Latest news

18:07Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчиси рамзий терма жамоада3 17:43Фёдор Смолов Бундеслигада ўйнаши мумкин9 17:29Футзал. Олий лига, 2-тур, 1-кун. "Когон" - "Дўстлик-AIN" 1:41 17:10Ренату Саншеш Германиянинг об-ҳавосига ҳали кўникмаган1 16:53Смоляченко забил гол в составе малайзийского клуба2 16:49Цорк: "Боруссия Дортмунд"ни ҳозирги кунда ЕЧЛ қизиқтирмайди"1 16:49«Реал» и ПСЖ намерены приобрести Уго Льориса0 16:49"Реал" ва ПСЖ Уго Льорисга даъвогарлик қилмоқда2 16:37«Краснодар» спорт директори Владимир Хашиг: Одил Аҳмедовни сотамиз деган гап йўқ20 16:37«Краснодар» может продать Ахмедова в Китай и ищет игрока, похожего на Сусо0 16:31Ян Вертонген: «Футболга Моуриньо керак»2 16:31Ян Вертонген: «Футбол нуждается в Моуринью»0 16:15Бенхаккер: "Агар Зидан "Реал"даги рекордимни янгиласа хурсанд бўламан"9 16:13«Ливерпуль» ҳимоячиси энди Камерун терма жамоасида ўйнамоқчи эмас2 16:13Защитник «Ливерпуля» Матип отказался от вызова в сборную Камеруна0

08 apr 16:51
News

Бу йил "Пахтакор"дан чемпионликни кутамизми?

Олий лигада 4-тур баҳслари ортда қолди. Дастлабки тўрт тур якунларига кўра, юз фоизли натижа қайд этган жамоа биргина “Пахтакор” бўлди.
Учта ўйинни сафарда ва битта учрашувни ўз майдонида ўтказган жамоа беллашувларнинг ҳаммасида ғалабага эришди. Бўлиб ҳам мана шу тўрт ўйинда ўз дарвозасидан атиги битта гол ўтказиб юборди. Бу эса жамоанинг жорий мавсумни барқарор бошлаганидан дарак беради.

“Пахтакор” 2012 йил чемпионликни қўлга киритганди, ўтган йил эса совринсиз қолди, яъни жамоа тўртинчи ўрин билан кифояланди. Раҳбарият бунинг учун бош айбдор сифатида Мурод Исмоиловни кўрсатди ва мураббийнинг бошқа клубга кетишига рухсат берди. Мурод Исмоилов жамоани тарк этгач, мухлисларда энди “Пахтакор”ни ким бошқараркин деган хавотир уйғонган бир пайтда клуб бош менежери Самвел Бабаян катта саҳнага чиқиб, дарҳол жиловни ўз қўлига олди. Раҳбар бундан буён жамоани ўзи бошқаришини ва натижа учун ҳам ўзи жавоб беришини расман маълум қилди.

Дарҳақиқат, “Пахтакор” мухлисларининг клуб бош менежери – бош мураббий Самвел Бабаяндан умиди катта. 10 йилдан ошиқ вақт мобайнида клуб тизимида ишлаб келаётган Бабаян учун “Пахтакор” беш қўлдек маълум. Қолаверса, Самвел Вячеславович раҳбар бўлиб ишлашдан ташқари вақт топиб “Про” лицензиясига ҳам ўқиди ва эндиликда бемалол бош мураббий сифатида фаолият юритмоқда. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, мураббийлик касби ниҳоятда оғир, Самвел Бабаян эҳтимол ҳозирча қийинчиликни ҳис қилмаётгандир, бироқ мавсум ўрталарига бориб бир қатор муаммоларга ўралашиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.   

“Пахтакор” дастлабки икки турни водийда ўтказди ва аввалига “Андижон” (1:0), кейин “Нефтчи”ни (2:1) мағлубиятга учратди. Ўз майдонидаги илк ўйинни “Қизилқум”га қарши ўтказган “шерлар” кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ягона гол Кахи Махарадзе ҳисобига ёзилди. Охирги турда “Машъал” билан кечган баҳсда эса Жамшид Искандеров гол муаллифи бўлди. Аввалги иккита ўйинда Боян Миладинович, Владимир Козак, Станислав Андреев сингари футболчилар тўп киритишганди. Эътибор бераётган бўлсангиз, “Пахтакор” таркибида ҳозирча ҳужумчилардан ҳеч ким гол ургани йўқ. Бу ҳам Самвел Бабаянни хавотирга солиши турган гап. Тўғри, футболда ким гол уриши унчалик аҳамият касб этмайди, мухлислар учун аввало ғалаба керак, аммо ҳужумчи дегани кетма-кет ўйинларда тўп кирита олмаса, бундан аччиқланиш, руҳий ўксиниш юзага келади, бу эса жамоа ўйинига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бугунги кунда “Пахтакор”нинг энг оптимал таркиби қуйидагича бўлиб қолди. Дарвозани одатдагидек Александр Лобанов қўриқлаяпти. Ҳимоя марказида Боян Миладинович билан Егор Кримец, қанотларда эса Даврон Ҳошимов ва Александр Мерзляков тўп сурмоқда. Ўтган йил ҳимояда тўп сурган Акбар Исматуллаев бу йилдан таянч нуқтасига кўчирилди. Лекин танячда ҳаракат қилиш унга кўп ҳам мос келмаётдек. Акбар кўпроқ ҳимояга ўрганиб қолган экан. Ярим ҳимоянинг қанотларида Станислав Андреев билан Жамшид Искандеров анча фаол. Шунингдек, майдон марказида Кахи Махарадзедек етакчи бор. Махарадзега Владимир Козак яқиндан ёрдам бериб келаётган бўлса, ҳужумда биргина Игорь Сергеев тўп суряпти.

Шунингдек, жамоа захирасида ўйинни кучайтириши мумкин бўлган Анвар Солиев, Тимур Ҳакимов, Шерзод Каримов, Камолиддин Тожиев каби ўйинчилар бор. Олий лигамиз савиясидан келиб чиқиб айтганда “Пахтакор” намойиш этган футбол чакки эмас. Аммо Осиё чемпионлар лигаси назари билан қараганда жамоанинг ўйин услуби бирмунча ғариб. Масалан, жамоада Жамшид Искандеровга яхши бир тандем керак, аммо шундай футболчи кўзга ташланмаяпти. Мисол учун “Манчестер Сити”да Серхио Агуэрони доимий равишда Самир Насри, Давид Сильва сингари ўйинчилар қўллаб туришади. “Пахтакор”да эса аксар ҳолларда Искандеровнинг бир ўзи яккаланиб қолаётгандек. Агар уни бирор бир футболчи тўлдириб турса борми, “Пахтакор”ни тўхтатиб қолиш бошқалар учун ниҳоятда қийин бўлади.

“Пахтакор” 4-тур баҳсини сафарда “Машъал”га қарши ўтказди ва шу ўйинни бевосита стадионда кузатишга мувофиқ бўлдик. “Машъал”нинг майдони айни пайтда ёмон аҳволга келиб қолгани учун ўйин жуда қизиқарли кечди деб бўлмайди. “Пахтакор”нинг натижа учун тўп тепгани кўриниб турди. Лекин жамоа шунчаки вақтни ўтказиш учун ҳаракат қилгани йўқ. Мана шундай аянчли майдонда ҳам футболчилар пас билан ўйнашга интилишди. Бунда айниқса Искандеровнинг ҳаракатлари фаол бўлди.

Ўйиндан кейин “Машъал” болалар-ўсмирлар футбол мактабида ишлаётган украиналик мураббий Николай Лапа шундай деди: “Пахтакор”нинг кучли эканлиги билинди. Менга айниқса Искандеровнинг ўйини жуда ёқди. Тўғрисини айтсам, шу пайтгача Муборакка келган рақиб жамоалар сафида Искандеровга ўхшаган футболчини кўрмаган эдим. Бу йигит ҳақиқий истеъдод экан”. Чиндан ҳам, Жамшид - иқтидорли футболчи. Ундан келажакда терма жамоамизнинг асосий футболчиси чиқишига ишонса бўлади.

Баҳс якунига етгач, одатга кўра матбуот анжумани ташкил этилди. Унда биринчи бўлиб иштирок этган Самвел Бабаян жамоасининг ўйинидан қониққанини айтиб ўтди. Бизда Бабаняга бериладиган иккита савол бор эди ва фурсатдан фойдаланиб шу саволларни бериб олдик. Биринчи савол қуйидагича бўлди: “Жамоангиз тўртта ўйинда фақат битта гол ўтказди. Шундан келиб чиқиб ҳимоячиларнинг ўйинидан қониқяпсизми?”

Самвел Вячеславович бу саволга тезда жавоб берса керак деб ўйлагандик, бироқ “Пахтакор” бош менежери бир муддат ўйланиб қолди. Кейин эса ҳар бир мураббий қўл остида Кримец, Мерзляков, Миладинович, Ҳошимов сингари ҳимоячилар тўп тепишини хоҳлашини айтиб ўтди. Ва сўзининг охирида мен ҳимоячиларимиз кўрсатаётган ўйиндан мамнунман деди. Бабаян айтганидек, номлар борасида “Пахтакор” ҳимояси чакки эмас. Бироқ ўйин пайтида ҳимоя тўртлигининг бир-бирини тўлиқ тушуниб тўп суриши учун нимадир етишмаётгандек. Балки, бу ҳолат яна бир нечта турдан сўнг кўринмай қолиши мумкин.

Иккинчи савол эса “Бунёдкор” билан боғлиқ бўлди. Яъни, Миржалол Қосимовнинг “Бунёдкор”дан кетгани ва клуб ҳозирча бош мураббийсиз қолгани “Пахтакор” фойдасига хизмат қиладими? Ахир бу жамоаларнинг бир-бирига ашаддий рақиб эканлиги маълум. Самвел Бабаян бу саволга жавоб берар экан, чемпионлик учун курашда биргина “Бунёдкор” билан эмас, балки олий лиганинг 13та жамоаси билан баҳс олиб боришга тўғри келишини ва Қосимовнинг “Бунёдкор”дан кетгани “Пахтакор” учун ҳеч қандай ижобий ва салбий томонлари йўқлигини айтди. Яъни, у кишининг фикрича, “Пахтакор” ҳар бир турда ўз ўйинини намойиш этса бўлгани, шунда жамоа рақиблардан илгарилаб кетаверади. Бу эса клубни навбатдаги чемпионлик сари етакласа ажаб эмас. Лекин бу ёқда “Локомотив”, “Насаф”, “Олмалиқ”, “Бунёдкор” сингари чемпионликни хоҳлаётган бошқа жамоалар борлигини унутмайлик. Хўш, энди айтинг-чи, мана шундай рақобат учун ҳам олий лигани диққат билан кузатиш арзигулик эмасми?

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook