UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  1 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  19 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  37 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5

“Бунёдкор-А”нинг ғалабали юриши давом этади Янгиликлар

“Бунёдкор-А”нинг ғалабали юриши давом этади

28 август куни Тошкент шаҳар футбол мактаблари ўртасида бўлиб ўтаётган шаҳар биринчилигининг 2-давра 2-тур учрашувларига старт берилди.
Академиямизнинг икки жамоаси – ”Бунёдкор-А” ва ”Бунёдкор-Б” бу турда ўзаро тўқнаш келишди. Эътиборли жиҳати шундаки, ”Бунёдкор-А”нинг барча ёш тоифасидаги тарбияланувчилари  ”Бунёдкор-Б”дан устун келишди.

Дастлаб майдонда ҳар икки жамоанинг 1996-1997 йилда туғилган тарбияланувчилари саф тортишди. Ўйин тенг курашлар остида бошланган бўлса-да, голли вазиятларни яратиш бўйича ”Бунёдкор-А” устунлик қилди. Натижада қизиқарли кечган баҳс ”Бунёдкор-А”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

1998 йилда туғилган болалар баҳсида ”Бунёдкор-Б” жамоаси рақибларига қанчалик қаршилик кўрсатмасин, ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқолмади. Улар ўйинда ”Бунёдкор-А” дарвозасини икки бора аниқ нишонга олган бўлсалар, ўз дарвозаларидан тўртта тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди – 2:4.

Академиямизнинг 1999 йилда таваллуд топган ўқувчилари ўртасидаги ўйин анча қизиқарли кечди. Майдоннинг ҳар бир қаричида тўп учун кураш қизғин руҳда ўтди. ”Бунёдкор-А” ўйинчилари бу баҳсда ўз тенгдошларидан 4:1 натижасида устун келишди.

Шубҳасиз, шу куни бўлиб ўтган учрашувлар ичида энг қизиқарлиси 2000 йилда туғилган болалар ўртасидаги ўйин бўлди. Бу ўйинда ҳар икки жамоа ғалаба учун астойдил курашди. Натижа ҳам шунга яраша кўриниш олди – 2:3. ”Бунёдкор-А” фойдасига...

”Бунёдкор-А” ва ”Бунёдкор-Б”нинг 2001 йил ва 2002 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасидаги учрашувларда ”Бунёдкор-А” ўйинчилари рақибларига умуман имкон қолдирмади. 0:4 ва 1:3 ҳисобидаги ғалабалар уларга уч очкодан келтиришди.

2-тур ўйинлари якунлангач, жамоалар қисқа муддатли таътилга чиқиб кетишди. 3-тур ўйинлари эса 8 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда ”Бунёдкор-А” ўз майдонида “Спартак” жамоасини қабул қилса, ”Бунёдкор-Б” “Локомотив” меҳмони бўлади.

Санжар ИСМАТОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика