UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  9 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  19 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  34 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1

“Бунёдкор” кичкинтойлар фестивалида ҳам фаол Янгиликлар

“Бунёдкор” кичкинтойлар фестивалида ҳам фаол

Маълумки, 10 ёшдан кичик бўлган болалар “Бунёдкор” футбол мактабига ҳеч қандай имтиҳонларсиз қабул қилинади.
Шунингдек, улар натижа талаб этиладиган мусобақаларда иштирок этишмайди. Фақат турли фестиваллар ва тенгдошлари билан ўртоқлик ўйинлари орқали кичкинтойлар ўз маҳоратларини ошириб боришади.

Яқинда “Бунёдкор” БЎФМ нинг 8 ёшли кичкинтойлари кетма-кет 2 фестивалда иштирок этишди. Дастлаб машҳур футболчи ва мутахассис Акмал Азизхўжаев хотирасига бағишланган турнирда Абдумалик Рахимов шогирдлари ўз тенгдошлари билан қуйидаги натижаларни қайд этишди: “Пахтакор” – 3:0, БЎСМ-30 – 2:0, “Спартак”-2 – 7:0, “Спартак-1” – 0:2.

Сўнгра, оммавий футбол кунига бағишланган турнирда ҳам айнан шу кичкинтойлар қатнашишди. Фестивалнинг қизиқ томони, унда натижа муҳим бўлмаганлиги сабабли қизлар жамоалари ҳам иштирок этишди. Кичкинтой “қалдирғочлар” натижалари: “Пахтакор” – 4:0, БЎСМ-30 (қизлар) – 2:0, “Насаф” – 5:0, “Спартак” – 0:1.

Юқорида таъкидлаганимиздек, бу фестивалларда натижа бирламчи бўлмаган. Ёш футболчилар илк маротаба жамоавий ўйин нималигини ҳис қилишди. Улар берилиб ўйнашди ва ота-оналари олдида ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга интилишди. Киритилган ҳар бир гол уларга завқ-шодлик бағишлаган бўлса, мағлубиятдан сўнг кўз ёшлар ҳам бўлди. Лекин бу уларнинг футболчилик фаолиятидаги илк қадам. Ҳозирча улар миллионлар ўйинидан фақат завқ олишсин, тобланишсин. Акаларидан ўрнак олишсин. Улар майдонда ўз сўзларини айтадиган пайт, клуб шаъни учун тўп суриш вақти ҳали келади...
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика