UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  1 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  1 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  6 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  15 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6

Бундеслига биринчи давра сўнгги тур учрашувлари превьюси Янгиликлар

Бундеслига биринчи давра сўнгги тур учрашувлари превьюси

Бу ҳафта дам олиш кунлари Германия бундеслигасида биринчи давра сўнгги тур учрашувлари ўтказилади.
Ушбу тур доирасидан ўрин олган деярли барча ўйинларнинг муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтиши кутилмоқда. Боиси ҳар қандай жамоа мавсумнинг илк қисмини муваффақиятли якунлашни ва мухлисларини шод этишни истайди. Бироқ ғалаба қозониш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Демак, барча учрашувларни мароқ билан томоша қилишимиз учун арзирли сабаблар етарли.  Қуйида 17 тур учрашувларининг ўйинолди тафсилотлари билан қисқача танишиб олиш имконига эгасиз.

Даставвал, бу турда ўзаро тўқнаш келувчи жамоалар билан танишиб олинг:
21.12 00:30    АЙНТРАХТ Ф : ФК АУГСБУРГ
21.12 19:30    БОРУССИЯ Д : ГЕРТА БЕРЛИН
21.12 19:30    ВЕРДЕР БРЕМЕН : БАЙЕР
21.12 19:30    ФРАЙБУРГ : ГАННОВЕР 96
21.12 19:30    ГАМБУРГ : МАЙНЦ 05
21.12 19:30    АЙНТРАХТ Б : ХОФФЕНХАЙМ
21.12 22:30    НЮРНБЕРГ : ШАЛКЕ 04
22.12 19:30    БОРУССИЯ М : ВОЛФСБУРГ
29.01 00:00    ШТУТГАРТ : БАВАРИЯ

"АЙНТРАХТ" ФРАНКФУРТ - "ФК АУГСБУРГ"
Франкфуртликлар устози Армин Вей бугун мураббий сифатида бундеслигадаги 250 учрашувини ўтказади. Аммо унинг бу юбилейни катта қувонч билан ўтказишига тўсқинлик қилувчи жиҳат ҳам бор:  Вей айнан Аугсбургда туғилган, "Аугсбург" жамоаси таркибида тўп сурган ва мураббийлик фаолиятини ҳам, айнан, шу клубда бошлаган. Тақдирнинг хазилини қаранг, Армин Вейга юбилей учрашувида ўзи учун жуда ҳам қадрли бўлган жамоа "Аугсбург" рақиблик қилади.
•   "Айнтрахт" бу мавсумда илк бор жума куни ўйин ўтказади. Ушбу клубнинг аввалги баҳслари асосан шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтганди.
•   "Аугсбург" футболчиси Халил Алтинтоп аввалроқ Франкфурт жамоаси сафида ҳам тўп сурган. (49 ўйин, 3 та тўп)
•   "Аугсбург" 2013 календар йилида "Айнтрахт Ф" га қараганда умумий ҳисобда деярли икки баробар кўпроқ ғалаба қозонган. "Аугсбург" да 14 та, "Айнтрахт Ф" да эса 8 та ғалаба мавжуд.
•   Бу жамоалар шу пайтгача фақат икки бор тўқнаш келишган. Ўтган мавсумдаги учрашувларда икки жамоа ҳам бир мартадан ғалаба нашидасини сурган эдилар.
•   "Аугсбург" нинг энг кўп тўп ўтказиб юборган баҳси, айнан, "Айнтрахт Ф" га қарши бўлиб ўтган бўлиб, унда 2-4 ҳисоби қайд этилган.

"БОРУССИЯ" ДОРТМУНД - "ГЕРТА" БЕРЛИН
"Герта" нинг мағлубиятга учратилиши орқали "Боруссия Д" футболчилари "Байер" билан орада мавжуд бўлган очколар фарқини қисқартириб олиш имконига эга бўлишади. Қолаверса, Клоп шогирдларида очколар ҳисобини 35 тага етказиб, биринчи даврани сўнгги уч мавсумдаги энг яхши натижа билан якунлаш имкони ҳам мавжуд.
•   Дортмундликлар бундеслига доирасидаги сўнгги беш учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозонишди, холос!
•   "Герта" га қарши баҳс "Боруссия Д" учун мавсумдаги 52 учрашувдир.
•   "Герта" футболчиси Адриан Рамос 10 бор рақиблар дарвозасини ишғол этди. Шу пайтгача "Герта" таркибида фақат Эрик Беергина биринчи даврани 10 та гол урган ҳолда якунлаган эди (1975/76 мавсумда).
•   Адриан Рамос тўпурарлар баҳсида фақат Роберт Левандовскидан ортда бормоқда. Левандовски ҳисобида 11 та гол мавжуд. Демак, бу турда икки тўпурарлар тўқнашувига гувоҳ бўламиз.  
•   Йос Лухукай бошқарган жамоалар ҳеч қачон Юрген Клопп устозлигидаги жамоани юта олган эмас.
•   "Боруссия" ҳужумчиси Пиер-Эмерик Обемиянг мавсумда 9 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Бундеслига тарихида ҳали ҳеч бир янги сотиб олинган ўйинчи биринчи даврада бунча гол урмаган эди.
•   Дортмунд жамоаси "Герта" га қарши кечган охирги етти ўйиндан фақат биттасидагина мағлубиятга учраган.
•   Жамоаларнинг сўнгги тўрт тўқнашувидан биротасида ҳам "Герта" рақиб дарвозасини ишғол эта олгани йўқ.

"ВЕРДЕР" БРЕМЕН - "БАЙЕР" ЛЕВЕРКУЗЕН
Сами Хюпия бошчилигидаги "Байер" бу турдаги ғалаба орқали жамоа тарихидаги янги рекордини ўрнатиши мумкин. Леверкузенликлар шу пайтгача ҳеч ҳам биринчи даврани 40 очко билан тугатишмаган.
•   "Вердер" охирги беш та турдаги энг ёмон кўрсатгич сиҳиби бўлиб турибди. Бременликар сўнгги беш учрашувда бор-йўғи БИР очко тўплашни уддалашди! Тўплар нисбати эса 9-20…
•   "Бременлик машшоқлар" жамоаси 16 учрашувда 16 очко йиға олди. Бу "Вердер" нинг 1974/75 мавсумдан буён қайд этган энг ёмон натижасидир.
•   "Вердер" "Байер" ни охирги марта тўрт йил аввал мағлуб этган эди. Бу воқеа 2009 йил 30 май куни Германия Кубоги финалида содир бўлган бўлиб, унда Месут Озил киритган ягона гол "Вердер" га ғалаба келтирган эди.

"ФРАЙБУРГ" - "ГАННОВЕР 96"
"Ганновер" мавсум давомида ўтказилган еттита сафар учрашувининг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмади. Агар "Фрайбург" ҳам "Ганновер" ни мағлуб этадиган бўлса, шимолликлар янги анти-рекорд соҳибига айланадилар. Бундай натижани 1988/89 мавсумда Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоаси қайд этган эди. Ўшанда Франкфуртликлар биринчи даврадаги барча сафар учрашувларини мағлубиятга учраган ҳолда ўтказишган.
•   "Ганновер" Мирко Сломка бошчилигидаги энг муваффақиятсиз мавсумини ўтказмоқда. Ушбу мураббийнинг ўтган мавсумларда қайд этган натижалари анча яхши эди.
•   "Фрайбург" да ҳам кичик инқироз даври кечмоқда. Бу жамоа охирги беш учрашувнинг ҳаммасида мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлди. Бундай натижа, кетма-кет беш мағлубият, 2005 йилда ҳам такрорланган эди. Ўшанда "Фрайбург" ни Фолкер Финке бошқарар эди.
•   Диққатга сазовор жиҳатлардан яна бири шуки, мезбонлар бу мавсумда бирор марта ҳам уй учрашувида зафар қучишмади.
•   "Ганновер" тўпурари Хусти "Фрайбург" га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Унинг ҳисобидаги сариқ карточкалар сони ортиб кетган.и боис бу матчни ўтказиб юборишга мажбур.
•   "Ганновер" "Фрайбург" га қарши кечган охирги тўрт учрашувда ғолиб чиқа олмаганди. Икки та ўйин "Фрайбург" ғалабаси билан якунланган бўлса, яна икки учрашувда дурранг қайд этилган.

"ГАМБУРГ" - "МАЙНЦ"
"Гамбург" футболчилари "Майнц" га қарши кечадиган учрашувларда анча муваффақиятли тўп сурадилар. Буни сўнгги тўрт учрашувдаги мағлубиятсиз серия ҳам тасдиқлаб турибди. Маинц шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи жамоада эса бунинг акси. Аммо "Майнц" бу нохуш ананага чек қўйиш ниятида.
•   "Гамбург" ўз тарихида илк бор 16 та матчда 16 очко тўплади.
•   "Гамбург" сўнгги учрашувида ғалаба қозонган тақдирда ҳам биринчи даврани турнир жадвалининг иккинчи ярмидан жой олган ҳолда якунлайди.
•   "Майнц" 2009 йилги мавсумда бундеслигага қайтганди. Ўшандан буён бу жамоани Томас Тухел бошқариб келмоқда. Рақиб жамоа - "Гамбург" да эса бу вақт мобайнида 12 та мураббий алмашди!
•   "Гамбург" футболчиси Пиер-Мишел Лазогга учун мавсум ажоиб кечмоқда. Ушбу футболчи ўзининг бундеслигадаги илк мавсумидаёқ 9 та тўп киритишни уддасидан чиқди. Мавсумнинг иккинчи қисми олдинда эканини инобатга олсак, Лазоггада ўзини кўрсатиш учун, албатта, яна имкониятлар бўлади.
•   Ҳакан Калханоглу 19 ёшидаёқ дунёнинг бир қатор топ-клублари эътиборини ўзига жалб эта олди. Афтидан у қишдаёқ бундеслигани тарк этадиганга ўхшайди…
•   "Майнц" шу пайтга қадар бўлиб ўтган учрашувларда "Гамбург" дан саккиз очко олишга эришган. Уларнинг еттитаси, айнан, Тухелъ бошчилигида амалга оширилган.

"АЙНТРАХТ" БРАУНШВАЙГ - "ХОФФЕНХАЙМ"
Эътибор қилинг: Бундеслигада яна бир янги – навбати бўйича 846-тўқнашув! "Айнтархт Б" - "Хоффенхайм". Бу икки жамоа шу пайтга қадар тўқнаш келишмаган эди. Бу жамоаларнинг бундеслигадаги илк учрашуви кимнинг ғалабаси билан якунига етар экан?!
•   "Хоффенхайм" уч ўйиндирки мағлубият нима эканини билмай келмоқда. Бу жамоа мавсумдаги умумий тўрт ғалабасидан учтасини сафарда қўлга киритгани эътиборга молик.
•   Саккиз очко билан сўнгги поғонани банд этиб турган "Айнтрахт Б" ҳозиргача 2 та ғалабага эришди. Уларда таслим этилган рақиблар эса анча кучли жамоалардир: "Байер" ва "Волфсбург".
•   "Хоффенхайм" бундеслигада иштирок этаётганидан бери бирор марта ҳам биринчи давранинг сўнгги тур учрашувида уч очко қўлга кирита олмаган.
•   Брауншвайглик футболчилар бор-йўғи 9 марта рақиблар давозабонларини ҳафа қилишни уддасидан чиқишди. Бу ҳозирча бундеслигадаги энг ёмон натижа бўлиб турибди.
•   "Айнтрахт" бутун жамоа бўлиб 9 марта тўп киритган бўлса, "Хоффенхайм" футболчиси Роберт Фирминонинг ўзи рақиблар дарвозасини 8 марта ишғол қилишга улгурди.

"НЮРНБЕРГ" - "ШАЛКЕ 04"
Бундеслигада 16 та тур учрашувлари ўтказилди, лекин "Нюрнберг" бирор марта ҳам ғалаба қозона олмади. Агар нюрнберглик футболчилар охирги турда ҳам ғолиб бўла олишмаса, бундеслигада янги антирекорд ўрнатилиши гувоҳи бўлишимиз мумкин.
•   Ҳали бирорта ўйинда ҳам ғалаба қоноа олмаганига қарамай, "Нюрнберг" турнир жадвали сўнгги поғонасида бормаётгани- кишини лол қолдиради. Бу жамоа ҳисобида 10 очко мавжуд. Бу очколарнинг ҳаммаси дурранг ўйнаш орқали қўлга киритилган.
•   Учрашув мезбонлари "Шалке" га қарши кечган охирги уч уй учрашувини ғолиб сифатида якунлашган.
•   "Шалке" охирги марта Нюрнбергда 2009/10 мавсумнинг илк турида ғалаба қозонганди. Ўшанда Феликс Магат бошқарувида бўлган "Шалке" 2-1 ҳисобида зафар қучганди. Жамоанинг иккита тўпини ҳам Кевин Куранйи киритганди.
•   Тарихга назар солинса, "Нюрнберг" "Шалке" ни кўпинча 3 та тўп фарқи билан мағлуб этганига гувоҳ бўлиш мумкин. Нюрнбергда бўлиб ўтган сўнгги иккита учрашувда ҳам 3-0 ва 4-1 ҳисоблари қайд этилган.

"БОРУССИЯ" МЁНХЕНГЛАДБАХ - "ВОЛФСБУРГ"
Турнир жадвалида тўртинчи ва бешинчи поғоналарни банд этиб турган икки жамоа баҳси кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. "Бўрилар" жамоаси асосий рақибида ўзиб кетиш учун тўртта тўп фарқи билан ғалаба қозониши талаб этилади. Аммо учрашувнинг "Боруссия М" майдонида ўтказилишини инобатга олсак, бу осон бўлмайди.  
•   "Волфсбург" ҳисобида 29 очко мавжуд. Агар "бўрилар" "Боруссия М" дан очко олишни уддалайдиган бўлишса, жамоа ўзи учун ажоиб натижа қайд этади. Боиси "Волфсбург" фақатгина 2004/2005 йилги мавсум биринчи даврасини 30 очко билан якунлаган эди.
•   Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси учун ҳам мавсум ажоиб тарзда кечмоқда. Бу жамоа уй учрашувларининг 8 тасида майдонни ғолиб сифатида тарк этиб келишаётир.
•   "Волфсбург" ҳам сафар учрашувларидан кўра уйда ўтадиган матчларда муваффақиятлироқ ўйин намойиш этади. "Бўрилар" 29 очконинг 10 тасинигина сафарда қўлга киритишган.
•   Бу икки жамоа 13 марта Мёнгхенгладбахда баҳс юритишган бўлиб, "Боруссия-Парк" даги учрашувларнинг фақат олтитасида мезбонлар зафар қучишган. Қолган еттита баҳс мехмонлар фойдасига хал бўлган.

"ШТУТГАРТ" - "БАВАРИЯ"
"Голливуд ФК" нинг Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида иштирок этиши боис 17 турнинг энг қизиқ ўтиши кутилаётган баҳсларидан бири бироз кечроқ ўтказиладиган бўлди. Бу ўйин 29 январ куни тунги соат 00:00 да бўлиб ўтади.
•   "Бавария" "Штутгарт" га қарши кечган охирги тўққиз ўйиннинг барчасида зафар қучган. Бу ўйинларда жами 30 марта "Штутгарт" дарвозаси ишғол этилган.
•   Ушбу икки жамоанинг сўнгги тўқнашуви 2013 йилнинг 1 июн куни бўлиб ўтганди. Германия Кубоги финалида баҳс юритган жамоалар баҳсида "Бавария" 3-2 ҳисобида ғалаба қозонганди.
•   "Штутгарт" га қарши кечган охирги 12 та учрашувда киритилган 13 та тўпда Франк Рибери бевосита иштирок этган (6 та гол, 7 та голга ҳаммуаллифлик).
•   "Бавария" умумий ҳисобда 55 марта "Штутгарт" дан устун келган.

 Турнинг марказий учрашуви: "БОРУССИЯ М" : "ВОЛФСБУРГ"

Гувоҳи бўлганингиздек, 17 тур учрашувлари ичида бир қатор қизиқарли ўтиши кутилаётган баҳслар мавжуд. Уларни томоша қилиш орқали яна бир бор Еврофутбол ҳавосидан бахра олиш имконига эга бўласиз, деб ўйлаймиз. Бу тур ўйинлари якунлангач бундеслигада қисқа муддатли танаффус эълон қилинади. Бу вақт оралиғида жамоалар иккинчи даврага тайёргарлик олиб борадилар. Қолаверса, таркибни кучайтириш тўғрисида бош қотираётган клублар сафида ўзгаришлар бўлиши ҳам кутилмоқда. Шу ва шу каби бундеслига атрофидаги янгиликлар билан "Championat.asia" да қишки таътил вақтида ҳам танишиб бориш имконига эгасиз.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика