26 sep 12:15
News

Брендан Рожерс: “Суарес ажойиб ўйнади”

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Брендан Рожерс, клубнинг Англия лига Кубоги 1/16 финали баҳсидаги “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда мағлубиятга учраганидан сўнг (0:1), натижадан қониқмаганлигини таъкидлаб ўтди.

Унинг сўзларига қараганда, “қизилар” яхши натижага умид қилишган.

- Бу каби муҳим ўйиннинг тақдирини биргина бурчак тўпи ҳал қилди десак бўлади. Албатта барчамиз хафа бўлдик, чунки ғалабага умид қилган эдик. Жамоага ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар олдиндан келишганимиздек ўйин намойиш этишди. Суаресга келадиган бўлсак, у ажойиб ўйин намойиш этди. Луиз домий тарзда рақиб дарвозасига таҳдид солиб турди, - Рожерснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook