UZ

Сўнгги янгиликлар

23:36ЖЧ-2018 саралаши. Англия, Чехия, Германия ва Арманистонда ғалаба  5 23:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 22:36Сами Хедира: “Ювентус”да футболчи сифатида ўсдим”  9 22:1434 ёшли Дефо тўрт йиллик танаффусдан кейин гол урди  14 21:47Ндиди: "Раньерининг кетишини "Лестер" футболчилари истаганини эшитиш ёқимсиз"  1 21:16Маццоне: "Менга ҳеч қачон Спаллетти ёқмаган, у доимо келишмовчиликлар келтириб чиқарган"  2 20:58Суннатилла Мамадалиев: “Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз”  0 20:51"Қўқон-1912": Термиздаги ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 20:45Скоулз: "Руни бошқа инглиз клубига ўтишини истамайман"  3 20:41"Нефтчи": “Қўқон-1912″га қарши баҳснинг бошланиш вақти маълум  20 20:34Ўзбекистон кубоги. "Сўғдиёна" нимчорак финалга чиқди  20 20:14Диего Коста "Монако" ҳужумчиси Мбаппени феномен деб атади  12 19:43Буффон ҳазил тариқасида, фаолиятидаги 2000 учрашувни нишонлашга ҳаракат қилишини айтди  10 19:14Видич: "Погбанинг муаммоси шундаки, футбол бозори ақлдан озган"  12 18:45Фукс: "Раньерининг истеъфосида ҳамма "Лестер" футболчиларини айблашини билгандим"  6

07 дек 09:01
Янгиликлар

“Бунёдкор-Геофизика” муваффақиятли мавсумни тантанали нишонлади

Кеча пойтахтимиздаги “Tarona” ресторанида ўзбек футболида тобора ном қозониб бораётган “Бунёдкор-Геофизика” жамоаси аъзолари омадли ўтган мавсумни тантанали тарзда нишонлашди.
Жамоа Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги нишонланган кунларда аввалига 2-лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг Тошкент вилояти минтақасида чемпионликни қўлга киритди. Мамлакатимизнинг яна бир улуғ байрами – Конституция куни арафасида эса, 2014 йили биринчи лигада иштирок этиш ҳуқуқини берадиган йўлланма соҳибига айланди. Шу муносабат билан жума куни жамоа аъзолари ҳамда клубнинг фаолиятига яқиндан кўмаклашган меҳмонлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.

- Бундай катта муваффақиятларга эришишимизда, энг биринчи навбатда, клуб муассисларининг хизматлари беқиёс, - деди тадбирни очар экан клуб бош директори Равшан Абдуқодиров. – Муассисларимиз бизга керагидан ҳам зиёда шароитлар яратиб беришди. Жамоа майдон ташқарисида бирон-бир муаммо сезмади. Йигитларга фақат ва фақат чиройли ўйин кўрсатиш қолганди, холос. Мен барчани эришилган ютуқлар билан муборакбод этаман. Ният қиламизки, энди биринчи лигада ҳам муносиб иштирок этиб, юқори лигада ўзимизга яраша муқим ўринга эга бўламиз.

...Маросим давомида жамоа устозларидан бири Алишер Иброҳимовга Тошкент вилояти футбол федерацияси томонидан бежизга “Энг заҳматкаш мураббий” соврини топширилмади. Гап шундаки, катта мураббий Алишер Иброҳимов жамоанинг бугунги футболчиларини тўққиз йил илгари йиғиб, уларни мавсумдан мавсумга сайқаллаб борди. Мана кўриб турибсизки, бу тинимсиз меҳнатлар бугунга келиб ўз мевасини берди. “Мен ғоят хурсандман. Чунки ҳали болаликдаёқ Тошкент вилоятининг Геофизика ҳудудида йиққан шогирдларим бугун ниҳоят шоҳсупагача етиб келишди. Бу муваффақиятдан қанчалик шод эканлигимни тасаввур қилсангиз эди. Бунда клуб ҳомийларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман ва уларга ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман. Ўйлайманки, шогирдларим ҳали бундан-да катта ғалабаларга эришишади”, - дейди А.Иброҳимов.

Тошкент вилоятининг 2013 йилги чемпионлари сифатида олтин медаллар билан қуйидаги футболчи ва мураббийлар тақдирланишди.

Футболчилар:
1. Искандар Мўминов - дарвозабон
2. Раҳимжон Гайнутдинов - дарвозабон
3. Ғулом Ҳалимтоев - ҳимоячи
4. Азиз Раҳмонов - ҳимоячи
5. Павел Тюлькин - ҳимоячи
6. Умид Валиев - ҳимоячи
7. Константин Свиридов - ҳимоячи
8. Темур Жабборов - ҳимоячи
9. Яшар Муталибов - ярим ҳимоячи
10. Андрей Шлёма - ярим ҳимоячи
11. Рустам Юнусхонов - ярим ҳимоячи
12. Илёс Пардаев - ярим ҳимоячи
13. Умиджон Зайнидинов - ярим ҳимоячи
14. Абдулазизхон Жўраев - ярим ҳимоячи
15. Шоҳруҳ Султонов - ярим ҳимоячи
16. Бекзод Шукуров - ҳужумчи
17. Шуҳрат Қозоқбоев - ҳужумчи
18. Дилшод Юнусматов - ҳужумчи
19. Элёр Абдуллоев - ҳужумчи
20. Сирожиддин Гулямов - ҳужумчи
21. Хумоюн Султонов
22. Достон Ўлмасов
23. Бобур Ўсаров
24. Дониёр Асомиддинов
25. Алишер Жўраев
26. Аброр Позилов
27. Лазиз Турсунпўлатов
28. Улуғбек Умаров

Раҳбарият ва мураббийлар штаби:
1. Равшан Тўйчиевич Абдуқодиров – бош директор
2. Муҳаммад-Аъзамжон Арабжонович Абдужабборов – техник директор
3. Сергей Валерьевич Ни – бош мураббий
4. Алишер Эргашевич Иброҳимов – катта мураббий
5. Владимир Панов – жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий
6. Равшан Боқиев - шифокор
7. Марлен Каримов - массажчи

Бундан ташқари, 6та номинацияда жамоа сафидаги йилнинг энг яхши футболчилари ҳам аниқланди:

Энг яхши дарвозабон - Искандар Мўминов
Энг яхши ҳимоячи - Ғулом Ҳалимтоев
Энг яхши ярим ҳимоячи - Умиджон Зайнидинов
Энг яхши ҳужумчи - Элёр Абдуллоев
Энг яхши ёш футболчи - Темур Жабборов
Муассислар меҳрини қозонган футболчи - Бекзод Шукуров

Эътиборлиси, энг яхши ярим ҳимоячи ва энг яхши ҳужумчига совринларни, тегишлича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари – Санжар Турсунов ҳамда Фарҳод Тожиев топширишди.

Улуғбек Мирзаев
Фото: Ҳасан Пирмуҳамедов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1229
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  530
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  262
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: