UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  2 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  12 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  15 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0

“Бунёдкор” – “Ал Жаиш” ўйинига боғлиқ фактлар Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Ал Жаиш” ўйинига боғлиқ фактлар

Бугун соат 17:00да “Бунёдкор” ва Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби ўртасидаги учрашув бошланади.
Ўйинга бўлган эътибор катта. Қуйида мазкур беллашув билан боғлиқ баъзи фактларни келтириб ўтамиз.

-   “Бунёдкор” ва “Ал Жаиш” ОЧЛда бир-бирига қарши биринчи марта тўқнаш келяпти.

-   “Бунёдкор” ОЧЛда кетма-кет 7-марта иштирок этмоқда, “Ал Жаиш” эса иккинчи бор.

-   “Бунёдкор” шу пайтгача ҳали Қатар клубларига қарши баҳс олиб бормаган. Буниси биринчи марта.
 
-   “Бунёдкор” ўз майдонидаги охирги беш (!) ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа охирги бор “Жар”да 2012 йилги ОЧЛнинг чорак финалида “Аделаида” устидан 3:2 ҳисобида зафар қучган.
 
-   Аввалги ўйинда “Бунёдкор”дан Дилшод Жўраев, Сардор Собирхўжаев ва Воҳид Шодиев сариқ карточка олишди.

-   “Ал Жаиш” ОЧЛда қатнашишни бошлаганидан бери Ўзбекистонга илк марта келяпти. Бу жамоа плей-офф босқичида “Насаф”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юборди.

-   “Ал Жаиш” бу йил ҳисобидан биринчи бор сафарда тўп суради. Чунки бунгача бўлиб ўтган учта ўйинни ҳам ўз майдонида ўтказди: “Насаф”, “Ал Қодисия” ва “Фулад”га қарши.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика