UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  0 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  5 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  15 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  22 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  16 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   4 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6

«Бунёдкор» 8 ёшда Янгиликлар

«Бунёдкор» 8 ёшда

Бугун «Бунёдкор» футбол клуби ташкил этилганига 8 йил тўлди.

«Бунёдкор» футбол клуби қисқа вақт ичида ҳаваскорлик жамоасидан Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби ва қитъа чемпионлар лигаси ярим финалчисигача бўлган йўлни босиб ўтди.

2005 йилда Тошкент вилояти чемпионатида (2-лига) “Қурувчи” номи билан иштирок этган жамоа муваффақият қозонди ва келгуси мавсумда Ўзбекистон биринчи лигасида ўйнай бошлади. 38 та учрашув (27 ғалаба, 5 та дуранг ва 6 та мағлубият) ўтказиб, дастлабки уринишдаёқ лига турнирида ғолиб чиққан “Қурувчи” олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

2007 йили "Қурувчи" мамлакат футболи кучлилари сафида илк учрашувларини ўтказди ва бир нечта рекордларни янгилади (масалан, энг кўп урилган ва энг кам ўтказиб юборилган тўплар сони). "Қурувчи" ҳужумчиси Илҳом Мўминжонов чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди. 2007 йил мавсумида "Қурувчи" олий лигада 30 та учрашув ўтказди (22 та ғалаба, 5 та дуранг ва 3 та мағлубият, урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 62 - 16) ва 71 та очко тўплаб, Ўзбекистон чемпионатлари тарихида биринчи бор кумуш медалларни қўлга киритди. Жамоа мамлакат Кубогида муваффақиятли қатнашиб, финалга чиқди. Ҳал қилувчи учрашувда "Қурувчи" мамлакат чемпиони "Пахтакор" га қарши муносиб баҳс олиб борди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақти дуранг натижа - 0:0 билан тугади. Пенальтилар сериясида эса омад рақибларга кулиб боқди (6-7).

2008 йил "Бунёдкор" ФК тарихидаги энг омадли йилга айланди. Мавсум арафасида жамоа таркиби сезиларли кучайтирилди, мамлакатимизнинг энг ёш мураббийларидан бири Миржалол Қосимов бош мураббий этиб тайинланди. Ёз охирида «Бунёдкор» ФК собиқ жаҳон чемпиони Ривалдо, бразилиялик ҳимоячи Луизао ва чилилик ҳужумчи Вилльянуэва билан шартнома имзолади. Мамлакат терма жамоаси мураббийи этиб тайинланган Қосимов ўрнига бразилиялик таниқли мутахассис – ЗИКО таклиф этилди. Жамоа мамлакат чемпиони ва Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди. Осиё чемпионлар лигаси дебютанти бўлган жамоамиз қитъа клубларининг энг нуфузли турнирида ярим финалга етиб бориб, чет элларда ҳам обрў-эътибор қозонди.

2009 йил "Бунёдкор" миллий биринчиликда 30 учрашувда 86 очко жамғариб, чемпионлик унвонини сақлаб қолди. "Қалдирғочлар" энг яқин таъқибчиларини 22(!) очкога ортда қолдирибгина қолмай, мавсумни мағлубиятсиз ўтказишди. Ривалдо рақиблар дарвозаларига 19та тўп киритиб чемпионат тўпурари бўлди. Мамлакат кубоги баҳсларида эса "Бунёдкор" фақат финал баҳсида имкониятни бой берди.

2010 йилги мавсумни Луиз Фелипе Сколари раҳбарлигида бошлаган "Бунёдкор" "олтин дубль"га эришди. Бироқ ушбу мавсум "қалдирғочлар" учун ўзига хос синовлар даври бўлди. Биринчи даврадан сўнг клубни Сколари бошчилигидаги мураббийлар штаби ва 13(!) нафар етакчи футболчи тарк этишди. Иккинчи даврани Миржалол Қосимов бошчилигида мавсум зафарли якунланди. Чемпионат баҳсларида ўтказилган 26 учрашувнинг 20тасида ғалаба, 5та дуранг ва бир мағлубият қайд этган жамоа якунда 65 очко жамғарган ҳолда қаторасига учинчи чемпионликни тантана қилди. Мамлакат кубоги финалида эса македониялик легионер Стевица Ристичнинг ягона голи эвазига бош соврин қўлга киритилди.

2011 йилги мавсумни Миржалол Қосимов сезиларли ўзгаришларга дуч келган таркиб билан бошлади. Жамоа барча турнирларда муносиб қатнашди. Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи муваффақиятли босиб ўтилди. “Бунёдкор” кетма-кет тўртинчи бор Ўзбекистоннинг чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

2012 йили “Бунёдкор” жамоаси ўзбек клублари ичида энг кўп учрашувларда иштирок этди. “Қалдирғочлар” Ўзбекистон чемпионатида 26та, Ўзбекистон кубоги доирасида 9та ҳамда қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида 11та учрашувда иштирок этишди. 2012 йилги футбол мавсуми якунига кўра “Бунёдкор” Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритди. Кубок баҳсларида эса барча рақибларини доғда қолдирди ва бош совринни клуб музейига қайтарди. Ўзбекистонлик ишқибозларни қувонтирган энг аҳамиятли ўйинлар Чемпионлар лигаси баҳсларига тўғри келди. Жамоамиз ўзбек клублари тарихида илк бора қитъамизнинг шарқий минтақада жойлашган клубларига қарши ўйнашига қарамасдан, гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтди ва дадиллик билан ярим финалга етиб келди. Миржалол Қосимов “Бунёдкор”ни Чемпионлар лигасининг икки маротаба ярим финалига олиб келган мураббий сифатида тарихда қолди.

2012 йил клуб тарихида ёрқин из қолдириши шубҳасиз. Мамлакатимиз раҳбариятининг бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида минтақамиздаги энг замонавий “Бунёдкор” стадиони фойдаланишга топширилди. Янги аренанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ИсломКаримов иштирок этиб, футболчиларимизга омад ёр бўлишини тиладилар. Эндиликда янги стадион пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларидан бирига айланиб, халқаро эътирофга сазовор бўлоқда.

2013 йил мавсумида “Бунёдкор” барча мусобақаларда муносиб иштирок этишга интилмоқда. Осиё чемпионлар лигасида яна Шарқий минтақада Япония, Хитой ва Корея клублари билан ўйнаган  “қалдирғочлар” гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашди. Фақат плей-оффда омад футболчиларимиздан юз ўгирди. Олий лига биринчи даврасини Миржалол Қосимов шогирдлари биринчи ўринда якунлашди ва чемпионликка асосий даъвогарл эканликларини амалда исботлашди. Ўзбекистон кубоги учун кураш давом эттирилмоқда.

Ўз навбатида, ўтган йиллар мобайнида клуб инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва замон талаблари даражасида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Шу билан бирга болалар футболини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар самара бера бошлади. “Бунёдкор” футбол мактаби энг замонавий шарт-шароитларга эга бўлиб, ёш истеъдодли спортчиларни тарбиялаш йўлида ютуқларнир қўлга киритмоқда. Мамлакат ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари сафида “қалдирғочлар” тобора кўпайиб бораётгани ҳеч кимни ажаблантирмайди. Бугунги кунда Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳам вакилларимиз борлиги ушбу фикрни тасдиқлаб турибди. “Бунёдкор” футболчилари ёшлар лигасида биринчи даврадан кейин якка пешқадам бўлиб туришибди.

Бугун клубимиз ташкил этилган кунда ўтган йиллар мобайнида “Бунёдкор”нинг шаклланиши ва ривож топишига ҳисса қўшган ва қўшаётган барча мураббий ва футболчилар, мутасадди ва ҳомийлар, мутахассис ва мухлисларни миннатдорлик ҳисси билан ёдга оламиз, уларга ўз ташаккуримизни изҳор қиламиз. Келгусида “Бунёдкор”нинг янги ва янги ютуқларига шоҳид бўламиз деган умиддамиз!

Туғилган кунинг муборак бўлсин, “Бунёдкор”!

Тарихга бир назар:

ЮТУҚЛАР:

•Ўзбекистон кубоги соҳиби – 2012

•Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси – 2012

•Ўзбекистон вице-чемпиони – 2012

•Ўзбекистон чемпиони – 2011

•Ўзбекистон чемпиони – 2010

•Ўзбекистон кубоги соҳиби – 2010

•Ўзбекистон футбол федерациясининг "Fair play" номинацияси ғолиби – 2010

•Ўзбекистон чемпиони – 2009

•Ўзбекистон кубоги финалчиси – 2009

•Ўзбекистон футбол федерациясининг "Fair play" номинацияси ғолиби – 2009

•Ўзбекистон чемпиони – 2008

•Ўзбекистон кубоги соҳиби – 2008

•Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси – 2008

•Ўзбекистон футбол федерациясининг "Fair play" номинацияси ғолиби – 2008

•Ўзбекистон вице-чемпиони – 2007

•Ўзбекистон кубоги финалчиси – 2007

•Ўзбекистон биринчи лига чемпиони – 2006

•Ўзбекистон иккинчи лига (Тошкент минтақаси) чемпиони – 2005

•Ўзбекистон биринчи лигага ўтиш турнири ғолиби – 2005

•Тошкент "Мустақиллик кубоги" соҳиби – 2005

Мураббийлар:

•Мавзур Умархўжаев 2005 йил

•Ҳикмат Эргашев 2006 – 2007 йиллар

•Миржалол Қосимов 2008 йил

•ЗИКО, Артур Антуньеш Коимбра 2008 йил

•Амет Мемет 2009 йил июль ойигача

•Луиз Фелипе Сколари 2009 – 2010 йиллар

•Миржалол Қосимов 2010 йилнинг иккинчи ярмидан буён 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика