UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  5 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  30 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

"Бунёдкор": "Кубок соҳиблари мусобақасида иккинчи бўлдик" Янгиликлар

"Бунёдкор": "Кубок соҳиблари мусобақасида иккинчи бўлдик"

Самарқанд шаҳрида ўтказилган кубок соҳиблари мусобақаси ўз якунига етди.
Мусобақа бош соврини учун Қорақолпоғистон Республикаси ва ўз вилоятларида ғолиб чиққан жамоалар курашга киришишди.
Тошкент шаҳридан “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари йўлланмани қўлга киритишганди.

Сергей Лушан шогирдлари дастлабки турда мезбон жамоа – “Баҳор-Геолог” клубига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Жамоамизнинг ягона голи Владислав Нуриев ҳисобига ёзилди.


2-турда “Нуристон” устидан 5:1 ҳисобида қозонилган ғалаба эвазига тарбияланувчиларимиз ярим финалга йўлланма олишди. 6-дақиқадаёқ Достонбек Ҳамдамов ёш “қалдирғочлар”ни олдинга олиб чиқди. Умуман айнан шу футболчи учрашув давомида ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шунингдек яна бир гол Зарбулло Умаров ҳисобига ёзилди. Танаффусдан сўнг “Нуристон” аъзолари ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилдилар. Лекин 48-дақиқада Улуғбек Мажидов пенальтини самарали якунлай олмади. Бироқ иккинчи бўлим ўрталарида у бирибир “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди – 3:1. Бир голга тошкентликлар иккита – Жавохир Қаҳрамов ва Даврон Мамажонов голлари билан жавоб қайтаришди. Якуний натижа 5:1.


Ярим финалда тарбияланувчиларимиз иккинчи гуруҳда энг яхши кўрсаткич қайд этган Нукуснинг КДУ жамоасига қарши тепишди. Биринчи голни қорақолпоғистонликлар киритишди: гол муаллифи – Жасур Қурбонов. 31-дақиқада Владислав Нуриев ўртадаги голлар мувозанатини тиклади. Ўйин якунланиши арафасида нукусликлар аъзоси Марат Ажиниязов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Асосий вақтда ҳисоб бошқа ўзгармагач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида эса “Бунёдкор” омадлироқ чиқиб, 5:4 ҳисобида устун келди.


Иккинчи ярим финалда эса “Баҳор-Геолог” Андижоннинг “Уз ДОНГ Жу” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.


Шу тариқа, мусобақа бош соврини учун “Бунёдкор” ва “Баҳор-Геолог” майдонга тушишди. Тарбияланувчиларимиз гуруҳ босқичидаги мағлубият учун рақибларидан реванш олиш имкониятига эга бўлишди. Бироқ ёш футболчиларимиз маҳорат бобида анчайин тажрибалироқ коллективни жамлаган “Баҳор-Геолог” қаршилигини синдира олишмади. Шунга қарамай асосий вақтда кучлар тенг келди – 0:0. Пенальтилар сериясида эса омад мезбонларга кулиб боқди.


Таъкидлаш жоизки, мусобақанинг энг ёш жамоаси сифатида иштирок этган бунёдкорчилар ташкилотчиларда илиқ таассурот қолдиришди. Турнирда орттирилган тажриба ўсмирларимизнинг кейинги фаолияти давомида асқотади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика