UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  14 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2

Бугун водий дербиси Янгиликлар

Бугун водий дербиси

Бугун олий лиганинг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда марказий учрашувлардан бири деб бемалол "Навбаҳор" - "Нефтчи" тўқнашувини айтиш мумкин.
Маълумингизким, водий жамоаларининг қайси турда тўқнашувидан қатъий назар ўйинлар ҳар гал кескин курашларга бой тарзда ўтиб келган. Катта эҳтимол билан бугунги навбатдаги тўқнашув ҳам бундан мустасно бўлмайди.

АШУРМАТОВ - ИСМОИЛОВ ТЎҚНАШУВИ
Бу мураббийлар ўтган йили ҳам бир-бири билан тўқнаш келган. Лекин бугунгиси умуман бошқача бўлади. Чунки водий дербисида Ашурматов ҳам Исмоилов ҳам мураббий сифатида илк учрашувини ўтказишади. Катта босим остида кечадиган баҳсда кимнинг қўли баланд келишини учрашувдан сўнг билиб оламиз. Ғалабага бўлган имконият ҳар иккала жамоада ҳам бор. Лекин майдон эгалари "Навбаҳор" футболчиларининг имконияти бирмунча кўпроқ дейиш мумкин. Чунки улар ўтган турда сафарда уч очко билан қайтган. Кайфият ҳам шунга монанд бўлиши аниқ. Нефтчи эса ҳозирча очко жамғара олмаяпти. Аммо биринчи ғалабани нишонлаш учун бор кучни сарфлаши турган гап. Бу борада омад қайси жамоага кулиб боқишини учрашувдан сўнг билиб оламиз.

УЛАР СОБИҚ ЖАМОАЛАРИГА ҚАРШИ
Бугунги ўйиннинг аҳамияти юқори эканлигига яна бир сабаблардан бири бу шубҳасиз Шукур Пўлатов, Мансур Саидов ҳамда Бахтиёр Ёқубовнинг илк бор собиқ жамоаларига қарши майдонга чиқишидир. Шунингдек бу йил "Нефтчи" сафида ҳаракат қилаётган Жаҳонгир Меҳмонов ва Рўзим Аҳмедов ҳам "Навбаҳор"нинг собиқ ўйинчилари сифатида икки ҳисса куч билан ўйнашини таҳмин қилса бўлади. Айнан мазкур холат ҳам водий дербисига бўлган қизиқишни янада оширмоқда.

МАРКАЗИЙ ЎЙИННИ ФИФА РЕФЕРИЛАРИ БОШҚАРИБ БОРАДИ
Профессионал футбол лигасининг ҳакамлар департаменти бўлими мазкур ўйинга жиддий эътибор қаратган холда Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини тайинлаган. Кескин ўтиши кутилаётган учрашувни Эрматов гуруҳи бошқариб бориши ҳам тўғри танланган вариант дейиш мумкин.

КОСОНСОЙДА АНШЛАГ КЎРАМИЗМИ
Азалий рақибларнинг ҳар қандай тўқнашувида стадион мухлислар билан тўлиб тошган. Бугун Косонсойда кечадиган ўйинга ҳам маҳаллий мухлислардан ташқари Фарғонадан ҳам Нефтчининг ашаддий ишқибозларини боришини бемалол таҳмин қилса бўлади. Шундай экан бугун стадионда аншлаг бўлиши эҳтимоли бор.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика