20 aug 08:38
News

Бугун Ўзбекистон U17 - Эрон U17 учрашуви бўлади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 18 августда Тошкентда Эрон ўсмирларига қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказганди.
Дастлабки ўйинда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси рақибни 2:0 ҳисобида таслим қилганди. Бу жамоалар жами 3та ўртоқлик учрашувини ўтказишлари олдиндан келишиб олинганди. Мана шу ўйиларнинг иккинчиси бугун, 20 август куни "ЖАР" стадионида бўлиб ўтади. 

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ-2013га йўл олган икки жамоа ўртасидаги сўнгги учрашув 22 август куни бўлиб ўтади.

Бу жамоалар 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этишади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook