08 nov 22:21
News

Бунақаси ҳали бўлмаган. “Бунёдкор”дан “хет-трик”

2013 йил Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби учун жуда оғир, лекин унумли бўлди.
Аввалига 25 сентябрь куни Ўзбекистон кубоги финалида “қалдирғочлар” Қаршининг “Насаф” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жорий йилги илк совринини қўлга киритган эди.

7 ноябрь санасида эса Янгиер шаҳрида ўтказилган баҳсда “Сўғдиёна” ёшларини мағлубиятга учратган ёш “қалдирғочлар” кичик олтин медалларга эга чиқишди.

Мана бугун эса Зоминда “Сўғдиёна”ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирган “Бунёдкор” Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Айтиш керакки, клуб ташкил этилганидан буён ҳали бирданига учта соврин ютилмаган эди.

2007 йил: -----------------------------------------------------------------
2008 йил: Олий лига чемпиони, Ўзбекистон кубоги соҳиби
2009 йил: Олий лига чемпиони, ёшлар лигаси чемпиони
2010 йил: Олий лига чемпиони, Ўзбекистон кубоги соҳиби
2011 йил: Олий лига чемпиони
2012 йил: Ўзбекистон кубоги соҳиби
2013 йил: Олий лига чемпиони, ўзбекистон кубоги соҳиби, ёшлар лигаси чемпиони
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook