UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Буффон ҳазил тариқасида, фаолиятидаги 2000 учрашувни нишонлашга ҳаракат қилишини айтди  7 19:14Видич: "Погбанинг муаммоси шундаки, футбол бозори ақлдан озган"  11 18:45Фукс: "Раньерининг истеъфосида ҳамма "Лестер" футболчиларини айблашини билгандим"  5 18:40Қатар ФА президенти Шайх Ҳамад Тошкентдаги ўйинга келади  34 18:14Пирло: "ЮВентус" Чемпионлар лигасининг бошқа фаворитларидан кучлироқ бўлиши мумкин"  4 17:43"Челси" Мората учун 65 млн. евро тўлашга тайёр  9 17:18Омар Моманидан янги карикатура: Коутиньо  18 17:12Айуоби: "Арсенал"нинг барча футболчилари Венгер учун курашишмоқда"  11 16:41Апрелдаги "Реал" - "Барселона" учрашувини ким бошқаради?  17 16:40Olamsport: Нокаутчи боксчимиз сериясини давом эттирмоқда, 477 кг тошни кўтаришди ва бошқа хабарлар  1 16:29Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Канада U-23 термасига имкониятни бой берди  26 15:45Денис Суарес агенти: "Мижозим "Наполи"дан таклиф олгани йўқ"  1 15:20Бундеслиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  17 14:30“Андижон”: Бугундан яна навбатдаги ўйинга тайёргарлик бошланди  13 14:16Акинфеев Россия терма жамоаси умумий гуруҳига қайтди  16

21 ноя 08:41
Янгиликлар

Бундеслиганинг ёш “юлдузчалари“

Мана Германия бундеслигасининг 12 тури ҳам ортда қолди.
Шу кунга қадар жамоалар таркибида бир қатор ёш футболчилар ўзларини кўрсатишга улгуришди. 
Бундеслигада порлай бошлаган ёш “юлдузчалар“ ичида аллақачон топ-клублар “нишони” да турган истеъдодлар ҳам йўқ эмас. Улар билан танишиш сиз учун ҳам қизиқ бўлади деб ўйлаймиз. Зеро, яқин вақтлар ичида бу ёш иқтидорлар ичидан бир қанчаси жаҳон миқиёсидаги футболчиларга айланишлари эҳтимол.

Александру Максим “Штуттгарт”
Александру сўнгги пайтларда “Штуттгарт“ нинг асосий ҳужум қуролига айланиб бормоқда. Жамоасининг ҳужумларини ташкил этиш ва уни гол билан якунлаш борасида Руминялик плеймейкернинг натижалари турдан-турга яхшиланиб бормоқда. Чемпионат бошлангандан буён 23 ёшли футболчи 4 бора рақиблар дарвозасини ишғол этишга ва 6 та тўпга ассистентлик қилишга улгурди. Ассистентлик қилиш бўйича у бундеслигада етакчиликни қўлга олган. Айниқса, стандарт вазиятлардан фойдаланиш борасида Александру Максим бундеслигадаги энг хавфли футболчилардан бирига айланиб бораётгани ҳам диққатга сазовордир. У тепган етти бурчак тўпидан бештаси гол билан якунлангани ҳам Руминиялик ёш истеъдод сохибининг иқтидоридан дарак бериб турибди.

Андре Ҳаан “Аугсбург“

23 ёшли Андре Ҳаан “Аугсбург“ таркибига келиб қўшилганига ҳали унча кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо у ўтган январдан буён бундеслига доирасида ўтказилган 29 ўйиндан 28 тасида майдонга тушишга улгурди. Жамоаси сафига тезда қўшилиб кета олган ушбу футболчи асосий таркибдан муқим жой эгаллади деб айтишимиз мумкин. Бу мавсумда ҳам Андренинг ишлари чакки эмас. Ўтган 12 турнинг 11 тасида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган футболчи фақатгина “Боруссия” Дортмундага қарши кечган учрашувда ўйин якунланишига етти дақиқа қолганида алиштирилди. “Майнц” билан бўлган баҳсда дубл қайд этган Ҳаан жами тўртта тўп кириртган ҳолда “Аугсбург” нинг тўпурари бўлиб турибди. Жамоасининг ўнг қанот қуролига айланиб бораётган ёш футболчининг устунлик тарафларидан бири – бу унинг тезлигидир. Балки шу боисдан у бу мавсумда бундеслигадаги майдонда энг кўп масофа босиб ўтган ўйинчидир. Андре 12 турга келиб 149,3 км масофани югуриб ўтишга улгурган.

Максимилиан Арнолд “Волфсбург“
Арнолд ҳақида жуда кўп ва ҳўп гапириш мумкин. Ёш бўлсада жамоасининг юраги ҳисобланган Диегога рақобатни вужудга келтира олган Макс кўплаб мухлислар қалбидан жой олишга улгурди. У „Волфсбург“ таркибида бундеслигада дебют қилган энг ёш ўйинчи саналади. 2011 йилнинг 26 ноябрида илк бора профессионал футболчи сифатида майдонга чиққан Максимилиан Арнолд ўшнада эндигина ўн етти ёшни қарши олганди.
У ярим ҳимоянинг ҳамма позицияларида бирдай ҳаракатланади ва ҳужумкорликни ёқтиради. 2013 йилнинг 13 апрелида бўлиб ўтган “Волфсбург” - “Хоффенхайм” баҳсида тўп киритган Арнолд иккита рекорд натижани қайд этди. 18 ёшу 321 кунлик пайти гол уришни уддасидан чиққан хабвек “Волфсбург” таркибида тўп киритган энг ёш футболчи номига ҳам сазовор бўлди. Эътиборга сазовор жихати шундаки, Макснинг киритган ўша голи – “Волфсбург” нинг бундеслига доирсидаги юбилей 800-голига айланди.
Макс аллақачон топ клублар эътиборини ўзига жалб этишга улгурди. Аммо “бўрилар” Арнолдни ҳалибери сотиш ниятида эмаслар. Жамоасининг келажаги деб баҳоланаётган футболчи ўзига билдирлаётган ишончни оқлай олармикан?! Буни вақт кўрсатади…

Пиер-Мишель Лазогга “Гамбург“
Лазогга “Гамбург“ таркибига шунчалик тез қўшилиб кета олди-ки, бирин-кетин голлар ура бошлади. Унинг кўрсатаётган ўйинидан жамоадошлари ҳам илхомланишмоқда ва бу “Гамбург“ нинг ўйинига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Гамбургликлар ўйинида яна ранг-баранглик кузатила бошланди. Бунда эса жамоа тўпурари бўлиб турган ёш иқтидор - Пиер-Мишель Лазогганинг хизмати беқиёс. Етти бор асосий таркибдан жой олган Пиер саккизта тўп киритган ҳолда жамоасининг тўпурари бўлиб турибди. 8 турда “Нюрнберг“ дарвозасига саккиз дақиқа ичида учта тўп киритиб, Лазогга бундеслиганинг энг тез амалга оширилган тўртинчи хеттрик соҳибига айланди. Қолаверса, “Гамбург“ таркибида Ивица Оличдан сўнг хеттрик муаллифига айланган илк футболчи ҳам энди Лазоггадир.

bundesliga.de сайтидан Зохиржон Акрамхонов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1229
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  529
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  262
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: