеригига оширди. Шораҳмедов тўпга ета олмади.
66.
Ҳозиргина майдонга тушган Невес жарима майдони ичига кириб бориб зарба беришга уринди, Симоненко тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
65. Ўзгариш. "Ал Ҳилол".
Ёсир Ал Қаҳтони ўрнига Тиаго Невес тшди
64.
Ёсир Ал Қаҳтони чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини амалга оширди, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди
62.
Воҳид Шодиев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Алибобо боши билан ноаниқ зарба берди
59. ГОЛ! Жуда узоқ давом этган комбинациядан сўнг Салим Ал Давсари дарвозани ишғол қилди - 3:0.
57. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Сардор Рашидов ўрнига Баҳодир Пардаев тушди
55.
Хавфли вазият! Салим Давсари ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди ва зарба берди, Акбар Тўраев тўпни қайтарди!
52. Ўзгаришлар. "Бунёдкор".
Анвар Ғофуров ўрнига Алибобо Раҳматуллаев, Дилшод Жўраев ўрнига Сардор Собирхўжаев тушди.
50.
Хавфли вазият! Ал Шаҳрони ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдони ичидаги шеригига тўпни оширди. Ал Шамрони яқин масофадан тўпни осмону фалакка тепиб юборди.
48. Тезкор комбинациядан сўнг марказдан жарима майдони ичига кириб борган ҳужумчи гол урди - 2:0.
48. ГОЛ. 2:0 Носир Ал Шамрони 

47. Рашидов дарвоза томон зарба берди, тўпни ҳимоячи қайтарди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Биринчи бўлим якунланди.
45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44. Хавфли вазият! Пишур тўпни шерикларига оширди. Дарвозабон ўз ўрнида
43. Огоҳлантириш. "Ал Ҳилол". Кастильо
42. Салим Давсарининг зарбасидан сўнг тўпни Акбар Тўраев қайтарди!
38. Хавфли вазият! Олександр Пишур чап оёғи билан дарвоза томон кучли зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
38. Дигао Рашидовга нисбатан қўпол ўйди. Чамаси 26 метрлардан жарима тўпи.
35. Хавфли зарба! Носир Ал Шамрони чап қанотда жарима майдони чизиғи устидан туриб дарвозага кучли зарба берди, Акбар Тўраев тўпни қайтарди.
34. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Зотеев тўхтатишда хатога йўл қўйди. Квак Таэ Хви тўпни қайтарди.
32. Рашидовнинг навбатдаги бурчак тўпи ҳам наф келтирмади.
29. Воҳид Шодиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 
27. Ал Шамрони тўпни ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдонига оширди, Шораҳмедовнинг ҳаракати туфайли тўп бўш турган Ал Қаҳтонига етиб бормади.
25. Сардор Рашидов бурчак тўпини амалга ошириб берди, Пишурнинг боши билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди
22. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Жавлон Иброҳимов
21. "Бунёдкор" бурчак тўпини амалга оширди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
20. Ўнг қанотдан Ёсир Ал Шаҳрони томонидан ошириб берилган тўпни Ёсир Ал Қаҳтони дарвозага жойлаб қўйди - 1:0
20. ГОЛ! 1:0. ЁСИР АЛ ҚАҲТОНИ
19. Дилшод Жўраевга шифокорлар ёрдам кўрсатишди. Ярим ҳимоячи ўйинни давом эттирмоқда.
18. Огоҳлантириш. "Ал Ҳилол". Ёсир Ал Шаҳрони
16. Абдуллоҳ Ал Сдаири тўп узатишга хатога йўл қўйди, тўп Зотеевга борди. Бироқ Олег ҳам тўпни рақибга ошириб бера қолди.
14. "Ал Ҳилол"нинг яна бир ҳужуми бартараф этилди. Бунда ҳимоячиларнинг ҳиссаси катта бўлди.
13. Биринчи аниқ зарба! Носир Ал Шамрони жарима майдони ичига кириб борди ва зарба берди, ерлатиб берилган кучли зарбадан сўнг Акбар Тўраев тўпни эгаллаб олди.
11. Хавфли вазият! Рашидов жарима майдони ичида тўпни Шодиевга оширди, Воҳиднинг зарбаси ўхшамади. Пишур эса тўпни ўзига тўғрилаб олишда хатога йўл қўйди.
9. Шодиевнинг фаоллиги туфайли тўп олиб қўйилди. Зотеевнинг ҳаволатиб жарима майдонига ошиилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди
6. Носир Ал Шамрони ва Муҳаммад Ал Шлҳуб ташкил этган комбинациядан сўнг Шлҳуб тўпни тўхтата олмади. Хавфли вазият юзага келиши мумкин эди
5. Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва рақибга нисбатан қўпол ўйнади.
4. Ҳар иккала жамоа устозлари баҳсни ўйчан тарзда кузатишмоқда.
2. Сауд Харири майдон марказида Олег Зотеевга нисбатан қўпол ўйнади. Жарима тўпини Симоненко амалга оширди. Дарвозабон ўз ўрнида
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Иккала жамоа футболчилари майдонга чиқиб келишди.
- Жамоалар чигалёзди машқларини бажариб бўлишди.
- Баҳс соат 23:00да бошланади.



Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook