UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Тоби Алдервейрелд "Тоттенхэм"да икки баравар кўп маош олмоқчи  11 10:22Месут Озил: "Мен "Арсенал" ва Лондонда бахтлиман"  18 10:12Olamsport: Оксана Чусовитина яна олтин медаль соҳиби, бугун нокаутчи боксчимиз жанг қилади ва бошқа хабарлар  6 10:02Бензема орзусини айтди  20 09:42"Барселона" ярим ҳимоячиси "Ювентус" эътиборига тушди  12 09:22"Интер" Яя Турега қизиқмоқда  16 09:01Италия – Албания. Учрашув бир неча дақиқага тўхтаб қолди  23 08:43Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/16 финал учрашувлари давом эттирилади  18 08:30Шеймус Коулмен оёғини синдириб олди ВИДЕО (асаби бўшлар кирмасин)  8 08:18Буффон фаолиятидаги 1000-учрашувни ўтказди  10 08:12«Лестер» Марезни «Барселона»га сотишга тайёр  7 07:44ЖЧ-2018 саралаши. Испания Исроилни, Италия Албанияни мағлуб этди  21 00:18Донован футболчилик фаолиятини якунлади  39 23:44Ўртоқлик ўйини. Россия – Кот-д’Ивуар 0:2  31 23:20Коллина ҳакамлардан мамнун  25

25 янв 19:21
Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Динамо” (Москва) учрашувида ҳисоб очилмади

Айни вақтда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Дубайдаги йиғин доирасида Москванинг "Динамо"си билан назорат учрашуви ўтказди.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Дубайдаги иккинчи назорат учрашувини Москванинг “Динамо” клубига қарши ўтказди.

“Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашувни учта ҳужумчи билан бошлади. Олдинги чизиқда Баҳодир Пардаев, Вохид Шодиев ва Анвар Бердиевлар учлиги тўп тепишди. Натижада “қалдирғочлар” ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Дарвоқе, жамоамиз кўригида бўлиб турган украиналик ҳимоячи Сергей Симоненко ҳам бошланғич таркибда туширилди. Лекин ўйин стартидаёқ тўп учун курашда Симоненко юзидан жароҳат олди. Шифокорларнинг ёрдами натижасида у ўйинни давом эттирди.

Биринчи бўлим ҳақида гапирадиган бўлсак, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ҳар иккала жамоада ҳам ҳисобни очиш учун имкониятлар бўлди. Бироқ “Бунёдкор”нинг ҳам, “Динамо”нинг ҳам ҳимоячилари аниқ ўйнашиб, ҳужумчиларга имкон беришмади. Шунингдек, ҳар икки жамоада биттадан хавфли жарима зарбалари бўлди. Биздан Сардор Рашидовнинг чамаси 27 метрлар узоқликдан ерлатиб тепган тўпини Роман Березовский қийинчилик билан эгаллаб олди. “Динамо”дан эса Кокорин амалга оширган зарбасини Зухуров майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади – 0:0.

Иккинчи бўлимда “Бунёдкор”нинг ўйини янада жонланди. Қанотларнинг тезлиги ошган бўлса, марказдаги футболчилар фаолроқ ўйнай бошлади. Натижада Евгений Фролов қўриқлаган дарвоза олдида “қалдирғочлар” жуда кўплаб вазиятлар яратишди. Аввалига Флорескунинг хатосидан Алибобо Раҳматуллаев фойдалана олмади. Унинг ўткир бурчак остидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Бу вазиятда Алибобо тўпни Пишурга оширса ҳам бўларди. Кейинги ҳолатда Шукурали Пўлатов ҳимоядан ҳужум бошлади. У тўп билан йўл-йўлакай икки футболчини алдаб ўтиб, биргина паси билан Пардаевни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Бироқ Баҳодир якуний зарбани тўппа-тўғри Флоровнинг гавда қисмига йўллади. “Бунёдкор”нинг учинчи хавфли вазиятини Жавлон Мирабдуллаев бошлаб берди. Унинг тўп ошириши натижасида Алишер Шоғуломов чап қанотдан дарвозага яқинлашиб келди ва зарба йўллади. Бироқ бу сафар ҳам Евгений Фролов ўз маҳоратини кўрсатди. Учрашувнинг 86-дақиқасида Шукурали Пўлатов тўп учун курашда Кевин Куранига нисбатан қўполлик ишлатди. Вазиятга яқин турган бош ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Балаж Дуджакнинг зарбаси давоза устунига тегиб қайтди. Ҳужумкор руҳда ўтган учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам ҳисоб очилмади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” Дубайдаги ўзининг иккинчи назорат учрашувда ҳам дуранг натижа қайд этди. Бунгача 22 январь куни Россия премьер-лигасининг “Ростов” клуби билан 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Энди Миржалол Қосимов шогирдлари 30 январь куни Москванинг “Спартак” клуби билан куч синашади.

“БУНЁДКОР” – “ДИНАМО” (Москва) 0:0
Огоҳлантириш: Балаж Джуджак 56
Амалга оширилмаган пенальти: Балаж Джуджак 86 (дарвоза устуни)

“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зухуров (45.Акбар Тўраев 46), 2.Акмал Шораҳмедов (6.Жаҳонгир Жиямуродов 70), 4.Хайрулла Каримов (3.Шукурали Пўлатов 59), 5.Дилшод Жўраев (44.Миржамол Қосимов 80), 8.Жавлон Иброхимов (9.Марсур Саидов 59), 10.Анвар Бердиев (11.Олександр Пишур 59), 14.Вохид Шодиев (7.Алибобо Раҳматуллаев 46), 16.Сергей Симоненко (18.Бобиржон Акбаров 59), 21.Сардор Рашидов (17.Алишер Шоғуломов 74), 23.Саҳоб Жўраев (27.Жавлон Мирабдуллаев 46), 24.Баҳодир Пардаев (19.Забихилло Ўринбоев 70)


“Динамо” 1-тайм: 18.Роман Березовский, 4.Дмитрий Живоглядов, 6.Леандро Фернандес, 13.Владимир Гранат, 32.Марко Ломич, 99.Алексей Ионов, 16.Кристиан Нобоа, 8.Артур Юсупов, 47.Роман Зобнин, 11.Алан Касаев, 9.Александр Кокорин
“Динамо” 2-тайм: 19.Евгений Фролов, 23.Люк Уилкшир, 28.Борис Ротенберг, 84.Кристофер Самба, 21.Георге Флореску, 7.Балаж Джуджак, 27.Игорь Денисов, 61.Моштах Яхуби, 14.Анатолий Катрич, 93.Андрей Панюков, 22.Кевин Кураньи

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1214
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  527
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  257
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: