UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  5 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

"Бунёдкор" "Бурирам"га қарши Нестеров ва Шораҳмедовсиз ўйнайди Янгиликлар

"Бунёдкор" "Бурирам"га қарши Нестеров ва Шораҳмедовсиз ўйнайди

Хабарингиз бор, 14 май куни Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги биринчи учрашувни меҳмонда "Бурирам Юнайтед" клубига қарши ўтказади.
Жанубий-шарқий Осиёга бўлган бу сафарги йўл қўшни Қозоғистон орқали амалга оширилди. Якшанба куни соат 12:00да "Бунёдкор" ФК делегациясини ўз бортига олган "Остона Эйр" авиакомпаниясига тегишли А-321 самолёти Тошкент халқаро аэропортидан Қозоғистонга қараб парвоз қилди. Сафарга отланган "қалдирғочлар" орасида тиззасидан олган жароҳати туфайли жамоанинг асосий посбони - Игнатий Нестеров ҳамда сариқ карточкалари сони иккитани ташкил этган Акмал Шораҳмедов йўқ эди.

Олма-Отага етиб келган бунёдкорчилар худди шаҳар номи билан бир хилда аталувчи меҳмонхонага жойлашишди. Отелдаги икки ярим соатлик ҳордиқдан сўнг Миржалол Қосимов ўз шогирдлари билан жамоатчиликка яхши таниш бўлган афсонавий "Динамо" стадионида машғулот ўтказди.

Машғулот якунлангач меҳмонхонада кечки овқат учун дастурхон ёзилди. Маҳаллий вақт билан соат 01:00да Олма-Отадан Бангкок томон парвоз давом эттирилади. Тошкентликлар Таиланд пойтахтига душанба куни тонгда етиб боришади. Бангкокдан эса яна ҳаво кемасида 410 км олисда бўлган Бурирам шаҳрига етиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финали биринчи учрашувлари доирасидаги “Бурирам Юнайтед” – “Бунёдкор” баҳси 14 май куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика