UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47"Реал"дан супер камбэк. "Вильярреал" - "Реал" 2:3 (видео)0 11:31Зоран Мамич: “Бунёдкор”ни ҳурмат қиламиз”0 11:28"Пахтакор" - "Қизилқум" ўйинида автомобиль ютиб олинг!6 11:17Ҳакам "Саутгемптон"нинг тоза голини ҳисобга олмади. МЮ - "Саутгемптон" 3:2 (видео)2 10:52Месси сўнгги дақиқаларда "Барселона"ни қутқарди. "Атлетико" - "Барселона" 1:2 (видео)2 10:47Пиоли: "Ҳакамлик - бу журналистларнинг иши, мен ўйинни таҳлил қиламан"0 10:15"Спорт ТВ" бугун қайси ўйинларни олиб беради?13 10:00"Ал Аҳли" Ўзбекистон клублари билан қандай ўйнаган?21 09:49"Қўқон-1912"нинг ПФЛга топширган рўйхати12 09:40«Рома» «Интер»ни мағлуб этиб 22 йиллик натижани такрорлади5 09:20ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон" 3:25 09:00Луис Суарес: «Атлетико» устидан ғалаба чемпионлик пойгасида асқотади»4 08:53"Қўқон-1912": Холматов ва Мамажонов бошқа жамоада ўйнашади2 08:40Наингголан кетма-кет 4та ўйинда гол урди4 08:29«Реал» «Барселона»нинг натижасини такрорлади11

25 мар 16:17
Янгиликлар

Бундеслига, 27-тур. "Бавария" бугун чемпионликни расмийлаштириши мумкин

Германия чемпионатининг 27-тур ўйинлари бугун бошланади.

 Ушбу турда Бундеслига ғолиблигини "Бавария" жамоаси муддатидан олдин расмийлаштириши мумкин. Хосеп Гвардиола шогирдлари ушбу турда "Герта" меҳмони бўлишади. "Голливуд" номи билан аталиб келинадиган "Бавария" март ойидаёқ ўзининг 24 чемпионлигини расмийлаштиришга жуда яқин турибди. Бунинг учун улар Берлинда "Герта"дан очко олишлари кифоя қилади. Бундан тўрт йил аввал ҳам "Бавария" жамоаси айнан Берлинда "Герта" билан бўлган ўйинда чемпионликни расмийлаштиришган эди. Бу сафар яна ушбу нарсани такроран амалга оширишлари мумкин.

"Бавария"нинг барча чемпионлик расмлари билан қўйида танишишингиз мумкин.



























Шунингдек, бугун яна турнинг марказий ўйини "Боруссия Д" - "Шальке" баҳси бўлиб ўтади. Бу жамоалар ўртасидаги учрашув ҳақиқий футбол-шоусини тақдим этиб бериши аниқ. Бу икки клуб ҳозирда турнир жадвалида ёнма-ён кетмоқда. Айнан шу икки клуб чемпионатдаги кумуш медаллари учун курашишмоқда. Юрген Клопп жамоаси мавсумни иккинчи бўлиб тугатишни истаса, бугун "Шальке" қаршилигини енгишлари шарт.

Келлер бошқарувидаги "Шальке" клуби эса ушбу мавсумда бундеслига ўйинларида барқарор ўйин кўрсатишмоқда. Бу жамоа айниқса иккинчи даврани  жудаям қўтаринки руҳда  ўтказмоқда. Учрашув қизиқарли ўтишига яна бир сабаб бу жамоалар қарама-қаршилиги "дерби" мақомига ҳам эга. Принципиал ўйин ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, азалий рақиблар тўқнашуви. Бу баҳсда ҳеч бир жамоани фаворит ёки аутсайдер деб бўлмайди. Ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Дортмундаги ўйин ҳеч бир футбол ишқибозларини зериктириб қўймайди деб бемалол айтса бўлади. 


Бундеслигада гарчи чемпион номи аниқ бўлсада, лекин ўйинлар сифати ва шиддати бўйича ҳозирда ҳар қандай чемпионатдан кучлироқ ва томошабоп ҳисобланади.
Иккинчи ўрин учун асосан "Шальке" ва "Боруссия Д" жамоалари кураш олиб боришмоқда. ЕЧЛга йўлланма берадиган ўринлар учун кураш жуда қизғин тарзда кечмоқда. "Майнц", "Боруссия М", "Вольфсбург", "Аугсбург" ва "Байер" жамоалари келаси мавсумда ЕЧЛ йўлланма беридиган ўринлар учун чемпионат якунига қадар беллашув олиб боришади. Бундеслигани кузатиб боринг, асло зерикиб қолмайсиз!


Бундеслига, 27-тур ўйинлари:

Бугун

"Айнтрахт Б" - "Майнц" (00:00)
"Боруссия Д" - "Шальке" (00:00)
"Герта" - "Бавария" (00:00)
"Вердер" - "Вольфсбург" (00:00)

26.03.2014.
"Аугсбург" - "Байер" (00:00)
"Айнтрахт Ф" - "Боруссия М" (00:00)
"Гамбург" - "Фрайбург" (00:00)
"Хоффенхайм" - "Ганновер" (00:00)
"Нюрнберг" - "Штутгарт" (00:00)


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 146
Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди. «Ростов» МЮ ва бошқа жуфтликлар
Бугун УЕФА штаб квартирасида Европа лигаси мусобақасининг 1/8... 59
"Пахтакор"дан 2017 йилги мавсум учун ажойиб совғалар
"Пахтакор" футбол клуби 2017 йилги мавсумда уй ўйинлари... 44
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 64
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: