26 jul 22:16
News

"Бунёдкор" назорат ўйинида "Бухоро"ни йирик ҳисобда ютди

Бугун олий лиганинг бир қатор клублари назорат учрашувларини ўтказишди.
Хусусан Тошкентда йиғин ўтказётган "Бухоро" режага кўра "Жар" стадионида чемпионат пешқадами "Бунёдкор" билан ўртоқлик баҳсини ўтказди. Мазкур учрашувда ҳар иккала клуб мураббийлари жамоасининг ўйинидаги камчиликларни билиб олган бўлса ажаб эмас. Ҳужумкор руҳда кечган ўйинда Бунёдкор рақиби устидан йирик ҳисобда ғалаб қозонди.

"Бунёдкор" - "Бухоро" 4:1 (0:0)
Тошкент. Жар стадиони.
"Бунёдкор":
Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Дилшод Жўраев, Марко Блажич, Олександр Пишур, Лутфулла Тўраев, Артём Филипосян, Жасур Ҳасанов, Саҳоб Жўраев, Анвар Бердиев.
Захирадан тушганлар: Мурод Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Жавлон Мирабдуллаев, Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов, Олег Зотеев, Игорь Таран, Алибобо Раҳматуллаев.
"Бухоро": Ботир Носиров, Наоя Шибамура, Девид Ония, Алексей Николаев, Алишер Маҳмудов, Владимир Киликевич, Алишер Санаев, Отабек Валижонов, Илья Ильин, Баҳодир Пардаев, Асқар Муҳиддинов.
Захирадан тушганлар: Ваҳид Шодиев, Евгений Кочнев.
Голлар: Игорь Таран, Дилшод Жўраев, Лутфулла Тўраев, Олег Зотеев Алишер Маҳмудов.

Кўриб турганингиздек, қалдирғочлар таркибида жиддий ўзгаришлар йўқ. Бухоро сафида эса янги ўйинчилардан Илья Ильин билан Владимир Киликевични кўриш мумкин. Мазкур ўйиндан олдин жамоа машғулотларида иштирок этган "Гулистон" ҳимоячиси Бобур Акбаров маълумотларга қараганда жамоа лагерини тарк этган. 24 ёшли ҳимоячига "Қизилқум" ва "Навбаҳор"дан таклифлар бўлаётгани ҳақида айтилмоқда.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook