Latest news

13:45"Оққушлар"дан "калтак" еган "фламинго" ва қўшимча дақиқалар қироли "Арсенал". 22-тур шарҳи2 13:28Қаршидаги "Марказий" стадионда ишлар қизғин ФОТО23 13:24Биринчи лига. “Машъал-2” Қашқадарё ҳокими кубогида иштирок этадиган таркибини эълон қилди0 13:14Александр Крестинин: "Биз гуруҳдан чиқишимиз керак"2 13:14Александр Крестинин: “Мы обязаны выходить из группы”0 12:52EPL Manager: Обзор двацать второго тура АПЛ0 12:43Olamsport: ХХР раиси Пекиндаги олимпия обьектларини кўздан кечирди1 12:26ФОТОМАҚОЛА. "Mortal Kombat"4 12:12Гуллит Марадонани Мессидан кучлироқ футболчи деб ҳисоблайди17 12:12Гуллит считает Марадону более сильным футболистом, чем Месси0 11:58Осиё Кубоги-2019. БААдаги стадионлар ва ўйин кунлари тасдиқланди 6 11:50Хедира: "Энди Кьеллинига қарши ўйнаш қандайлигини билиб олдим, ҳужумчилар учун афсусдаман"6 11:47Хедира: теперь я знаю, что такое играть против Кьеллини, мне жаль нападающих0 11:38Бухоролик мухлислар Агамуродов ва Саидовга миннатдорчилик билдиради28 11:32Самвел Бабаян: Йиғиндаги асосий эътибор Грузия билан ўйинга қаратилган эди72

28 mar 10:49
News

Бу қизиқ! Воҳид Шодиев олий лигадаги 1-голини қачон урган эди?

"FIFA.uz"да фойдаланувчиларига очко улашаётган Воҳид Шодиев олий лигадаги дебют учрашувини 2008 йил ўтказган.
"ЎзДонг-Жу" таркибида рўйхатдан ўтган футболчи 1-турда "Сўғдиёна"га қарши баҳснинг 75-дақиқасида Элёр Раҳматуллаев ўрнига майдонга тушган. Учрашув қайдномаси қуйидагича кўриниш олган.

"Сўғдиёна" - "ЎзДонг-Жу" - 1:1 (0:0)
1-тур.
"Жиззах" стадиони. 8000 томошабин.
Голлар: Нўъмон Ҳасанов (77) - Вадим Любинский (90+2)
"Сўғдиёна": Каттаев Шерзод; Отабоев Ином; Насибуллаев Шавкат; Қудратов Марат (Ҳасанов Нўъмон, 58); Эркинов Шаҳбоз (Шарофутдинов Саидолимхон, 89); Юлдашев Азим; Маҳмудов Алишер; Шораҳмедов Акмал; Чориев Ислом (Абдумўминов Бекзод, 55); Юсупов Одил; Қурбонов Мухтор.
"ЎзДонг-Жу": Чориев Акмал; Ҳайдаров Лутфулла; Тоштемиров Ҳусниддин; Солиохунов Аброр; Арсланов Сергей; Раҳмонов Расул (Мусаев Фарҳод, 80); Иминов Ахбор; Аҳмедов Ислом; Любинский Вадим; Маҳмудов Азизулло; Раҳматуллаев Элёр (Шодиев Воҳид, 75)
Огоҳлантиришлар: Маҳмудов Азизулло, 58; Юлдашев Азим, 75.

Бу пайтлар "Сўғдиёна" кучли ва келажаги бор таркибга эга эди. Аммо молиявий ҳолатнинг қониқарли эмаслиги сабаб, жамоадан кўплаб футболчилар кетиб қолишган. Ўшанда Акмал Шораҳмедов, Алишер Маҳмудов, Шавкат Насибуллаев сингари футболчилар мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказгандилар.



Воҳид Шодиев "Қизилқум" сафида "Пахтакор" ҳимоячиси Анзур Исмоиловга қарши

Олий лига - 2008да Шодиев жами 7 учрашувда майдонга тушган. Дақиқалари сони 195ни ташкил этган. Ҳужумчи лигадаги дастлабки голини "Қизилқум" сафида урган. 2009 йилни зарафшонликлар сафида бошлаган футболчи 2-турда "Шўртан" дарвозасини ишғол қилади. Аммо ғузорликларга қарши кечган беллашувда майдон эгалари ғалаба қозонишган.
3 октябрь куни Шодиев олий лигадаги илк дублини нишонлайди. "Бухоро" - "Қизилқум" ўйинида майдон эгалари йирик ҳисобда мағлубиятга учраганлар - 3:5.

"Бухоро" - "Қизилқум" - 3:5 (2:1)
03.10.2009.
24-тур. "Бухоро" стадиони. 4375 томошабин.
Голлар: Шамситдинов Ориф (16), Қобилов Суҳроб (23), Солиев Лочин (71) - Шодиев Воҳид (11, 50), Постолтаев Владимир (61), Кошелев Леонид (75, 78)
"Бухоро": Лобанов Александр; Мусаев Шуҳрат; Омонов Бобиржон; Неъматов Суҳроб; Ничунаев Вадим (Умархонов Д, 62); Солиев Лочин; Шамситдинов Ориф; Қобилов Суҳроб; Ахметалиев Серик (Ляпин Альберт, 50); Абибуллаев Дилявер (Саматов Алишер, 75); Асланов Толиб
"Қизилқум": Захарецкий Сергей; Насибуллаев Шавкат; Гладков Егор; Рустамов Акмал (Досанов Дониёр, 70); Рисқуллаев Ахрол; Рисқуллаев Акмал; Кошелев Леонид; Жўраев Шерали; Любинский Вадим (Власичев Андрей, 82); Шодиев Воҳид (Раупов Зоҳид, 64); Постолтаев Владимир.
Огоҳлантиришлар: Ахметалиев Серик (14), Омонов Бобиржон (16).



"Бухоро" - "Қизилқум" учрашувида рақиб дарвозасини боши билан нишонга оляпти

Қизиғи шундаки, Шодиев биринчи дублини бугунда "Пахтакор" дарвозасини қўриқлаётган Александр Лобанов дарвозасига йўллаган. Воҳид "Қизилқум" таркибида жами 7 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилади. 2010-11 йилларни "Нефтчи" сафида ўтказган ҳужумчи биронта гол ура олмаган. "Бухоро" сафида 2012 йилги мавсумнинг 11-турига қадар рақиблар дарвозасини ишғол қила олмаган Шодиев, мавсумда жами 5 марта гол урди. Орадан бир йил ўтиб эса 12та.



Шодиев "Нефтчи" сафида


Унинг бу ҳаракатлари МТЖ бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг назаридан четда қолмади ва футболчи Вьетнам ҳамда Гонконг терма жамоаларига қарши ўйинларда биттадан гол уришга муваффақ бўлди.

“Бу қизиқ!” лойиҳамиз давом этади...

Нодирхўжа Юлдашев.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўзбекистон терма жамоаси Грузия билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дубайда Грузияга қарши ўртоқлик... 288
Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 170
Olamsport: Истомин - Димитров баҳси бўлиб ўтди
Australian Openда иштирок этаётган теннисчимиз Денис Истомин чорак... 135
Бугун 18:00. Ўзбекистон - Грузия
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик... 91
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook