UZ

24 май 10:06
Янгиликлар

Бугун Финал...

Бугун Лиссабондаги "Да Луж" стадионида Европа чемпионлар лигаси финал ўйини бўлиб ўтади.
Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланадиган баҳсда Мадриднинг икки клуби тўқнаш келади. Бу йил Испания чемпиони номига сазовор бўлган "Атлетико" Европа чемпионлар кубогининг 9 карра соҳиби "Реал"га қарши ўйнайди.

Мусобақанинг 59 йиллик тарихида илк бор финалда битта шаҳар клублари ўзаро кураш олиб боришади.

"Реал" учун бу мусобақадаги 13-финал бўлади. Жамоа сўнгги бор 2002 йил ҳал қилувчи ўйинда иштирок этган. 12 йил олдин "Қироллик клуби" финалда "Байер"ни мағлуб этиб 9-кубокни қўлга киритганди.

"Реал"нинг барча финаллари:
1955/56: "Реал" - "Реймс" 4:3 ("Парк-де-Пренс", Париж)
1956/57: "Реал" - "Фиорентина" 2:0 ("Сантьяго Бернабеу", Мадрид)
1957/58: "Реал" - "Милан" 3:2 ("Эйзель", Брюссель)
1958/59: "Реал" - "Реймс" 2:0 ("Готтлиб-Даймлер", Штутгарт)
1959/60: "Реал" - "Айнтрахт" 7:3 ("Хэмпден Парк", Глазго)
1961/62: "Бенфика" - "Реал" 5:3 ("Олимпийский", Амстердам)
1963/64: "Интернационале" - "Реал" 3:1 ("Эрнст Хаппель", Вена)
1965/66: "Реал" - "Партизан" 2:1 ("Эйзель", Брюссель)
1997/98: "Ювентус" - "Реал" 0:1 ("Амстердам Арена", Амстердам)
1999/00: "Реал" - "Валенсия" 3:0 ("Стад-де-Франс", Париж)
2001/02: "Реал" - "Байер" 2:1 ("Хэмпден Парк", Глазго)

"Атлетико" эса бунга қадар фақат бир бор финалга чиққан. 1973/74 йилги мавсумда "Эйзель" стадионида "Бавария" билан курашган. Луис Арагонеснинг 114-дақиқада урган голи Мадрид клубини олдинга олиб чиққан. Бироқ "Бавария" қолган вақт ичида ҳисобни тенглаштиришга эришган - 1:1. Икки кундан сўнг бўлиб ўтган такрорий ўйинда мюнхенликлар рақибга имкон қолдиришмаганди - 4:0.


"Реал" ва "Атлетико" еврокубокларда уч бор тўқнаш келишган. Қизиғи барча учрашувлар 1959 йилда бўлиб ўтган. Европа Чемпионлар кубоги ярим финалининг биринчи ўйинида "Реал" ғолиб бўлган - 2:1. Жавоб баҳсида "Атлетико" ютган - 1:0. Ўша вақтларда бундай ҳолат рўй берса нейтрал майдонда ҳал қилувчи баҳс ташкил этилар эди. Сарагосадаги "Ла Ромареда" стадионида бўлиб ўтган учрашувда "Қироллик клуби" 2:1 ҳисобида зафар қучиб финалга чиққанди.


Бугунги баҳсда ким ғолиб бўлишига тахмин қилиш қийин. Барчасини ўйин кўрсатиб беради.

П.С. СПОРТ телеканали жуда катта эҳтимол билан баҳсни кўрсатмайди. Сабаби телеканалда учрашувни кўрсатиш ҳуқуқи мавжуд эмас.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1213
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  526
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  257
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: