UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  23 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  11 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  31 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  21 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  13

Бундеслига: 16-тур превьюси Янгиликлар

Бундеслига: 16-тур превьюси

Бу ҳафта дам олиш кунлари Германия бундеслигасида навбатдаги 16 тур учрашувлари ўтказилади.
Бу турда ҳам қизиқарли ўтиши кутилаётган бир қатор учрашувлар мавжуд. “СА” сизни ушбу тўқнашувларнинг ўйинолди тафсилотлари билан қисқача таништириб ўтади. Демак, бизда бундеслига 16 тур учрашувлари превьюси.

Аввало, тур доирасидан ўрин олган баҳсларда қайси жамоалар ўзаро тўқнаш келишлари билан танишиб олинг:
14.12 00:30 да   Герта - : -   Вердер Бремен
14.12 19:30 да   Майнц 05   - : -   Боруссия М
14.12 19:30 да   Аугсбург   - : -   Айнтрахт Б
14.12 19:30 да   Бавария   - : -   Гамбург
14.12 19:30 да   Хоффенхайм - : - Боруссия Д
14.12 19:30 да   Ганновер 96 - : - Нюрнберг
14.12 22:30 да   Волфсбург - : -   Штуттгарт
15.12 19:30 да   Шалке 04   - : -   Фрайбург
15.12 21:30 да   Байер Леверкузен - : - Айнтрахт Ф


Энди эса баҳсларга қисқача тўхталиб ўтамиз:
 
“Герта” – “Вердер”   
Бошланиш вақти: 14.12.2013 (00:30)
Стадион: Олимпиаштадион, Берлин

Турнинг дастлабки учрашуви Берлиндаги афсонавий Олимпиаштадионда бўлиб ўтади. Унда мезбон “Герта“ кичик инқирозни бошидан кечираётган Бременнинг “Вердер“ жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашувга бўлган эътибор анча юқори. Боиси “Вердер“ нинг ўтган турдаги “шармандали“ мағлубиятдан кейин қанчалик даражада ўзига кела олгани кўплаб мухлисларни қизиқтирмоқда. Аммо “машшоқлар“ нинг Олимпиаштадионда “Герта“ га қарши тўп суришларини ҳам унутмаслик лозим. Зеро берлинликлар уйда исталган рақибни тиз чўктира олишади. қолаверса, бу жамоа олдига жуда жиддий мақсадлар қўйилган. “Герта“ янги мавсумда Еврокубокларда иштирок этишни мақсад қилган. Демак, бизни олдинда муросасиз баҳс кутмоқда.

“СА” тахмини бўйича жамоалар ҳуйидаги таркибда майдонга чиҳадилар:
“Герта”:
Крафт - Лангкамп, Пекарик, Лустенбергер, ван ден Бергх - Хосогаи, Жигерчи - Скелбред, Аллагуи- Рамос, Бен-Хатира
“Вердер”: Милитц - Фритц, Лукимя, Калдирола, Гарсия - Макиади, Элиа, Селасси,  Ди Санто, ҳунт – Целке

“СА” тахмини: “Герта” 55%-45% “Вердер”


“Майнц“  – “Боруссия М"
Бошланиш вақти: 14.12.2013 (19:30)
Стадион: Кофейс-Арена, Майнц

Бу турда “Майнц” Кофейс-Аренада турнир жадвали етакчиларидан бири Мёнхенгладбахнинг “Боруссия“ жамоасига қарши баҳс юритади. “Майнц“ жами 20 очко тўплаган ҳолда саккизинчи поғонани банд этиб турибди. “Боруссия“ ҳисобида 31 очко мавжуд ва мёнхенгладбахликлар турнир жадвалининг тўртинчи поғонасидан жой олишган. Кўриниб турибдики, мехмонлар бироз устун. Лекин учрашув мезбонлари ҳам бу баҳсга жиддий тайёргарлик олиб боришди. Уларнинг ўз майдонларида тўп суришларини ҳам хисобга олсак, учрашувни анчагина қизиқ ўтишини тахмин қилишимиз мумкин бўлади.  Мёнхенгладбахлик футболчилар ҳар қандай ҳолатда ҳам уч очко учун майдонга чиқишади. Чунки улар жамғарган очколар сони яна бир “Боруссия“ (Дортмунд) тўплаган очколар билан бир хил. Агар “Боруссия М“ футболчилари асосий рақибни ўзиб кетишини истамаслар “Майнц“ ни мағлуб этишларига тўғри келади. Аммо буни уддалаш осон кечмаслиги - аниқ.   

“СА” тахмини бўйича жамоалар ҳуйидаги таркибда майдонга чиҳадилар:
“Майнц”:
Кариус - Новески, Поспех, Парк, Белл - Гайс, Сото - Полтер, Симлинг, Мюллер – Ш. Оказаки
“Боруссия М”: Штеген - Янчке, Штрансл, Вендт, Корб - Крамер, Хака - Херрман, Раффаел, Аранго - Крузе

“СА” тахмини: “Майнц” 45%-55% “Боруссия” Мёнхенгладбах


“Аугсбург“ – “Айнтрахт Б"
Бошланиш вақти: 14.12.2013 (19:30)  
Стадион: SGL – Арена , Аугсбург

Ушбу турда бўлиб ўтадиган ўйинлар орасида унчалик катта қизиқишга сабаб бўлмаётган матчлардан бири Аугсбургда ўтказилади. “Аугсбург”-“Айнтархт Б” тўқнашувига мухлислар эътибори чиндан пастдек, назаримизда. Брауншвайглик футболчилар ҳамон охирги ўринни ҳеч кимга бермай келишмоқда. Бу жамоа ҳисобида бор-йўғи 8 очко! мавжуд.”Аугсбург” да эса ишлар унчалик ёмон эмас. Бу жамоа ўртамиёналардан бири саналади ва амалда шундай эканини исботламоқда ҳам. “Аугсбург” 15 турдан кейин 20 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда. Умуман олганда, бу натижа “Аугсбург” учун қониқарлидир. Кўпчилик мезбонларнинг ғалабасига шубха қилмаяпти. Лекин “Айнтрахт” учун  очко сув ва ҳаводек зарур. Агар бу жамоа мухим очколарни йиғмайдиган бўлса, янги мавсумни иккинчи бундеслигада бошлашига тўғри келади. Шу сабабдан брауншвайгликлардан ҳам ниманидир кутсак бўлади.   

 “СА” тахмини бўйича жамоалар ҳуйидаги таркибда майдонга чиҳадилар:
“Аугсбург”:
Хитс - Ферхаей, Каллсен-Браккер, Клаван, Острзолек - Баиер - Вернер, Холцхаузер, Вогт, Моравек –Алтинтоп
“Айнтрахт Б”: Давари - Бичакчич, Элабделлауи, Пертел, Доган - Кратц, Тойеркауф, Беллараби, Боланд, Вранчич – Кумбела

“СА” тахмини: “Аугсбург” 55%-45% “Айнтрахт” Брауншвайг


“Бавария“ – “Гамбург"
Бошланиш вақти: 14.12.2013 (19:30)
Стадион: Аллианц-Арена, Мюнхен

“Голливуд ФК” яна бир янги ғалаба учун шай ҳолатда! Европа ЧЛ даги мағлубиятни ҳисобга олмаганда, “Бавария” да ҳаммаси жойида. Мюнхенликлар бундеслига доирасидаги 40 та ўйинни мағлубиятга учрамаган ҳолда ўтказишди ва улар бу серияни ҳали узоқ давом эттириш ниятидалар. Навбатдаги турда рақиблик қиладиган “Гамбург” га қарши баҳсга Пеп Гвардиола шогирдлари анча жиддий тайёргарлик кўришди. Боиси мюнхенликлар “МС” дан учралган мағлубият тасодиф эканини бутун дунёга исботлаш ниятидалар. Аммо “Гамбург” ҳам ғалабани рақибга қўш-қўллаб топшириб қўядиган жамоа эмас. Тўғри, “Гамбург” ҳозирда турнир жадвалининг 13 поғонасидан жой олган. Аммо гамбургликлар ҳали ҳам исталган жамоага бош оғриғи бўлиши мумкин. Шуни инобатга олсак, Аллианц-Аренада бўлиб ўтадиган баҳсни томоша қилиш учун сабаблар етарли.

 “СА” тахмини бўйича жамоалар ҳуйидаги таркибда майдонга чиҳадилар:
“Бавария”:
Нойер - Данте, ван Буйтен, Рафиня, Алаба – Шакири, Рибери, Гётце, Кроос, Мюллер - Манджукич
“Гамбург”:  Адлер - Вестерманн, Журу, Тай, Янсен - Арслан, Баделж, Калҳаноглу, Байстер, Иличевич – Лазогга

“СА” тахмини: “Бавария” 60%-40% “Гамбург”


“Хоффенхайм“ – “Боруссия Д"
Бошланиш вақти: 14.12.2013 (19:30)
Стадион: Вирсол Райн-Неккар-Арена, Зинсхайм

Зинсхайм жамоасига бу турда “Боруссия” Дортмунд рақиблик қилади. Рақиб анча жиддий, аммо ютиш мумкин бўлмаган жамоа мавжуд эмас (“Бавария” дан ташқари (Германияда)). Шуни ҳисобга олган ҳолда “Хоффенхайм” чемпионат етакчиларидан бирини мағлуб этиб, мухим очколарни қўлга киритмоқчи. Бироқ буни амалга ошириш осон кечмаслиги – ҳаммамизга тушунарли. Дортмундликлар аста-секин ўз формаларини тиклаб боришмоқда. ЧЛ да гуруҳдан чиқиш вазифасининг уддалангани ҳам “Боруссия” ўзига келаётганидан далолат бериб турибди. Бундан хулоса қилиш мумкин-ки, Райн-Неккар-Аренада ўтказиладиган учрашув анчагина қизиқ ўтади.  

 “СА” тахмини бўйича жамоалар ҳуйидаги таркибда майдонга чиҳадилар:

“Хоффенхайм”: Кастелс - Абраҳам, Бек, Жонсон, Суйле - Штробл, Салиҳович - Фирмино, Фолланд, Ал-Юнуси - Модесте
“Боруссия Д”: Вайденфёллер - Гросскройц, Фридрих, Кел, Дурм - Бендер, Блашчиковски, Г. Мхитарян, Шахин, Ройс - Левандовски

“СА” тахмини: “Хоффенхайм” 45%-55% “Боруссия” Дортмунд


“Ганновер“ – “Нюрнберг”
Бошланиш вақти: 14.12.2013 (19:30)
Стадион: HDI Арена, Ганновер

“Нюрнберг” 16 турда “Ганновер” мехмони бўлади. Бундеслиганинг энг омадсиз жамоаси бўлиб турган Гертян Вербек шогирдлари ҳамон ғалаба қозона олишгани йўқ. Бу жамоа ҳисобида 9 очко мавжуд ва энг қизиқ томони шундаки, бу 9 очкони йиғиш учун нюрнберглик футболчилар тўққиз бор дурранг ўйнашларига тўғри келди. Қолган 6 та баҳсда эса Вербек устозлигидаги жамоа мағлубият аламини тотишга мажбур бўлди. “Ганновер“ бўлса 17 очко  билан 12 поғонада бормоқда. Бу матчда кўпчилик мухлис ва мутахассислар мезбонларнинг ғалабасини тахмин қилишмоқда. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқрамикан! Бунисини яқин вақт орасида билиб оламиз…
 
“СА” тахмини бўйича жамоалар ҳуйидаги таркибда майдонга чиҳадилар:
“Ганновер”: Цилер - Марсело, Сакаи, Шулц, Приб - Шмиедебах, Хусти, Андреасен, Шлаудрафф - Собиех, Диуф
“Нюрнберг”: Шейфер - Нилссон, Погатетз, Платтенхардт, Чандлер  - Франц – Хасебе, Дрмич, Фойлнер, Киётаке - Гинчзек

“СА” тахмини: “Ганновер” 60%-40% “Нюрнберг”


“Волфсбург” – “Штуттгарт"
Бошланиш вақти: 14.12.2013 (22:30)
Стадион: Фолксваген-Арена, Волфсбург

Турнинг марказий учрашуви Волфсбург шаҳри кўркига кўрк қўшиб турган,  Германиядаги энг мухташам ареналардан бири саналувчи Фолксваген-Аренада бўлиб ўтади. Унда “Волфсбург” ва “Штуттгарт” жамоалари ўзаро баҳс юритишади. “Бўрилар” учун мавсум яхши кечмоқда. Улар 26 очко билан турнир жадвалининг бешинчи поғонасида боришмоқда. Дитер Хеккинг жамоаси совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган бир пайтда Томас Шнайдер бошчилигидаги “Штуттгарт” ўнинчи ўринда борган ҳолда ўз мухлисларини бироз ранжитмоқда. Мавсум аввалидаги омадсиз старт “Штуттгарт” га хозиргача ҳамрохлик қилиб келмоқда. Аммо сўнгги турларда қайд этилган натижаларга эътибор бериб, Томас Шнайдер шогирдлари аста-секин ўз ўйинларини топиб бораётганликларини эътироф этишимиз мумкин. Айниқса, Болқонлик хужумчи Ведад Ибишевич ажоиб ўйин кўрсатаётгани диққатга сазовордир. У тўпурарлар баҳсида ҳам йетакчилардан бири бўлиб турибди. Табиийки, “Штуттгарт” мухлисларининг ундан умидлари катта ва улар Ведаддан бу турда ҳам гол кутиб қолишади. Аммо “Волфсбург” га қарши ўйин осон кечмаслиги, аниқ. Умуман, бу икки жамоа ўртасидаги тўқнашувлар ҳар доим муросасиз ўтиб келган. Умид қиламизки, бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди.

“СА” тахмини бўйича жамоалар ҳуйидаги таркибда майдонга чиҳадилар:
“Волфсбург”: Бенаглио - Окс, Кнохе, Родригез, Налдо - Луис Густаво, Медойевич -  Калигиури, Перишич, Арнолд – И. Олич
“Штуттгарт”: Улрайх - Швааб, Рудигер, Ниедермайер, Рауш - Лейтнер, Квист, Гентнер, Вернер - Максим – Ибишевич

“СА” тахмини: “Волфсбург” 55%-45% “Штуттгарт”


“Шалке 04“ – “Фрайбург"
Бошланиш вақти: 15.12.2013 (19:30)
Стадион: Велтнис-Арена, Гелзенкирхен

Турнинг қизиқ ўтиши кутилаётган баҳсларидан яна бири Гелзенкирхенда бўлиб ўтади. “Шалке” бу сафар аутсайдерлар сафида бораётган “Фрайбург” ни қабул қилади. Учрашувда мезбонларнинг ғалабасига ҳеч ким шубха қилмаяпти. Боиси “Шалке” футболчиларининг турдан-турга ўйинлари очилиб бормоқда. Кристиан Штрайх бошчилигидаги “Фрайбург” да эса аксинча - борган сари ўйин сифати ва натижа тушиб бормоқда. Шу сабабдан ҳам учрашувда “Шалке” яққол фаворит деб саналмоқда. Кўрамиз, тахминлар ўзини оқлайдими ёки “Фрайбург” сенсатция кўрсатиб, Велтнис-Аренадан очко олиб кетадими…

 “СА” тахмини бўйича жамоалар ҳуйидаги таркибда майдонга чиҳадилар:
“Шалке 04”: Фейрманн - ҳоведес, Учида, Сантана, Аого -  Жонес, Нойштедтер - Боатенг, Фарфан, Дракслер - Сцалаи
“Фрайбург”: Бауманн - Цорг, Лоренсони, Крмас, Диагне - Гинтер - Клаус, Коквлин, Фернандес, Мехмеди - Фрайц

“СА” тахмини: “Шалке 04” 60%-40% “ Фрайбург”


“Байер“ Леверкузен – “Айнтрахт Ф"
Бошланиш вақти: 08.12.2013 (21:30)
Стадион: БайАрена, Леверкузен

“Байер”-“Айнтархт Ф” учрашуви билан 16 тур баҳсларига якун ясалади. Ушбу матчнинг ҳам қизиқ ўтиши кутилмоқда. Икки хил ўйин кўрсатаётган жамоалар баҳси кўпчиликда қизиқиш уйғотгани бежиз эмас. Зеро, “Байер” сўнгги йилларда дастлабки икки ўринни ҳеч кимга бермай келаётган “Бавария” ҳамда “Боруссия Д” жамоаларининг ораларига киришга муваффақ бўлди. Сами Хюпия шогирдлари 37 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда боришмоқда. Уларнинг бу турдаги рақиби Франкфуртнинг “Айнтрахт” жамоасида эса ишлар унчалик “силлиқ” кечаётгани йўқ. Франкфуртликлар 11 очко билан ўн бешинчи поғонани банд этиб туришибди. Мусобақа етакчиларидан бирининг аутсайдерга қарши баҳси қандай қилиб қизиқ ўтиши мумкин, дерсиз… Аммо, айнан, ўша етакчининг бу турда ҳам очко олишнинг уддасидан чиқа олиши ёки буни уддалай олмаслиги кўпчилик мухлислар учун қизиқ-да! Шу боисдан ҳам биз сизга ушбу баҳсни ҳам томоша қилишни маслаҳат берамиз.  

 “СА” тахмини бўйича жамоалар ҳуйидаги таркибда майдонга чиҳадилар:
“Байер”: Лено - Донати, Воллшайд, Топрак, Жан - Бендер, Райнартц, Кастро, Ролфес - Сон, Кисслинг
“Айнтрахт Ф”: Трапп - Юнг, Замбрано, Андерсон, Очзипка - Роде - Барнетта, Флум, Майер, Кадлех - Йўселу

“СА” тахмини: “Байер” 60%-40% “Айнтрахт Ф”


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т - Н

Очк

1

Bayern Munich

15

13

2

0

39 - 7

41

2

Bayer Leverkusen

15

12

1

2

32 - 14

37

3

Borussia Dortmund

15

10

1

4

35 - 16

31

4

Borussia Monchengladbach

15

10

1

4

33 - 17

31

5

Wolfsburg

15

8

2

5

23 - 16

26

6

Schalke 04

15

7

3

5

30 - 28

24

7

Hertha Berlin

15

6

4

5

22 - 17

22

8

Mainz 05

15

6

2

7

22 - 29

20

9

Augsburg

15

6

2

7

16 - 23

20

10

VfB Stuttgart

15

5

4

6

28 - 28

19

11

Hoffenheim

15

4

5

6

34 - 35

17

12

Hannover 96

15

5

2

8

19 - 26

17

13

Hamburger SV

15

4

4

7

30 - 32

16

14

Werder Bremen

15

4

4

7

19 - 34

16

15

Eintracht Frankfurt

15

2

5

8

18 - 28

11

16

Freiburg

15

2

5

8

14 - 28

11

17

Nurnberg

15

0

9

6

14 - 30

9

18

Braunschweig

15

2

2

11

8 - 28

8



БУНДЕСЛИГА ТЎПУРАРЛАРИ:
Роберт Левандовски (Боруссия Дортмунд)  - 11 (3)
Штефан Кислинг (Байер  Леверкузен) - 9 (1)
Ведад Ибишевич (Штуттгарт) - 9 (2)
Марио Манджукич (Бавария) - 9 (0)

Гувоҳи бўлганингиздек, 16 тур ҳам қизиқарли ва муросасиз ўтиши кутилаётган учрашувларга бой. Бизнингча, ушбу учрашувларни томоша қилиб асло кетказган вақтингизга ачинмайсиз. “СА” сизни ҳар доим бундеслигага оид “қайноқ” хабар ва маълумотлар билан таништириб боради. Бундеслигани томоша қилинг! Бундеслигага мухлислик қилинг!

FIFA.UZда бундеслигада 16-турда энг кўп очко тўпланг ва севимли клубингиз футболкасига эга бўлинг. Батафсил маълумот.


Зохиржон АКРАМХОНОВ тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика