Latest news

16:31Ян Вертонген: «Футболга Моуриньо керак»0 16:31Ян Вертонген: «Футбол нуждается в Моуринью»0 16:15Бенхаккер: "Агар Зидан "Реал"даги рекордимни янгиласа хурсанд бўламан"5 16:13«Ливерпуль» ҳимоячиси энди Камерун терма жамоасида ўйнамоқчи эмас1 16:13Защитник «Ливерпуля» Матип отказался от вызова в сборную Камеруна0 16:10Бенхаккер: буду рад, если Зидан побьёт мой рекорд в «Реале»0 15:55Смоляченко Малайзия клуби сафида гол урди6 15:52Уллоа "Лестер"дан кетмоқчи1 15:50Уллоа готов уйти из «Лестера», если не будет играть0 15:34Футзал. Олий лига, 2-тур, 1-кун. "Ардус" - "Бунёдкор" 7:20 15:27«Машъал»: Жамоамиз хужумчи Зоҳир Қўзибоев билан икки йиллик келишувга эришди1 15:25Блаттер Инфантинони ўзига нисбатан ҳурматсизликда айблади3 15:25Блаттер обвинил президента ФИФА Инфантино в неуважении к себе0 15:18ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи рақамларда3 14:56"Гранада" дарвозабони: "Бир кун келиб "Олтин тўп" мексикаликка насиб этади"5

30 nov 14:58
News

Бундеслига: 14-тур превьюси

Ҳафта якунига келиб бундеслигада навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Ваъда берганимиздек, бундан буён ҳар турнинг превьюсини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Бугун 14-тур превьюси билан танишиш имконига эгасиз.
Турнинг илк ўйини кеча бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Унда“Волфсбург“ – “Гамбург“  1-1 ҳисобида дурраннг натижани қайд этишди.  Қолган учрашувларнинг ўйинолди тафсилоти билан эса қуйида танишиб олишингиз мумкин.


"Хоффенхайм" – "Вердер" Бремен

Бошланиш вақти: 30.11.2013 (19:30)

Стадион: Вирсол Райн-Неккар-Арена, Зинсхайм

Райн-Неккар Аренада бўлиб ўтадиган учрашувда ўтган турда мағлубият аламини тортишга мажбур бўлган икки жамоа баҳс олиб боради. “Хоффенхайм“ Бременнинг “Вердер“ жамоасини қабул қилади. Учрашувда ғалаба қозониш мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаётган икки клуб учун ҳам жуда муҳим. Чунки жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўринлари мақтовга арзигулик эмас. 13 ўйинда 13 очкогина йиға олган мезбонлар 14 поғонада бормоқдалар. “Вердер“ эса 15 очко билан  12 ўринда қайд этилган. Шу боисдан иккала жамоа ҳам баҳсга жиддий тайёргарлик олиб боришди.  Шу ўринда “Хоффенхайм“ ва “Вердер“ нинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, яққол устунлик Бременликлар тарафида экани диққатимизни тортади. Жамоалар шу пайтга қадар 11 бор тўқнаш келишган бўлиб, 7 та учрашув “Вердер“ фойдасига хал бўлган. 3 та ўйинда дурранг қайд этилган ва фақатгина бир учрашувда “Хоффенхайм“ ғалаба қознишни уддалаган. Кўриниб турибдики, Бременлик “машшоқлар“ ўзаро ўтказилган учрашувларда ташаббусга эга бўлиб келишган. Аммо бугунга келиб жамоалар ҳолатининг деярли бир хил экани ҳамда ўйиннинг Зинсхаймда бўлиб ўтишини ҳисобга олиб, “Вердер“ ни яққол фаворит деб айта олмаймиз. “Хоффенхайм“ ҳам уйда ғалаба учун ҳаракат қилади. Бу эса бизни учрашувни кузатишга ундаса неажаб... 

“СА” таҳмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:

“Хоффенхайм”: Кастелс - Бек, Абраҳам, Суйле, Ф. Жонсон - Штробл, Салиҳович - Фолланд, Роберто Фирмино, Элюнуси - Модесте

“Вердер”: Милиц - Фритц, Лукимя, Калдирола, Гарсия - Макиади - Элиа, Гебре Селассие - Ҳунт - Селке, ди Санто

Баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайдиган футболчилар:

“Хоффенхайм: Патерок, Штолс, Ромарио, Вукчевич

“Вердер“: Штрайбингер, Павлович, К. Рёккер, Юнузович, Ф. Кроос, П. Стеванович

“СА” таҳмини: “Хоффенхайм” 50%-50% “Вердер” Бремен


“Майнц – “Боруссия Дортмунд

Бошланиш вақти: 30.11.2013 (19:30)

Стадион: Кофейс-Арена, Майнц

Турнинг энг қизиқ ўтиши кутилаётган ўйинларидан бири Майнц шаҳрида жойлашган кўркам Кофейс-Аренада бўлиб ўтади. Унда мезбонлар – “Майнц“ футболчилари бундеслига етакчиларидан ҳисобланган Дортмунднинг “Боруссия“ жамоасини қабул қиладилар. Ушбу баҳснининг кўпчиликда қизиқиш уйғотаётганига маълум сабаблари бор. Биринчидан, “Бавария“ дан қақшатқич мағлубият қабул қилиб олган “сариқ-қоаралар“  комбек қила олишадими деган савол кўплаб мухлислар ўртасида қизғин муҳокама қилинмоқда. Иккинчидан, Дортмундликлар бош мураббийи Юрген Клопп ўзининг мураббийлик соҳасида илк қадамларини қўйган жамоасига қарши баҳс юритади. Клоппнинг мураббийлик соҳасида қўлга киритаётган муваффқаиятларида айнан “Майнц“ нинг ҳам алоҳида ўрни бор. Клопп иш юритган икки клуб баҳсини томоша қилиш эса мухлислар учун қизиқ, албатта. “Майнц“ ҳамда “Боруссия Д“ бугунга қадар 14 бор баҳс юритган бўлиб, учрашувларнинг аксарияти “сариқ-қоралар“ нинг ғалабаси билан якунланган. “Боруссия“ да 6 та, “Майнц“ ҳисобида эса 2 та ғалаба мавжуд. Жамоалар ўзаро ўйинларнинг 6 тасида муроса йўлини танлаганлар. Эътибор берганингиздек, “Боруссия“ “Майнц“ дан бир бош устун. Лекин “Майнц“ бу йил ўз олдига улкан мақсадлар қўйган. Жамоа Еврокубокларда иштирок этишни кўзламоқда. Бундан келиб чиқадики, бизни муросасиз баҳс кутиб турибди.

“СА” таҳмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:

“Майнц”: Кариус - Поспех, Белл, Новески, Парк - Гайс, Сото - Полтер, Зимлинг, Н. Мюллер - Оказаки

“Боруссия Д”: Вайденфеллер - Гросскойц, М. Фриедрих, Сократис, Дурм - С. Бендер, Шахин - Блашчиковски, Г. Мхитарян, Ройс - Левандовски

Баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайдиган футболчилар:

“Майнц”: Х. Мюллер, Веткло, Бунгерт, Баумгартлингер

“Боруссия Д: Аломерович, Ҳуммелс, Шмелцер, Суботич, Гюндоган

“СА” таҳмини: “Майнц” 45%-55% “Боруссия Д”


“Герта – “Аугсбург

Бошланиш вақти: 30.11.2013 (19:30)

Стадион: Олимпиаштадион, Берлин

14 турда “Герта“ афсонавий Олимпиаштдионда “Аугсбург“ га қарши баҳс юритади. Ушбу матч Берлинликлар устози Ёс Луҳукай учун алоҳида аҳамиятга эгадир. Боиси Голландиялик мутаҳассис “Аугсбург“ ни бундеслигага олиб чиққан мураббий саналади ва унинг бу ҳизматини ушбу жамоа мухлислари ҳалиҳамон юксак қадрлайдилар. Голланд мураббийининг собиқ ва ҳозирги жамолари баҳсига бўлган эътибор бошқаларига қараганда унчалик юқори эмасдек таассурот қолдирмоқда, бироқ иккала жамоага ҳам очко сув ва ҳаводек зарур эканлиги учрашувни кескин курашларга бой бўлишини таъминлашини таҳмин қилишимиз мумкин. Ҳозирда жамоалар турнир жадвалида саккизинчи ва ўнинчи ўринларни эгаллаб турибдилар. Улар орасида 2 очкогина фарқ бор. Умумий ҳисобда “Герта“ ва “Аугсбург“ бундеслига доирасида 4 бор учрашишган ва натижалар борасида тенглик вужудга келган. Уларнинг ҳар бири бир мартадан ғалаба қозонган ва яна икки ўйин дурранг билан якинига етган.

“СА” таҳмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:

“Герта”: Крафт - Пекарик, С. Лангкамп, Лустенбергер, Ж. ван ден Бергх - Хосогаи, Жигержи - Аллагуи, Скелбред, Бен-Хатира - Рамос

“Аугсбург”: Хитс - Ферхаей, Каллсен-Браккер, Клаван, Острзолек - Баиер - То. Вернер, Вогт, Моравек, Ҳолсхаузер -Ҳалил Алтинтоп

Баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайдиган футболчилар:

“Герта”: Бурхерт, Броокс, Баумёҳанн

“Аугсбург“: Гелиос, Хаан

“СА” таҳмини: “Герта” 50%-50% “Аугсбург”


“Бавария – “Айнтрахт Брауншвайг

Бошланиш вақти: 30.11.2013 (19:30)

Стадион: Аллианц-Арена, Мюнхен

Мюнхен супер клуби 14 тур доирасидан ўрин олган Брауншвайгнинг “Айнтрахт“ жамоасига қарши кечадиган баҳсда ғалаба қозониб, бундеслигадаги мағлубиятсиз серияни янада яхшилаб олиш имкониятига эга. Бу воқеанинг амалга ошишига ишонмайдиган футбол мухлиси топилмаса керак. Зеро “Голливуд ФК“ кўрсатаётган ўйин борган сари чиройли кўриниш олмоқда ва уни тўхтатиш ҳозирча ҳеч бир клубнинг қўлидан келмаётир. “Айнтрахт“ нинг “Бавария“ ни тўхтата олишига эса ишониш қийин. Турнир жадвалида сўнгги поғонада бораётган Брауншвайгликлар “Бавария“ га қарши учрашувларда доим қийинчиликка дуч келишган. Буни жамоаларнинг ўзаро учрашувларда қайд этган натижаларидан билиб олиш қийин эмас. Умумий ҳисобда жамоалар 41 бор учрашишган. Учрашувларнинг 23 тасида “Бавария“ зафар қучган, 6 та баҳс эса “Айнтрахт Б“ ғалабаси билан якунланган. Яна 12ўйинда дурранг қайд этилган. Аллианц-Аренада, ўз мухлисларининг кўз олдида мағлубиятсиз ўйинлар сонини 39 тага етказиш “Бавария“ нинг қўлидан келармикан?! Буни яқин соатлар ичида билиб олиш имконига эгамиз.

“СА” таҳмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:

“Бавария”: Ноер - Рафиня, ван Буйтен, Данте, Алаба - Хави Мартинез - М. Гётце, Тиаго, Т. Кроос, Роббен - Манджукич

“Айнтрахт Б”: Давари - Элабделлауи, Бичакчич, Доган, Пертел - Кратц, Вранчич, Тоеркауф - Беллараби, Боланд - Кумбела

Баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайдиган футболчилар:

“Бавария”: Бадштубер, Рибери, Швайнштайгер, Шакири, Пизарро

“Айнтрахт Б: Райхел, Хохшайдт, Круппке

“СА” таҳмини: “Бавария” 60%-40% “Айнтрахт Б”


“Байер Леверкузен – “Нюрнберг”

Бошланиш вақти: 30.11.2013 (19:30)

Стадион: БайАрена, Леверкузен

“Доришунослар“ жамоаси бундеслигада ажоиб одимламоқда. Лекин улар 14 турга унчалик яхши кайфиятда етиб келганлари йўқ. Боиси “Байер“ ЧЛ да қақшатқич мағлубиятга учради ва ҳозир жамоа ўйинчиларининг кайфиятлари кўтаринки ҳолатда эмас. Бу БайАренада меҳмон бўладиган “Нюрнберг“ га қўл келиши мумкин. Аммо бунинг қийин масала эканини тушуниб турибсиз. “Нюрнберг“ 13 ўйинда борйўғи 8 очко йиға олди, холос. Қолаверса, бундеслигада бир марта бўлса ҳам ғалаба нашидасини сурмаган ягона жамоа айнан “Нюрнберг“ дир. “Байер“ нинг мухлислар олдида ғалаба қозонишдан бошқа иложиси йўқ эканини ҳисобга олиб, бу учрашувда “доришунослар“ нинг уч очко олишларини таҳмин қилишимиз мумкин. Бу икки жамоанинг ўзаро ўйинлари сони 51 тани ташкил этади. 24 та баҳс Леверкузенликлар фойдасига хал бўлган. 14 та учрашувда “Нюрнберг“ нинг қўли баланд келган. 13 та ўйин бўлса дурранг билан нихоясига етган.

“СА” таҳмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:

“Байер”: Лено - Донати, Воллшайд, Топрак, Сан - Л. Бендер, Реинартз, Ролфес - Кастро, Кислинг, Сон

“Нюрнберг”: Р. Шейфер - Чандлер, Нилссон, Погатетз, Платтенхардт - Франтз - Фойлнер, Хасебе, Киётаке, Дрмич - Гинчзек

Баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайдиган футболчилар:

“Байер”: Палоп, Боениш, Хилберт, Зам

“Нюрнберг“: Маркус Антонио, Гебхарт

“СА” таҳмини: “Байер” 60%-40% “Нюрнберг”


“Шалке 04” – “Штуттгарт

Бошланиш вақти: 30.11.2013 (22:30)

Стадион: Велтнис-Арена, Гелзенкирхен

Шубхасиз, турнинг марказий учрашуви Гелзенкирхенда – Велтнис-Аренада бўлиб ўтади. Унда икки принципиал рақиблар – “Шалке 04“ ҳамда “Штуттгарт“ жамоалари ўзаро баҳс юритадилар. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинлар ҳар доим муросасиз руҳда ўтиб келган. Айниқса “Штуттгарт“ га бу баҳсдаги ғалаба жуда зарур. Ушбу жамоа 16 очко тўплаган ҳолда ўзига номуносиб бўлган тўққизинчи ўринда бормоқда. Бу эса жамоа мухлисларини асло қониқтираётгани йўқ. Улар севимлиларининг айнан принсипиал рақибга қарши баҳсда ғалаба қозонишларини ва жамоани ҳеч бўлмаганда Европа Лигасида қатнашиш имконини берадиган ўринлардан бирида кўриш истагидалар. Аммо “Шалке“ ҳам анойилардан эмас. Улар шунингдек, ўз уйларида тўп сурадилар ва бу қўшимча куч бағишлайди. Бу омилларни инобатга олган ҳолда айтишимиз мумкинки, бизни жуда ажоиб ва кутилмаган вазиятларга бой ўйин кутиб турибди. Бу икки жамоа умумий ҳисобда 93 бора тўқнашган келган. Ўзаро баҳсларнинг 36 таси мезбонлар учун муваффқаиятли якунланган. 42 та ўйинда омад  “Штуттгарт“ га кулиб боққан ва 15 та баҳсда жамоалар муроса йўлини танлаганлар.

“СА” таҳмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:

“Шалке 04”: Фейрманн - Учида, Ҳоведес, Фелипе Сантана, Аого - Ж. Жонес, Нойштедтер - Фарфан, К.-П. Боатенг, Дракслер - Сцалаи

“Штуттгарт”: Улрайх - Швааб, Рудигер, Ниедермаер, Рауш - Квист, Гентнер, Лайтнер, Ти. Вернер - Максим - Ибишевич

Баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайдиган футболчилар:

“Шалке 04”: К. Пападопулос, Аннан, Хунтелаар

“Штуттгарт: Бока, Дидави, Какау

“СА” таҳмини: “Шалке 04” 50%-50% “Штуттгарт”


“Ганновер – “Айнтрахт Франкфурт

Бошланиш вақти: 01.12.2013 (19:30)

Стадион:HDI Арена, Ганновер

Қишнинг илк кунида бўлиб ўтадиган “Ганновер“ – “Айнтрахт Ф“ баҳсининг ҳам қизиқ ўтишини таҳмин қилиш мумкин. Ушбу икки жамоа бу мавсумда мухлислар кутган ўйинни намойиш этаётганлари йўқ. Ўз-ўзидан тушунарлики, жамоалар фақат ва фақат уч очко учун баҳс олиб борадилар. Уларнинг бундан ўзга иложлари ҳам йўқ. Мезбонлар ҳисобида 14 очко мавжуд ва улар турнир жадвалининг 13 поғонасини банд этишган. Франкфуртликларда эса борйўғи 11 очко бор. Улар жадвалнинг 15 поғонасидан жой олишган. Икки аутсайдер ўртасида шу пайтга қадар 48 та тўқнашув бўлиб ўтган. Уларнинг 17 тасида “Ганновер“, 15 тасида “Айнтрахт Ф“ футболчилари зафар қучишган. 16 та учрашув эса дурранг билан ниҳоясига етган.

“СА” таҳмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:

“Ганновер”: Циелер - Х. Сакаи, Марсело, К. Шулз, Приб - Шмиедебах, Андреасен - Шлаудрафф, Хусти - А. Собиех, М. Диуф

“Айнтрахт Ф”: Трапп - С. Юнг, Замбрано, Андерсон, Очзипка - Роде - Барнетта, Флум - Маер - Жоселу, Кадлеч

Баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайдиган футболчилар:

“Ганновер”: Фуйри, Фелипе, Гокдемир, Сане, Франка

“Айнтрахт: Челоззи, Русс, Аигнер, Штендера

“СА” таҳмини: “Ганновер” 45%-55% “Айнтрахт Ф”


“Боруссия Менхенгладбах – “Фрайбург

Бошланиш вақти: 01.12.2013 (21:30)

Стадион: Боруссия-Парк, Менхенгладбах

Монхенгладбахнинг “Боруссия“ си 1 декабр куни Боруссия-Паркда “Фрайбург“ ни қабул қилади ва шу учрашув билан 14 тур ўйинларига якун ясалади. Гладбахликларнинг ўйинлари борган сари очилиб бормоқда. Турдан-турга чиройли ва мазмунли ўйин намийиш этаётган “Боруссия“ борган сари натижалари ёмонлашиб бораётган “Фрайбург“ дан ҳам уч очко олишга уруниб кўради. Бу масаланинг ижобий уддаланишига ишониш мумкин. Мухлислари кўз ўнгида Гладбахликлар чиндан ҳам ажоиб ўйин кўрсатадилар. Бу икки жамоанинг ўзаро баҳслари тарихига назар ташласак, устунликнинг “Боруссия М“ эмас, балки “Фрайбург“ томонида экани диққатимизни тортади. Жамоалар шу кунга қадар 26 бор учрашган бўлиб, ўйинларнинг 9 тасида “Фрайбург“ ғалаба қозонган. 7 та учрашув Менхенгладбахлик футболчилар ғалабаси билан якунланган бўлса, яна 10 та баҳс дурранг билан ниҳоясига етган.

“СА” таҳмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқадилар:

“Боруссия М”: Штеген - Корб, Янчке, Штрансл, Вендт - Крамер, Г. Хака - Херрманн, Аранго - Раффаел - М. Крузе

“Фрайбург”: Бауманн - Зорг, Крмас, Диагне, Лоренсони - Гинтер - Клаус, Фернандес, Мехмеди, Коквлин - Фреиз

Баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайдиган футболчилар:

“Боруссия М”: Алваро Домингез, Меро

“Фрайбург: Хеденштад, Муйдза, Шмид, Шустер, Терраззино

“СА” таҳмини: “Боруссия М” 55%-45% “Фрайбург”

Бундеслига тўпурарлари:

Роберт Левандовски (Боруссия Дортмунд)  - 9 (1)

Штефан Кислинг (Баер  Леверкузен) - 8 (1)

Ведад Ибишевич (Штуттгарт) - 8 (2)

Марио Манджукич (Бавария) - 8 (0)

Пиер-Мишел Лазогга (Гамбург) - 8 (0)

Сиз – азиз мухлисларга учрашувларни кузатишингизни маслаҳат берамиз. Бундеслига ўйинларининг тур ҳисоботи билан эса кейинроқ батафсил таништириб ўтамиз.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook