05 nov 09:13
News

Бугун 19:00. Ўзбекистон - Туркманистон

Ўзбекистон пойтахти Тошкент 5-7 ноябрь кунлари футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи ўйинларига мезбонлик қилади.
Бу мусобақада Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон футзал терма жамоалари иштирок этади. 

Бугун, 5 ноябрь, сешанба куни саралаш гуруҳининг 1-тур учрашувлари ўтказилади.

ОЧ-2014 саралаш, 1-тур. 5 ноябрь.
16:00 - ҚИРҒИЗИСТОН – ТОЖИКИСТОН.

19:00 - ЎЗБЕКИСТОН – ТУРКМАНИСТОН.

Барча ўйинлар Юнусобод туманидаги «Ўзбекистон» Спорт марказида ўтказилади.

Барча футзал ишқибозларини «Ўзбекистон» спорт мажмуасига таклиф қиламиз. Ўзбекистон футзал терма жамоасини биргаликда қўллаб-қувватлайлик!
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook