UZ

Сўнгги янгиликлар

12 авг 11:31
Янгиликлар

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинлари старт олади

Бугун мамлакатимизда биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинлари бошланади.
Эндиликда 16 жамоа мусобақада кураш олиб боради. Олдин хабар берганимиздек, шарқ минтақасида 8-ўринни эгаллаб, иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган "Янгиер" молиявий муаммолар юзага келганлиги сабабли чемпионатдаги иштирокини тўхтатишга мажбур бўлди. Чемпионат регламентига кўра, эндиликда унинг ўрнида Тошкентнинг "Истиқлол" жамоаси ўйнайдиган бўлди.

Иккинчи босқич олий лигага йўлланмасини ҳал қилувчи босқичдир. Шу боис бундан-буён кураш янада қизғин руҳда ўтишига шубҳа йўқ. Кучлилилар сафига чиқишни мақсад қилган "Машъал" ва "Андижон"га бу борада "Зарафшон-НЦЗ" билан "Қўқон-1912" рақобат кўрсатиши кутилмоқда. Бундан ташқари Бухоронинг "Спартак" ва Тошкентнинг "НБУ-Осиё" жамоаларини ҳам унутмаслик керак.

Қолган жамоалар эса, тан олиш керак аниқ мақсадга эга эмас. Балки улар келажак учун пойдевор қўйишни ҳозирдан бошлаб юборишгандир, лекин жорий йил ўз олдига элтига чиқиш вазифасини қўйган жамоалар афсуски бармоқ билан санарли.
Бугунги кунда камтарона молиявий шароитларга эга бўлган биринчи лигадаги клубларимизнинг барчасида ҳам шароитларни мақтаб бўлмайди. Кимдир молиявий қийинчилик туфайли йиғинга кечроқ киришган бўлса, яна айрим жамоалар шунга ўхшаш сабабларга кўра муаммоларга дуч келишган. Бошқача айтганда, иккинчи босқич учун ҳар бир жамоа турли хил тайёргарлик кўрди. Ўз таркибини кучайтириб, 15-20 кунлаб йиғин ўтказган жамоа билан, иккинчи босқич ўйинларига бир ҳафта қолганда йиғилган клубнинг натижалари қандай бўлишини мавсум давомида билиб оламиз.

Қуйида бугунги ўйинларнинг бошланиш вақтлари билан танишинг.
Иккинчи босқич, 1-тур учрашувлари.

12 август (душанба)

«Истиқлол» (Тошкент)  «Регистон» (Регистон) 17:30
«НБУ-Осиё» (Тошкент)  «Зарафшон-ПФК» (Навоий) 17:30
«Пахтакор-2» (Тошкент)  «Машъал» (Муборак) 17:15
«Оқтепа» (Тошкент)  «Спартак» (Бухоро) 18:00
«Андижон» (Андижон)  «Орол» (Нукус) 17:30
« Қўқон -1912» (Қўқон)  «Хоразм» (Урганч) 17:30
«Косонсой»  «Аланга» (Косон) 17:00
«Чуст-Пахтакор» (Чуст)  «Шердор» (Самарқанд) 17:30

Бугунги ўйинлар натижалари билан сайтимиз орқали онлайн тарзда танишиб боришингиз мумкин бўлади!

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
"Валенсия" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум
Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинларидан бири... 81
Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"
"Ал-Аҳли" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Осиё... 71
ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди
20-22 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган ... 55
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: