UZ

Сўнгги янгиликлар

22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  2 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   2 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  9 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  10 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0

Бугун Мақсудов учун биринчи имтиҳон Янгиликлар

Бугун Мақсудов учун биринчи имтиҳон

Бугун Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Уммондаги Осиё чемпионатида биринчи ўйинини ўтказади.
Футболчиларимиз Тошкент вақти билан соат 18:00да Хитой ёшлар термасига қарши майдонга тушишади. Бугунги ўйиннинг терма жамоамиз бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов учун аҳамияти ниҳоятда катта. Чунки у киши бош мураббий сифатида ўзининг биринчи имтиҳонини топширади. Шундай экан, Шуҳрат ака ҳозир қанчалик ҳаяжонланаётганини ҳис қилса бўлади.

Осиёдаги ҳар қандай мусобақа биз учун ниҳоятда муҳим. U-22 Осиё чемпионати эса жуда керакли турнир бўлди. Чунки айни шу ёшда футболчининг ҳақиқий салоҳияти кўзга ташланади. Европа чемпионатларига кетиш учун қулай имконият юзага келади. U-22 Осиё чемпионати – футболчилар учун тайёр ярмаканинг ўзгинаси. Ўйлаймизки, буни бизникилар ҳам яхши ҳис қилиб туришибди. ЎФФ бу жамоамиздан натижа талаб қиляптими-йўқми, тўғриси, бундан менинг хабарим йўқ. Натижа талаб қилиш учун аввал бошдан шароит яратиб бериш зарўр бўлади. Шароит қилиндими-йўқми, буниям яхши билмаймиз. Лекин барибир ҳар бир мураббий каби Шуҳрат Мақсудов ҳам натижа кўрсатишга ҳаракат қилиши турган гап.

Мақсудовдан биринчи навбатда терма жамоанинг ўз ўйин услубини йўлга қўйиб олиши талаб этилади. Шуҳрат ака шу пайтгача Абрамов, Шквирин, Қосимов каби мураббийлар билан ишлаб мураббийлик соҳасидаги билимларини ошириб борди. Ана энди ўша билимларни мустақил мураббий сифатида амада қўллаш фурсати келди. Аммо келажакда Олимпиада ўйинларига боришни мақсад қилаётган бу жамоамизнинг мураббийлар штаби ҳеч кўнгилга ўтирмаяпти. Масалан, Мақсудовга ёрдам бераётган Алексей Евстафеевни олайлик. У киши ўзи шундоқ ҳам 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоа бош мураббийи ҳисобланади. Бу жамоа шу йил Осиё чемпионатида қатнашади. Шундай экан, Евстафеев қай бирига жиддий қарайди: U-22 гами ё 95 ларгами? Яна бир ёрдамчи мураббий Мурод Исмоилов баъзи сабабларга кўра Уммонга кета олмабди. Бир томондан жуда яхши бўлди. Нима кераги бор, “Нефтчи” жамоаси янги бош мураббийининг Уммонга боришини? Ундан кўра клубдаги муаммоларни ҳал қилиб, жамоани олий лигага тайёрлаши керак эмасми?

Биз хоҳлардикки, бундан кейин клубда ишлаётганлар терма жамоага, терма жамоада ишлаётганлар клубга аралашмасин. Шундагина ишда унум бўлиши мумкин. Эшитишимизча, Евстафеев “Бухоро”га ҳам ишга кирибди. У ерга бориб нимани қойиллатади, ҳайронмиз. Ўлкамизда “Про” олган мураббийлар сони 50тага етиб қолди-ёв. Қани ўшалар? Нима учун терма жамоаларимизда тегирмон навбати билан дегандек нуқул бир хил мураббийлар айланиб қолди? Ёки бизда маҳоратли мураббийлар шунчалик танқисми? Мен Евстафеевнинг билим ва маҳоратига шубҳа қилмайман, лекин унинг бир вақтнинг ўзида U-22, 1995лар ва “Бухоро”да ишлаши ғалати эмасми? Қайси бирида жонини койитиб ишлай олади? Бизда унга рақобатчилик қила оладиган бошқа мураббийлар йўқми? Ҳар йили турли лицензияларга ўқитилгани билан нега иш билан таъминлаш олиб борилмаяпти? Ва бу ҳолат яна қачонгача давом этади?

Узр, мавзудан сал чалғиб кетдим. Хуллас, бугун Мақсудов учун биринчи имтиҳон ва бу имтиҳонда Шуҳрат акага омад тилаймиз!

Хайрулла Холиқов.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика