UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  13 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  11 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  33 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

"Бунёдкор-А" ўйинлари Янгиликлар

"Бунёдкор-А" ўйинлари

Якшанба куни болалар футболи бўйича Тошкент шаҳар биринчилигининг иккинчи давра иккинчи тури старт олди.
Шу кунги беллашувларда "Бунёдкор-А" "Спартак"нинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларини қабул қилди. Дастлабки беллашув энг кичик яъни, 2002 йилги тарбияланувчилар бахси билан бошлаб берилди.

"Баварияча" юриш, 7:0 (2002 йил)
Ушбу кунга белгиланган 6 та бахсларнинг биринчисидаёқ майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлашди. ўйиннинг бориши ҳам шунга яраша "Қалдирғочлар" томонида бўлди. Бу эса уларга қўшимча куч бағишлади ва рақибларини аёвсиз жазо сифатида голлар билан "сийлашди". Учрашувда 9-11 рақамда тўп сурадиган Абдурауф Бўриев ва Отабек Жўрақўзиев дубл қайд этишган бўлса, Жавоҳир Рўзиев, Абдуллоҳ Абдулазизов ва заҳирадан майдонга тушган Любомир Бондаренко бир мартадан дарвозани ишғол қилиб жамоасининг йирик ғ`алабасига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Иродали ғалаба, 3:0 (2001 йил)
Иккинчи ўйин ҳам биринчисидан ҳеч бир жабҳада қолишмади. Фақат ҳисоб у даражада йирик кўриниш олмади. Бу беллашувда ҳужумчилар тандеми ўзини оқлади десак адашмаган бўламиз. Чунки дарвозага киритилган 3та тўп ҳам айнан олдинги чизиқда ҳаракат қиладиган Сардор Усмонов, Ҳумоюн Исломов ва Авзал Бабаджанов учлиги номига ёзиб қўйилди.

Тажриба ва иштиёқ, 5:1 (2000 йил)
Навбатдаги учрашувда эса меҳмон жамоа ўзини ҳар томонлама кўрасатишга уринди. Аммо "Спартакчиларнинг" ўйин тугагунига қадар "зарядлари" етмай қолди. Беллашув бошланишидан майдоннинг ҳар бир қарич ери учун курашаётган меҳмонлар дарвозаларидан кетма-кет ўтқазиб юборилган голлардан ўзларига кела олмай бир неча маротаба тўпни майдон марказидан бошлашларига тўғри келди. Мезбонлардан Асад Сафаров, Нодир Эгамбердиев, Расул Ёлдошев, Ҳумоюн Абдусатторов ва Абдулҳай Исмоилов гол урган бўлса, уларнинг бешта тўпига Ҳабибулло Шоҳидов битта билан жавоб берди.

Икки хил тайм ёҳуд Иордания – Ўзбекистон, 3:2 (1999 йил)
Бу бахсда икки хил ўйин гувоҳига айландик. Дастлабки бўлимда "Бунёдкор-А" катта куч билан олдинга бориб рақиб жарима майдони ичида бирин-кетин ҳавфли вазиятлар содир этиб, улардан учтасидан самарали фойдалана олишди. Голларни Жаҳонгир Абдусаломов дубл ва Зиёвуддин Аҳадов битта тўп киритиб ўз номларига расмийлаштириб қўйишди.
Лекин иккинчи таймда умуман бошқача "Спартак" жамоасини кўрдик. Рақиб майдон эгалари бўлишидан қатъий назар қўрқмасдан олдинга ўтиб "Қалдирғочлар" дарвозасини қўриқлаган Жавоҳир Қиличевни анча тер тўкишга мажбур қила олди. Натижада эса мезбонлар ҳимоячилари ҳато қила бошлади. Дастлаб бош ҳакам "Бунёдкор-А" дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Уни Оқил Убайҳожаев аниқ амалга оширган бўлса, иккинчи тўпни Абдувоҳид Ҳудойбердиев киритди. Шундан сўнг майдон эгаларининг бир нечта ҳавфли қарши ҳужумлари эса ҳеч қандай наф келтирмади.

Кучлар тенглигининг ҳисобдаги кўриниши, 1:1 (1998 йил)
Ушбу беллашувда кураш асосан майдон марказида кечди. Рақиблар ҳам бир-биридан қўрқиб ўта эҳтиёткорона ҳаракат қилишди. Аммо бу узоққа бормади. Чунки жон куйдирмасанг жанона қайда деганларидек, гол урмасанг ғалаба қайда нақлига амал қилиб томонлар позицион ҳужумлар ташкил этиб олдинга ўтишди. Шундай ҳужумларнинг бирида меҳмонлардан Зоир Аҳмаджанов ўзини кўрсатган бўлса, мезбонлардан ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ҳусниддинов жамоаси жонига оро кирди 1:1.
Бу ҳисоб эса "Бунёдкорчиларни" олдинга ўтиб гол уришни талаб қилса, рақиб ҳам бўш келмай ҳамма чизиқларда уларга етарлича қаршилик кўрсата олди. Натижада ўйин давомида дарвозалар бошқа ишғол этилмади.

Умид учқунларининг сўниши, 5:1 (1997 йил)
Куннинг сўнгги учрашувида асосан бир томонлама устунликни шоҳидига айландик. Яъни, "Қалдирғочлар" рақибларини бутун ўйин давомида қаттиқ босим устида ушлаб тура олди. Қанотлардаги фаоллик майдон эгаларига катта устунликни олиб берди. Айниқса чап қанот ярим ҳимоячиси Санжар Қодирқулов ташкил этган рейдлари меҳмонлар ҳимоячиларга катта бош оғриғи бўлди. Чунки деярли барча голлар Санжарнинг фаол ҳаракатлари эвазига киритилди. Шу куни у ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди десак муболаға қилмаган бўлардик.

Учрашувга келадиган бўлсак, мезбонлардан Жавоҳир Эсонқулов дублни расмийлаштираётган бир пайтда, меҳмонлардан Шукур Мўминов битта тўп киритиб умид учқунларини уйғотди. Аммо бу шунчаки учқунлар эканини кўрсатиш мақсадида "Бунёдкор-А" рақиблари дарвозасини яна уч марта забт этишди. Бу эса умумий ҳисоб 5:1 бўлишига замин яратди.

Бекзод ИСАЕВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика